loader
Foto

Аллоҳ розилиги учун

“Сен ўйлаганингдан кўра кучлироқсан!” бугун бу иборани эшитмаган ёки ўзига ўзи гапирмаган инсонлар кам топилади. “Бисмиллаҳи ъалаллоҳи, Унинг розилиги учун, мен шуни истайман, мен шуни қила оламан, қўлимдан келади...”

Албатта, ўз олдига мутлақо бошқача, яъни ота-онаси, севган одами, атрофдагиларни розилиги ва фикри, ёки ўзига ўзи исботлаб қўйиш учун мақсадлар қўядиганлар ҳам бор. Аммо, ҳозир гап улар ҳақида эмас. Аллоҳ уларни тўғри йўлга бошласин, кейинги ҳаётларини тўғри йўлга бошласин. Омин.

Айнан мени ҳаётимда  бундай одамар кўп учраган. Аниқроғи, ўзимга ташқаридан назар солганимда, жуда кўп нарсаларга эришмоқчи бўлган одамни кўраман. Бироқ, бундан бошқасига ўта олмайман.

Ким ва қандай одамлар ҳақида сўзлаётганимни тушунгандирсиз? Булар семизликдан азият чекиб озишни орзу қиладилар, кўркам, гўзал бўлишни истайдиларда, ижтимоий тармоқлардаги фитнес гуруҳларига ёзилиб қўядилар, озиш ҳақидаги турли хил теле дастурларни тамоша қиладилар, кўз ёшлар тўкадилару аммо шу билан бирга катта 1000 калориялик ширинликларни ҳам паққос туширишни унутмайдилар ҳамда. Яна  “мен бир куни орзуимга етаман” деб ўзларини овунтиориб қўяди.

Биз кун бўйи ижтимоий тармоқлардан чиқмаймиз, исломий сайтларга доим ташриф қилиб турамиз, телефону-смартфонларимизга Араб тилини ўрганиш бўйича дастурларни, Қуръони карим тиловати, дуолар ва ҳадисларни кўчириб олган бўламиз. Натижада телефонларимиз биздан кўра, илмли ва ақли бўлиб қоладилар. Биз эса, кўчириб олганларимизни ўрганишга эринамиз, бепарволик қиламиз.

Аслида баъзиларимизнинг уйимизда қори ёки муҳаддис бўлиш учун деярли барча шароит муҳайё бўлган бўлади. Ҳеч бўлмаганда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг сийратларини ўрганиш даражаси юқори бўлади-ку. Аксариятимиз бунга бир ёки икки ой ичида эришишимиз ҳам мумкин. Бироқ биз минг километр йўлга чиққан шиллиқуртларга ўхшаймиз, у эса зўрға судралиб, энг камида тошбақа бўлишни орзу қилишдан нарига ўтмайди.

Биз ака-укалар ва опа-сингиллар мувоффақияти билан хурсанд бўламиз, бироқ ҳаммаси шу билан тугайди. Биз ҳудди ўзимиз адо қилгандек, уларнинг ширин тушлар кўриб ёштиш ўрнига тунда туриб ўқиган таҳажжуд намозларини эшитиб, хурсанд бўламиз.

Ўзимизни аҳли илмлар билан қуршаб олинганимиздан ҳам фахрланамиз, биттаси қори, биттаси араб тилидан дарс беради, учинчиси, Маша Аллоҳ, доим садақа, хайр-эҳсон қилиб юради, бошқаси эса суннат рўзаларининг биттасини ҳам қолдирмайди. Буларнинг барчаси нақадар гўзал!

Шубҳасиз, буларнинг барчаси гўзал, бироқ бу нарсалар биз учун эмас-ку, аксинча ўша одамлар учун гўзал! Биз орзу қилиб, компьютер ёки телефонлар билан банд бўлиб, ўтирганимизда бу одамлар илм олади, таълим беради, тунларини бедор ўтказишади ва Аллоҳ таоло розилигини куну тун тинмай излашаётган бўлади.

Биз уларга ҳаққимизга дуо қилиб қўйишни сўраймиз, уларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз, бироқ биз биродаримизни севишимиздан бошқа динимиз учун нима бердик, нима қилиб қўйдик?

Ҳозир кўпчилик жавоб излаб, ўйланиб қолган бўлса керак. Тўғри жавоб – ҳеч нарса қилмадик!..

“Истак бўлса” деймиз ўзимизча ва у секин пайдо бўла бошлайди.

Биз дарҳол ўзимизни китобларга отамиз, жойнамозлардан турмаймиз, истиғфорлар айтамиз, бироқ... натижада яна ўша ҳолатга, яъни саҳобалар ҳақидаги китобларни мароқ билан ўқиймиз, турли хил диний фильмларни кўриб чиқамиз ёки бўлмаса бугунги кун қаҳрамонлари ҳақида баён қилувчи маърифий видео роликларни тамошо қилиб ҳайратга туша бошлаймиз.

Субҳаналлоҳ, деймиз, қайғу, қувонч кўз ёшларини ҳам тўкиб қўямиз ҳатто ўзимиздан ўзимиз уялиб ҳам кетамиз. Маша Аллоҳ, ана улар қандай бўлишган, биз ҳеч қачон улар даражасига ета олмаймиз... Ана шу, ҳалос. Тўхтанг. Келдик...

Мен ўз ҳолатимни тўғриламоқчиман, бироқ бунинг учун нима қилдим? Бир жойда неча йилдан бери қотиб турибман ва ўзимизга: “Мен ўз ҳолатимни ўзгартирмоқчиман!” деймиз.

