loader
Foto

Қозоннинг қулаши

1552 йил 15 октябрь куни (эски ҳисоб бўйича 2 октябрь) Иван Грозний қўшинларининг кўп ойлик қамалидан сўнг Қозон қулади. Ушбу воқеага турлича муносабатда бўлиш мумкин, бироқ бу воқеа Шимолий Евросиё тарихида бундан кейин келадиган кўплаб асрларга татийдиган бурилиш нуқтаси бўлганини инкор этиб бўлмайди. Москва князлиги илк бор ўзга тилда сўзлашувчи ва ўзга динга эътиқод қилувчи элатлар яшайдиган ерларни ўзига қўшиб олди.

Қизиғи шундаки, Қозонни ишғол этиш ва “ўзлаштириш” услублари келгусида янги ерларни забт этиш ва бўйсундиришда ҳам айнан қайтарилган.

Рус историографияси (историография - тарих илми тараққиётини ва тарих манбаларини ўрганувчи фан. – тарж.) Қозонни забт этиш мажбурий чора бўлган, гўё Рус босқинлар ва славянларни қулликка олиб кетишлардан шунчалик чарчаган эдики, шарқ томондан келадиган таҳдидларни узил-кесил йўқотишни мақсад қилиб олди, дея изоҳлашга уринади. Бу гапларнинг ҳаммаси Идел-Урал ерларига московитлар олиб келган рус мустамлакачилигининг даҳшатли оқибатларини оқлаш учун ўйлаб топилган чўпчаклардан бошқа нарса эмас. Аслида рус зодагонлари бундан кейинги тўрт аср давомида рус деҳқонларини бир-бирига қул қилиб сотишда давом этиб келган. Барча ўрисларни ўзининг қароли (қул деб ўқилсин) деб ҳисоблаган Иван Грознийнинг ўзи кимнингдир қулликка тушиб қолгандан ташвиш тортган деб бўлмайди. Иван Грозний қўшинларининг деярли ярми оддий қароқчилар ва кафандуздлардан ибораб бўлгани, улар жангавор сафарга фақат ғаразли манқсадни кўзлаб қўшилганини унутмаслик керак.

Қозоннинг ишғол этилишини таърифлаб берган Курбскийнинг ёзишича, Қозон девори ўпирилиб очилиб қолганда, “ёлғондан ярадор бўлганлар ўринларидан сакраб турдилар, ўзини ўлганга солганлар тирилдилар. Ҳар томонлардан, қароргоҳлардан ошпазлар ҳам, отбоқарлар ҳам, савдогарларнинг ҳаммаси ўз юмушларини ташлаб, шаҳарга битта мақсад сари югура кетдилар, уларнинг мақсади жанг эмас, ўлжа илинжи эди”. Қўшин орасидаги парокандалик таҳдиди шунчалик кучайиб кетдики, қутурганларни тинчитиш учун ҳужумни тўхтатишга тўғри келди.

Шундай қилиб, Қозон юриши олий мақсадлар сари кураш эмас, кўпроқ қароқчилик юришига менгзарди. Бироқ тарихни ҳамма вақт ғолиблар ёзадилар, шунинг учун ҳам рус историографиясида Иван IV нинг шарқий юришларини бошқача талқин қилинганида, ажабланарли бўларди.

Бу ерда эътиборни кўпроқ тортадиган бошқа жиҳат бор. Олтин Ўрданинг бир қисми бўлмиш Московия қанақасига қўққисдан “ҳаққоний ғазабдан” жўшиб, “басурманларга” қарши салб юришини эълон қилди? Ахир Ўрда ҳам, унга вассал бўлган рус князликлари ҳам ўша пайтда диний тоқатсизлик деган ҳиссётлардан йироқ бўлганку. Қайд этиш жоизки, рус князликлари Ўрдани бегона, ёт унсур дея ҳисобламасдилар, улар учун Ўрда волийлар ўртасида тортишув чиқиб қоладиган бўлса, ҳукми ижро этилиши муқаррар бўлган олий ҳакам эди. Князлар ҳар йили Ўрдага даромаднинг 10 фоизи миқдорида хирож тўлашарди (бугун 13% тўлашади, агар яширин солиқларни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, 50% деса ҳам бўлаверади) ва бунинг эвазига хон русларга тегишли ҳудудларни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олганди.

Ўша пайтдаги рус князликлари Ўрданинг плюралистик тузилмаларининг узвий бир қисмига айланиб кетган, уларга сиёсий садоқати эвазига кенг автономия тақдим этилганди. Мисол учун, Александр Невский Ботухоннинг асранди ўғли мақомига эришган, туркий “калта” – “халта” номини олган князь Иван Калита эса умрининг кўпроқ вақтини ўзининг ватанида эмас, Ўрдада ўтказарди. Ўша пайтнинг православ черкови ҳам худди шунақа аҳволда эди. У хон ғазнасидан черковлар қурилиши учун пул олар, исломий прозелитизмга (даъватчиларга) панжа ортидан қарар ҳамда бот-бот қонуний хон ҳукмдорлигига қарши қўзғолонларнинг олдини олиб турарди. Оддий халқ ҳам татар тилида эркин сўзлашар эди, бунга ишонч ҳосил қилиш учун Афанасий Никитиннинг “Уч денгиз оша саёҳат” асарини ўқиш кифоя.

Бироқ булар айтиладиган гапларнинг ҳаммаси эмас. Ўрдага тобе рус князликлари ўзларининг ташқи кўриниши, анъаналари ва бошқарув тизими билан ўрдаликлардан фарқ қилмасди. Россияга келаётган европалик элчилар ва саёҳатчилар кўп ҳолларда Буюк Тартария дея аталувчи Московияни XVII асрга қадар Шарқ мамлакати деб ҳисоблардилар. Кейинчалик  Ключевский Россия тарихини туза туриб шундай ёзади: “Москва ҳукмдорига таъриф бераётган чет эллик ёзувчилар уни турк султонларига қиёслар эдилар”. Туркия ва Эронга ўхшатишлар табиий, одатий ҳол бўлиб қолганди. “Ҳаракатлари туркларникига шунчалик яқинки...” – дея ёзарди Жером Турбервил. Сигизмунд Герберштейн ва де Ланевиль эса русларнинг либослари татар ва туркларникига ўхшайди, деб қайд этишарди. Ҳатто 1960 йилда Яков Рейтенфельс қайд этишича: “Уларнинг  [московитларнинг] европаликларга хос аломатлари оз, улар кўпроқ осиёликларга ўхшашади”.  Тахминан ўша пайтда Московияга келган Тоскания элчиси рус ҳукмдорлари томонидан уюштирилган шарқона дабдабали тантаналар, давлат бошқарувида ҳамда “ҳаётнинг барча жабҳалари” европаликларга ўхшамайдиган, осиёликларга хос услублар ҳақида ёзганди.

Ўрда ва Московияга бориб юрган европаликлар ўз баҳоларида нохолис бўлишлари табиий. Бироқ уларнинг ҳаммаси Московиянинг Ўрдадан деярли фарқ қилмасликларини қайд этишлари эътиборга лойиқ. Ана шу ва бошқа фактларга таянган ҳолда қатор тадқиқотчилар Россияни ўзига хос европача тартибдаги  Олтин Ўрданинг ҳуқуқий ўринбосари ва вориси деб ҳисобламоқдалар. Бироқ бу тўғрими?

Биз бу унчалик тўғри таъриф эмас ва ҳатто асло бундай эмас, деб ҳисоблаймиз. Баъзи бир хусусиятларнинг ўхшашлигига қарамай, чет эллик меҳмонларнинг кўзига кўринмас ботиний моҳияти жиҳатидан Россия Ўрдадан тубдан фарқ қилади. 

Ушбу фарқ биринчи навбатда XV асрнинг иккинчи ярмида рус раҳбарларига юққан “византия касаллиги” билан боғлиқ. Турклар 1453 йилда Константинополни забт этганларидан сўнг Византиянинг кўплаб қўрқоқ ва дизертир поплари ва зодагонлари Московияга кўчиб келдилар. Уларнинг Исломга бўлган нафратини тушуниш қийин эмас. Улар юртини топшириб қўйганларидан кейин зўр бериб мусулмонлардан интиқом олишни орзу қилардилар. Ўша пайтдаги Шарқий Рум империяси “чалаевропа” ва “чалаосиё” кўринишдаги химера давлати эди. Византия ўзининг барча қўшнилари билан жанжаллашиб тескари бўлиб қолган, ўзини тўғри йўлдаги ягона дунё маркази деб ҳисобларди. Мана шу қочоқ византияликларнинг фаол иштирокида “Москва – учинчи Рим” концепцияси яратилди. Албатта, тарихни ғарбий сохта насронийлигига ва Исломга қарши олиб бораётган чинакам насронийликнинг кураши каби тақдим этаётган қолоқ москвалик зодагонларни талтайтириб юборди .

