loader
Foto

Африкада янги вабо эпидемияси бошланяптими?

Касаллик юқтириб олган одам Гвинеянинг жануби-ғарбий қисмидаги Нзерекоре минтақаси, Гуекедоу префектурасидаги қишлоқда яшаган. Қишлоқ Сьерра-Леоне ва Либерия чегаралари яқинида жойлашган.

ЖССТ маълумотларига кўра, бу Марбурга касаллиги вирусининг Гвинея ва Ғарбий Африкада биринчи маълум бўлган ҳолатидир.

АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг маълумотларига кўра, Марбург геморрагик иситма, деб ҳам аталадиган Марбург вируси ҳам одамларга, ҳам приматларга юқиши мумкин бўлган, камдан-кам учрайдиган касалликдир.

1967 йил биринчи марта касалликни юқтириб олган одамлар Африкадан келтирилган яшил маймунлар билан тадқиқот давомида маймунлар ёки уларнинг тўқималари билан алоқада бўлишган.

Марбург вирус Эбола вируси оиласига мансуб бўлиб, вируснинг олдинги ўчоқлари Африканинг бошқа қисмларида, Ангола, Конго, Кения, Жанубий Африка ва Угандада қайд этилган.

CDC маълумотларига кўра, Марбург вируси касалликка чалинган одамнинг биологик суюқликлари билан ёки юқумли қон ёки тўқималар билан ифлосланган ускуналар ва бошқа нарсалар билан бевосита алоқа қилиш орқали тарқалиши мумкин.

Вируснинг инкубация даври 5-10 кунни ташкил қилади. Касалланган одам иситма, титроқ, бош оғриғи ва миалгия каби белгиларнинг тўсатдан пайдо бўлишини сезади. Касаллик кучайиши билан белгилар ҳам чуқурлашади. Инкубация даврининг тахминан бешинчи куни беморда хол-хол папуляр тошма пайдо бўлади. CDC маълумотларига кўра, «танадаги (кўкрак, бел, қорин) тошмалар энг сезиларли бўлади».

 «Кейин кўнгил айниши, қусиш, кўкрак оғриғи, томоқ оғриғи, қорин оғриғи ва диарея пайдо бўлиши мумкин. Белгилари янада жиддийлашиб боради ва сариқ касаллиги, ошқозон ости бези яллиғланиши, кўп вазн йўқотиш, алаҳсираш, шок, жигар етишмовчилиги, кўп қон кетиши ва ҳоказоларни ўз ичига олиши мумкин», – хабар қилади CDC.

CDC маълумотларига кўра, Марбург геморрагик иситмасидан ўлим даражаси 23-90% ни ташкил этади. Марбург учун тасдиқланган дори-дармонлар ёки вакциналар йўқ, аммо регидрация ва бошқа қўллаб-қувватловчи терапия беморнинг омон қолиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Африка ўзига хос қитьа бўлиб, иқлим туфайли, бошқа қитъалардан узоқ изоляция сабабли у ерда Европада ҳам, ҳатто Жанубий Осиёда ҳам мисли кўрилмаган касалликлар ривожланган ва сақланиб қолган. Бу ерда, агар қишлоқда кимдир Эбола, Марбург ёки шунга ўхшаш нарса билан касал бўлса, бу табиий жараён ва муаммо фақат маҳаллий ҳокимият органларига тааллуқли ҳисобланади.

Бироқ, бу ёндашув оддий пайтларда тўғри бўлган, ҳозирги кун ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Дунёга Ухан биологик лабораториясидан қочиб чиққан тушунарсиз бир инфекция қирғин келтирмоқда. Шу билан бирга, вирус ҳақида барча зарур хизматлар 2019 йил ноябрида хабардор бўлган бўлсада, Хитойдан самолётлар 2020 йил мартига қадар бутун дунё бўйлаб парвов қилгани жуда ғалати.

Бу ҳолатлар асосида, у ёки бу даражада кам учрайдиган, лекин жуда хавфли касалликлар авж олгани ҳақида ОАВ хабарларига қандай жавоб бериш бутунлай тушунарсиз. Эҳтимол, Марбург геморрагик иситмасини бир бахтиқаро африкалик юқтириб олган ва пандемия у билан чекланади. Лекин бу янги вабо бутун дунёга тарқалиши ҳам мумкин, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.