Хоҳиш билан ҳаракат орасидан қандай фарқ бор? Жавоб ҳаммага маълум бўлса керак.

Бошқалар қилган нарсани такрорлашга ҳаракат қилмаслик керак, бошқалар сен каби қилишга уринишлари учун улардан ҳам аълороқ ҳаракат қилишинг керак! Бундай ҳолатларда риёдан қандай сақланиш мумкин? Ният! Сен ўзинг дунё ва охиратинг учун, одамлар Аллоҳ таолога кўпроқ ибодат қилишини, Унинг розилигини топишини, Динига кўпроқ хизмат қилишини истайсан. Сен қаҳрамон эмас, сабаб бўлишни хоҳлаяпсан! Булар ҳар хил нарсалардир. Айнан шундай одамлар кейинчалик қаҳрамонларга айланади. Яъни, сен Аллоҳ таоло розилигни истаб, ҳаракат қилавер, Аллоҳ таоло сенга истаганингдан ҳам аълосини беради.

Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломга яқин бўлган ҳамда уларга Аллоҳ Таолодан жаннат ваъда қилинган бўлсада, улар бу дунёда ўз номларини қолдириш учун бирон нарса қилишгани йўқ. Уларнинг бирдан бир мақсади Аллоҳ таолонинг розилигини топиш бўлган, Аллоҳ таоло эса, ўз ўрнида уларнинг номларини тарих саҳифаларига олтин харфлар билан битиб қўйди.

Кўп гапирамиз, амалимиз эса оз.  Ҳа айнан шундай, нотўғри ўқиганингиз йўқ. Бу сизу бизнинг бугунги аҳволимиз. Атрофга боқиб, Аллоҳ Таолонинг ибодатидан йироқ бўлган одамларга назар солинг. Улар бу дунё учун ўзларига маълум мақсадни қўйиб, молу-дунё эгаси бўлишмоқчи. Наҳотки, бизнинг мақсадларимиз уларнинг мақсадларидан ғариб бўлса? Минг афсуски, мақсадларимизнинг ўзи ҳам аниқ эмас...

Албатта, Аллоҳ таоло Ўз розилигини истаган бандаларига ёрдам, мадад беради.

Қуйидаги ҳадис нақадар гўзалдир, балки мазкур ҳадисни кўп ўқигандирсиз, бироқ бугун ушбу ҳадисни бошқача нигоҳ билан ўқиб кўришга ҳаракат қилиб кўринг:

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, агар Мени ёлғиз зикр қилсанг, Мен ҳам сени ёлғиз ўзим зикр қиламан. Мени жамоат ичида зикр қилсанг, сени фаришталар жамоати ичида зикр қиламан. Менга бир қарич яқинлашсанг, сенга бир зиро яқинлашаман. Менга бир зиро яқинлашсанг, сенга бир қулоч яқинлашаман. Мен томон юриб келсанг, сен томон югуриб бораман”» (Имом Аҳмад).

Шу етарли (туртки) далил эмасми, ахир?!

Бу бир соатлик ёки бир кунлик эмас, балки бир умрга чўзилган далилдир.

Биз бу ҳоли ҳаётимизда кимгадир ёқиш учун шунчалик интиламизки, бунинг учун мислсиз куч ва ғайратимизни сарфлаймиз, негаки олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Ва ўзимизга ўзимиз: “Аллоҳнинг кўмаги билан ҳаммасини эплай оламан, ҳаммаси қўлимдан келади, инша Аллоҳ” деймиз.

Аммо биз “Унинг раҳматига яқинлашиб боришга эриша оламан! Роббим мендан рози бўлиши учун мен Унга ёқаман! У олий тоифадаги фаришталар олдида мени зикр қилиш учун!” деган сўзларни ўзимизга ўзимиз қанчалик тез-тез қайтариб турамиз?

На мутакаббир дўстлар, на ота-она, на қўшнилар, на ижтимоий тармоқдагилар — балки айнан У сен ёрдам сўрайдиган ва сени атрофдагилар учун суюкли қилиб қўйган Зот.

Умидворликка ундовчи сабаблар — хар кимда ўзига хос бўлади. Ҳаётда ҳар бир кишининг у ёки бу даврдаги ўзига тегишли даражаси бўлади. Аллоҳнинг розилигига эришиш учун йўлга тушишга кучли туртки керак бўлади. Бундай пайтда бу йўлнинг устида ким қарши туришининг фарқи йўқ, биз уни барибир йўлдан олиб ташлаймиз. Ҳар қандай қийинчилик, масхаралаш, ўзимизга хос бўлган хавфсираш туйғуси, зеҳнимизга ўрнашиб олган "...Аслида буни хоҳлайман, лекин қўлимдан келмайди... Хотирам заиф... Ақлим етмайди... Ухлашим қийин бўлгани учун уйғонишим ҳам машаққатли... Жисмонан кучсизман..." каби ўй-фикрлар...

Агар биз охиратда эришадиган ютуқ — абадий саодатни ҳис қила олсак, бу нарсалар кичик бир тикандек арзимас бўлиб қолади. Тўғри, бу тиканлар оёққа тез санчилади, баъзан бир муддат тўхташга мажбур қилади.

Аммо бу йўлда давом этишдан тўсадиган сабаб эмас. Кўпроқ! Кучлироқ! Олдинга интилиш лозим.

Меҳрибон ва Раҳмли Зотнинг ёрдами билан!

Муоз ибн Жабалдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб, «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, сени яхши кўраман. Мен сенга ҳар намоз кетидан «Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатика», деб айтиб уни тарк қилмаслигингни васият қиламан», дедилар. Абу Довуд ва Насаийлар ривоятлари.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР