loader
Foto

Ал-Ҳижома (қон олдириш)

Ана шу бизни ўраб олган сон-саноқсиз токсинлар мавжуд даврда организмни тозалаш борасида ҳижома янада актуал бўлиб қолмоқда. Саҳиҳ ҳадисда хабар берилишича: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Уч нарсада дардга даво мавжуддир — асал ичмоқ, қон олдирмоқ ҳамда ярага тамға қиздириб босмоқ”. (Бухорий ривояти)

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳуривоят қиладилар: “Набий саллаллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Исро кечасида ҳар осмонда менга айтилди: “Эй Муҳаммад, умматингга ҳижома (қон олдиришни) қилдиришни амр эт…”. (Ибн Мoжа ривояти).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганликлари ва ҳажжомга ҳақ тўлаганликлари ҳақида ривоят қиладилар. (Бухорий ва Муслим)

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қортиқчига (ҳажжом) ҳақ тўламоқ борасида сўраган эрдим, ул зот Абу Таййибаға қон олдирдилар-да, ҳақига икки соъ хурмо бердилар ва мавло (озод қилинган қул)ларига унинг қабиласидан олинадирган хирожни бироз камайтиришни тайинладилар”.(Бухорий ривояти).

Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи ва саллам сўзларига биноан: “Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу ҳижома (қон олдириш)дир”. (Бухари ва Муслим ривояти).

Қон олдирадиган вақт борасидаги тавсиялар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “(Ойнинг) 17-, 19-, 21-чи кунлари қон олдириш учун энг яхши вақтдир”. (Термизий ривояти). Шунга ўхшаш хадисларни бироз ўзгаришлари билан Ибн Можа, Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қиладилар.

Гарчи бу ҳадислар турли манбалардан келтирилган ва қайсидир даражада заиф бўлса-да, улар бир бирини қувватлаб келмоқда.

Имом Ибн ал-Қоййим (рахимуҳуллаҳ) айтади: “Бу ҳадислар уламолар ўзаро келишган фикрга тўғри келмоқда. Уларнинг фикрига кўра қон олдириш учун энг қулай вақт ойнинг иккинчи ярми бўлиб, ойнинг учинчи чорагида қон олдириш ой боши ва охирига нисбатан яхшироқдур. Аммо зарурият туғилган вақтда ой боши ёки охири бўлишидан қатъий назарҳижомат қилдирмоқ организм учун фойдалидур. Ойнинг қайси даври бўлмасин ҳар гал қон босими ошганида Адмад ибн Ханбал ўзларига ҳижомат қилдирганлар.

Бундан ташқари уламолар тўқ қоринда ҳижома қилдиришни тавсия этмайдилар, чунки бу меъда-ичак йўлларининг беркитилишига ва шу сабабли қаттиқ оғриқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, хусусан агар овқат оғир ҳазм бўладиган ва сифатсиз бўлса.

Юқорида тавсия этилган қон олдириш кунлари – бу қўшимча эҳтиёткорлик чораси бўлиб, у адашиб соғликка зарар етказмаслик учун керакдур. Аммо агар бирон бир дардни даволаш зарурияти туғилса, ҳижомат қилмоқ лозимдур”.

Ал-Хафиз ибн Хажар (раҳимуҳуллаҳ) айтадилар: “Табиблар сўзига биноан энг мутаасиб ҳижома  –бу чўмилиб чиққандан сўнг икки ёки уч соат ўтганда, қорин на тўқ ва на оч бўлганда қилинган ҳижомадир. Қон олдириш кунлари борасида Ибн Можа ривоят қилади: “Ибн Умар разияллоҳу анҳуривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қон олдиришни, барокаллоҳу фикум, пайшанба ҳамда душанба ва сешанба кунларига белгиланглар, аммо чоршанба, жумъа, шанба ва якшанба кунлари қон олдирманглар”. Шу аснода ал-Халлол ривоят қиладики, Имом Ахмад юқорида зикр қилган кунларда қон олдиришни ёқтирмас эдилар, ҳолбуки ушбу ҳадис сахиҳлиги тасдиқланмаган эди”.

Абу Довуд ривоят қиладики, Абу Бакр разияллоҳу анҳусешанба кунлари қон олдирмас ва: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сешанба куни қон олдиришдан наҳий қилар ва:”У кун, қон кунидир. Унда бир соат бор, унда (қон) тўхтамас”, – дер эдилар”- деб айтди”.

Ойнинг иккинчи ярмида, хусусан учинчи чорагида, қилинган ҳижома ойнинг боши ёки охирида қилинган ҳижомадан кўра фойдалироқ эканлигини шифокорлар ҳам ўз навбатида тўғри деб топишди. Ал-Муваффақ ал-Боғдодий айтади: “Қамарий ойнинг бошида қон тез ва кўп оқади, охирида эса секин. Шунинг учун қон олдириш учун энг қулай вақт – ойнинг  ўртасидир”.

Ушбу сўзлар ҳижома учун муайян кунларни тавсия этувчи ҳадислар қандайдир асосга таянганлигидан далолат бермоқда.Ўз навбатида шифокорлар ҳам буни тасдиқламоқда. Агар хижрий ойнинг 17-, 19-  ёки 21-кунлари пайшанбага тўғри келса, унда бу қон олдириш учун энг қулай пайтдир. Бироқ  бундан ҳижомани бошқа пайтда қилдирмоқ макруҳ деган хулоса чиқариш нотўғри.

Даволаниш усули сифатида қон олдиришни муайян вақт билан чегарамаслик керак. Бемор учун бунга зарурият пайдо бўлгандаёқ уни ҳижома қилиш лозимдир.

