loader
Foto

Covid-19 қанчалик ҳалокатли?

"Жорий муҳокама сабаби Стенфорд университети нуфузли эпидемиологи Джон Иоаннидис тадқиқотининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ахборотномаси сайтида чоп этилган биринчи натижалари бўлди", - изоҳ беради нашр.

"Иоаннидис бутун дунё бўйлаб 61 та тадқиқотни, шунингдек, дунё бўйича COVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Унинг таҳлилига кўра, касаллик юқтирилган ҳолатда ўлим кўрсаткичи коэффициенти барча ўрганилган тадқиқотларда 0,23% атрофида бўлди. Бу эса коронавирусга чалинган одамлар орасида ҳар 10 минг кишида ўртача 23 киши ўлган".

"Касаллик юқтирганда аниқланган ўлим кўрсаткичлари қоидага кўра, илгари пандемия давомида берилган баҳолардан паст бўлди", - хулоса Иоаннидис. Хусусан, Хитйодан биринчи маълумотларга кўра, касалланишда ўлим кўрсаткичлари 3,4% баҳоланган. Айни пайтда математик моделлар тахминан 1%дан келиб чиқади", - дейилади мақолада.

"Шу муносабат билан айри ОАВ касаллик натижасида ўлим кўрсаткичлари коэффициентини кўрсатади, душанба куни эълон қилинган маърузага кўра, Роберт Кох институти (RKI) кўрсатишича, у 2,7% атрофида, яъни Иоаннидис кўрсаткичидан 10 баравардан ортиқ бўлган".

"Бироқ ушбу маълумотлар фақат бир қарашда RKI расмий статистикасига зид келади. Касалликнинг ҳалокат салоҳиятини ўлчаш учун иккита параметрни ҳисобга олиш керак. Касалланишда ўлим кўрсаткичлари коэффициенти, ёки қисқача IFR: у барча касалланганлар орасида ўлганлар сони улушини кўрсатади. Бу кўрсаткич янги тадқиқотда ўрганилган. Касаллик натижасида ўлим кўрсаткичлари коэффициент, қисқача CFR: у ҳамма – бу сўз ҳал қилувчи аҳамиятга эга – маълум бўлган касалланиш ҳолатлари сонида ўлганлар улушини кўрсатади. RKI кундалик ҳисоботида шу кўрсаткичга таянади".

"Sars-CoV-2 юқиши аломатларсиз ўтиши мумкинлиги ва ҳамма мамлакатларда ҳам кенг кўламли тестлар ўтказилмаслиги сабабли бутун дунё бўйлаб кўплаб касалланиш ҳолатлари, эҳтимол, аниқланмай қолиб кетяпти. Шу сабабли касаллик натижасида ўлим кўрсаткичлари, унинг таърифига кўра, касалланишдаги ўлим кўрсаткичларидан юқори", - изоҳ беради Der Spiegel.

"Ҳозирги пайтда қанча ҳолатлар аниқланмай қолиб кетаётганини айтиш қийин. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда тасдиқланганидан кўра 20 марта кўпроқ касалланганлар бўлиши мумкин. Лекин бу ерда гап қўпол баҳолаш ҳақида кетяпти", - дейди нашр.

Бугунги кунда аниқланмаган касалланишлар сонини аниқлаш учун энг катта имкониятни антитаналар ҳақида тадқиқотлар беради. "Бироқ айни пайтда эълон қилинган антитаналар ҳақида тадқиқот маълумотлари касалланишлар сони камлигига асосланади. Бу янги метатаҳлилда ҳисобга олинган ва унда ўлим кўрсаткичлари коэффициенти 0,37% атрофида бўлган Хайнсберг тадқиқотида ҳам кузатилади. Бироқ тахмини баҳо коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бир нечта ўлим ҳолатларигагина асосланади".

Бунинг устига, нашрнинг ёзишича, Иоаннидис ўз метатаҳлилида 500 та танлама намуналар иштирокидаги тадқиқотлардан фойдаланган бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам бутун аҳоли учун репрезентатив бўлмаган. Демак, унинг иши илмий жиҳатдан «соф» эмасми? "Иоаннидиснинг мақсади бутун дунё учун ҳақиқий бўлган касалланишда ўлим кўрсаткичлари коэффициентини аниқлаш бўлмаган. У кўплаб омилларга боғлиқ. (...) Иоаннидис таъкидлашича, ўлим кўрсаткичлари асосий кексалар касаллиниши, тиббий хизмат кўрсатиш сифати қанчалик юқори эканлиги ва аҳоли орасида бошқа касалликлари бўлган одамлар улушидан келиб чикиб, турли вариантларда бўлади. Хусусан, касалланишда ўлим кўрсаткичлари у томонидан ўрганилган тадқиқотларда 0% ва 1,63% ўртасида бўлади", - деб ёзади Der Spiegel.