Мазкур византияча индоктринациянинг натижасида Московиянинг ҳали-вери ўлмайдиган империялик комплекси пайдо бўлди ва Россия шу чоққача бу касалликлардан қутулгани йўқ. Алоҳидалик ва устунлик каби ғояларга мойил таъсирланувчи ва руҳий носоғлом Иван Грозний “Москва – учинчи Рим” каби содда ва жўн ғояга учиб “басурманлар”га қарши салб юришини бошлаб юборди.

Иван IVнинг танлаган бу йўли Россиянинг Исломга қарши битмас-туганмас урушларига йўл очди (бунгача урушлар фақат иқтисодий, феодал характерга эга эди, ҳеч қачон диний мотивлар билан уруш бўлмаган). Келгусида Россиянинг энг кўп уруш қилган давлати Усмонли туркларнинг ҳалифалиги бўлди, Россиянинг барча ҳукмдорлари эса ўзларича Царьград деб атаб келган Константинополни (Константинополь, Истанбул) қўлга киритишни мақсад қилиб олишарди. Рус мутафаккири Чаадаев буни таърифлаб “Россия Ғарб ва Шарқнинг энг ёмон хислатларини ўзида мужассамлади” деб ёзганди.

Бу Россия билан Олтин Ўрда ўртасидаги тубдан айирувчи фарқ бўлади. Шунинг учун Россияни Олтин Ўрданинг вориси дея ҳисоблаб бўлмайди. Византия касаллиги ўрис улусини отасига қарши исён қилиб, уни ўлдирган ҳароми падаркушга айлантириб қўйди. Шу билан бирга, Россияни Европанинг бир қисми деб ҳам ҳисоблаб бўлмайди, кўпчилик ўрисларга она сути билан кириб ўрнашиб қолган византия комплекслари ҳозирги кунгача Ғарбга нафрат ва шу билан бирга унга тан бериш билан намоён бўлади. Аслида Исломга қарши курашаётган Россия византия химерасининг Исломофобик боласи, ўзининг фойдали эканлигини ғарб насронийларига кўрсатиш мақсадда барпо этилган ва алал-оқибат бутун дунё билан жанжаллашиб, мохов каби яккаланишга маҳкум бўлган.

“Бунинг ҳозирги замонга қанақа алоқаси бор?” деган саволнинг туғилиши табиий. Тўғридан-тўғри, бевосита алоқаси бор. Россия ўзининг тарихи давомида турли мафкураларга мослашиши, турли ғоялар тарафдорлари томондан бошқарилиши мумкин эди, бироқ унинг исломофобияси ўзгаришсиз қолди. Россия Шимолий Евросиёда Исломга қарши кураш мақсадида тузилган ва унинг мусулмонларга қарши уруши ҳеч қачон тўхтамаган.

Бу уруш Қозонда бошланган. Шаҳар қулаганидан сўнг ўн минглаб татарлар сўйилган, аёллар ва болалар қулликка сотилган, Волгабўйи ва Сибирдаги барча масжидлар ёппасига вайрон қилинган, мусулмонлар Қозондан кўчириб чиқарилган, уларга нисбатан эса ХХ асрга қадар сегрегация (камситиш) сиёсати ўтказилган. Истилочилар барча татар қўлёзмаларини йўқ қилдилар ва шу билан татар тарихини ваҳшийлар тарихи, татар давлатини эса ночор қилиб кўрсатмоқчи бўлдилар. Россиянинг мустамлакачилик сиёсати туфайли етказилган зарарни ҳозиргача ҳис этиш мумкин. Россия мустамлакачилиги татарларни ривожланишда бир неча аср ортга улоқтирди. Қозонда синаб кўрилган ваҳшиёна услублар кейинчалик бошқа мусулмон ҳудудларни – Астрахон ва Сибирни, Кавказ ва Марказий Осиёни забт этишда қўлланди.

Бироқ, Қозоннинг қулаши биз учун нафақат фожиа, балки қаҳрамонлик намунаси ҳамдир. Саид Қул-Шариф бошчилигидаги 30 минг қозонликлар сони беш баробар кўп бўлган Иван Грознийнинг навкарларига қарши курашда шаҳид бўлдилар.  Улар оқибатларга қарамай, қилишлари керак бўлган ишни қилдилар. Аллоҳ таоло шоҳидликларини қабул қилсин...

Абу Муслим таржимаси