loader
Foto

Сўнгги айфон ва бошқа арзимас нарсалар ҳақида

Чамаси олтмиш ёшлар атрофидаги ҳамшира бутун танаси билан сесканиб кетди. Бундай нарсаларга ўрганиб кетиш мумкин эмас. Инсон бундай нарсаларга ўргана олмайди, шунинг учун ҳам у одамда, бунга одамийлиги йўл қўймайди.

— Нималар деяпсан, азизим! Албатта ўлмайсан... - кўзда эса тўла ёш...

— Лена опа, биласизми, шанба куни онажонимнинг туғилган куни. Мен унга совға тайёрлаб қўйдим... ўзим ясадим... агар ўлиб қолсам совғамни қандай қилиб унга бера оламан? Илтимос, шанба кунигача ўлиб қолмай? Мумкинми?

Онкология. Ҳаёт ва мамот чегараси йўқолган палата. Бу болалар тирикка ўхшаб кўринсада ҳамда гапирсалар ҳам ўлиб бўлган... Ҳар қайсининг куни саналган. Балки бир икки хафта ёки бир неча ойлари қолгандир. Маҳкум бўлган болалар... бундан ҳам оғир нарсалар йўқ бўлса керак...

Унга ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Уни ҳеч нарса қутқара олмайди, у фақат онажонисининг туғилган кунигача яшашини, арзон картон ва рангили қоғоздан ўзи ясаган беўхшов совғасини ҳадя қилиш илинжида. Бу ўзнинг ва онасининг умридаги энг қимматбаҳо совға...

Ё Аллоҳ, онасига сабр бер, мусибат туфайли ақлидан озиб, жинни бўлиб қолмасин...

Бизчи, дардларимиз нима ўзи? Навбатдаги янги чиққан айфонга эгалик қилишми? Ёки музлатгичимиздаги МР3 плеерми? Космосга ҳам олимлар эмас саёҳатчилар катта пуллари эвазига парвоз қилишни бошлади. Илм-фан бутунлайча икки оёғи бор ошқозон ва тубсиз шаҳват аъзосининг эҳтиёжини қондиришга бел боғлаб турибди. Гўзаллик институти. Тампон ва прокладкаларни ўрганадиган тадқиқот институтлари. Ажинлар учун кремлар лабораторияси. XXI аср илм-фан, технологиялар  асри деб мақтанишни биласизлару саратон, ОИТС ва бошқа юзлаб касалларга мағлубсизлар. Аслида, ғолиб бўлишни истамайсизлар ҳам.

Сенга айфон лозим. Ҳамда катта тоғорадек бўлиб кетган орқани масссаж қиладиган ускуна керак. Ва бўкиб еса ҳам семирмайдиган таблеткалар керак. Ош бўлсин, бўкавер. Прокладкаларни ҳам истаган жойингга қўйавер. Башарангга эса турли туман ёғ упаларни ҳам чаплайвер...

Ҳар қайсимизнинг ўзимизга яраша минг хил орзу истакларимиз бор. Озиш. Кўп пулга эга бўлиш. Янги телефон. Иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин... Саратон касалигига чалинган одамнинг битта орзуси бўлади - шифо топиш. Уларга моддий ёрдам беришга бахиллик қилаётган бўлсангиз ҳеч бўлмаса ҳақларига дуо қилиб туринг... (етказмоқчи бўлганим шу...)

Саратон касаллиги билан курашаётган ёки бу кураш йўлида ўлганлар ҳаққи-хурмати учун репост қилган дўстларимдан Аллоҳ таоло рози бўлсин...

Яқинларини мазкур оғир дард, бало-офатлар четлаб ўтсин...

Абу Муслим таржимаси

(интернетдан)