loader
Foto

Адашган фирқаларнинг ваҳий ҳақидаги тутган йўллари

Табдил тариқаси икки турга бўлинади.

1.    Ваҳм ва хаёл аҳли;

2.    Таҳриф ва таъвил аҳли.



Ваҳм ва хаёл аҳли: «Пайғамбарлар Аллоҳ таоло, охират куни, жаннат ва дўзах ҳақида ваҳм ва хаёл билан хабар берганлар. Булар воқеликка тўғри келмайдиган ишлардир. Пайғамбарлар ўз ваҳми ва хаёлидаги гаплар билан умматларга хитоб қилиб: «Аллоҳ деган улуғ ва катта бир нарса бор. Бандалар яна қайта тириладилар. Жаннатда ҳиссий неъмат, дўзахда ҳиссий иқоб бор», дейишган. Аслида иш бундай эмас, аммо ушбу гапларда кўпчиликка фойда бор. Кўпчиликнинг фойдаси учун ёлғон гапирса бўлаверади», дейишган.



Таҳриф ва таъвил аҳли эса: «Анбиёлар ўз гаплари билан аслида ҳақни қасд қилмаганлар. Ҳақиқий ҳақ биз ўз ақлимиз билан билган нарсалардир», деганлар. Кейин улар анбиёларнинг гапларини ўз фикрларига мос қилиб таъвил қилганлар. Аслида эса уларнинг бу таъвилларига ҳеч қандай далиллари бўлмаган.



Тажҳил тариқасидагилар эса: «Анбиё ва уларга эргашганлар жоҳил ва залолатга кетган одамлар бўлиб, Аллоҳ Ўзини васф қилган оятларнинг маъносини тушунмайдилар», дейдилар. Сўнгра улар ўз жоҳилликларини билдириб қўядилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсанинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, саҳоба ва тобеъинлар у ёкда турсин, ҳатто Жаброил ва Муҳаммаднинг ўзи ҳам, у кишидан бошқа пайғамбарлар ҳам билишмайди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Роҳман Аршга истиво қилди» (Тоҳо сураси, 5-оят), «Унга хуш каломлар юксалур», (Фотир сураси, 10-оят) ва «Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?!» (Сод сураси, 75-оят) деган оятларни ўқир эди, лекин маъноларини билмас эди. Буларнинг маъноларини Аллохдан бошқа ҳеч ким билмайди», дейдилар. Сўнгра бу салафларнинг йўли, дейишар эди. Аллоҳ Ўзи сақласин!

Аллохдан одамзодни ловвуллаб турган дўзах қаърига етакловчи ҳар бир сўз, феъл ва эътиқодлардан омонлик ва офият сўраймиз.

«Ақийдатут-Таҳовия» шарҳининг талхийси, 436-437 бетлар

Шайх Муҳаммад Содиҳ Муҳаммад Юсуф таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Илмли жоҳиллар ва адашган муллалар ҳақида