Аммо аввал ҳижомани тўғри амалга ошираётганингизга амин бўлишингиз зарур. Ҳижомани тажрибаси бор киши керакли анжомлар ёрдамида амалга ошириши лозим. Бундан ташқари ҳажжом бемор ошқозонига қон кириб қолмаслиги учун керакли эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак. (Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажид)

Ҳижома жараёни

Қуйида хижама (қон олдириш) қилиш жараёнининг батафсил, босқичма-босқич тавсифи суратлар билан бирга келтирилган.



1. Аввал қуйидаги керакли буюмларни тайёрлаб қўйамиз: банкалар, скарификатор, спирт, пилик, стерил пахта, бинт, пластир.

Банкалар олдиндан иссиқ сув билан ювиб ёки спирт билан артиб қўйилмоғи лозим.

2. Қон олинадиган жойларда, расмда кўрсатганидек, қалам билан айлана белгисини чизамиз.

3. Пиликни спирт ёки одеколонда бироз ҳўллаб оламиз.

4. Ортиқча суюқликни тампонни силкитиб кетказамиз.

5. Пиликни ёндириб дарров банка ичига тиқиб оламиз.

6. Банкани ичидаги хавони олов ёрдамида бўшатиб тезда белгиланган жойга қўйамиз.

7. Бир неча минутдан сўнг банкани эҳтиёткорлик билан оламиз.

8. Банка ёрдамида сўрилган жойни спирт билан артамиз.

9. Устара, ланцет ёки скарификатор билан моматалоқ бўлган жойга аста-аста кесиклар қиламиз.

10. Кесилган жойга қайтадан банка қўйамиз.

11. Бир неча минутдан сўнг аста банкани ечамиз ва қонни эҳтиётлик билан артиб оламиз.

12. Кесилган жойга стерил боғич қўйамиз.

Ҳижоматдан олдинги ва кейинги тавсиялар

1. Тузалишига астойдил ишониш.

Нима учун? Чунки ҳижомат (қон олдириш) пайғамбарлар табобатининг пойдеворларидан бири бўлиб, набиуллах Муҳаммад (саллаллаху ва алайҳи вас-салам) амал қилган сахих ва муҳаққақ табобат амалидир.

Тўлиқ шифо топишингизга астойдил ишонган ҳолда Аллоҳдан шифо тилаб дуо қилинг. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) айтганлар: «Дарҳақиқат, ҳижомат қилдирмоқда шифо мавжуддур”. (Саҳиҳ ҳадис, “Саҳиҳ ал-жомеъ”, 2128-ҳадис)

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) айтадилар: “Уч нарсада дардга даво мавжуддир – қон олдирмоқ, асал ичмоқ ҳамда ярага тамға қиздириб босмоқ. Ва мен умматимга ярага тамға қиздириб босмоқни ман қилгайман!” (Бухорий ривояти)

2. Қўйилган мақсадга эришиш учун банда, иложи борича, Аллоҳ буюрган йўллар орқали сабаблар яратишга ҳаракат қилиши лозим. Худди шундай қилиб ҳижоматда ҳам иложи борича мутахасис ҳажжом, аёллар учун аёл ҳажжом, эркаклар учун эркак ҳажжом излаб топиш мақул. Агар ҳажжом тиббий маълумотли ва тажрибага эга бўлса, нур устига нур бўлур.

3. Хижрий йил ойларининг 17, 19 ва 21 кунлари ва душанба, сешанба ва пайшанба кунлари хижама қилиш.

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) айтдилар: “Оч қоринда ҳижомат қилдирмоқ яхшироқ бўлиб, бунда шифо ва барокат бордур ва у эс-хушни яхшироқ сақлагусидур. Аллоҳнинг марҳамати ила ҳижоматни пайшанба кунлари қилдиринглар, жумъа, шанба ва якшанба кунлари эса қилдирманглар. Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринглар, дарҳақиқат, бу кун Аллоҳ таъоло Аюб алайҳи-с-саломни дарду азоблардан халос қилган кундир. Шанба кунлари ҳижомат қилишдан тийилинглар, чунки бу кунда Аюб алайҳи-с-салом имтиҳон қилинган ва мохов касаллиги айнан шу кунда, ҳамда чоршанба куни ёки кечаси пайдо бўлади.” (“Саҳиҳ аль-жомеъ”)

4. Ҳижомат қилгунга қадар 3 соат овқат тановвул қилмаслик. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) сўзларига биноан оч қоринда ҳижомат қилдириш тан сиҳатлиги учун жуда фойдали экан: “Оч қоринда ҳижомат қилдирмоқ яхшироқ бўлиб, бунда шифо ва барокат бордур ва у эс-хушни яхшироқ сақлагусидур.” (“Саҳиҳ аль-жомеъ”)

5. Сув, мева шарбати каби енгил ичимликлар ичилса, фойдадан холи бўлмас, хусусан, ҳижомат қилинаётган вақтда қон босими паст ёки анемия бўлган беморлар енгил ичимликлар ичиши мумкин.

6. Ҳажжомга сизни безовта қилаётган барча касалликлар борасида яширмасдан тўлиқ ва аниқ маълумот бериш лозим, хусусан, агар ҳижомат қилинадиган беморда гепатит ёки ОИВ каби инфекцион касалликлар мавжуд бўлса. Керакли эҳтиёткорлик чораларни кўриш, касаллик бошқа беморларга юқишининг олдини олиш, ҳамда ҳар бир касалликка тегишли махсус қортиқ солинадиган (қон олинадиган) нуқталарни аниқлаш учун ҳажжом ушбу маълумотларни билиш керак бўлади.

7. Ҳижоматдан сўнгги маслаҳатларга амал қилиш.

Ҳижоматдан кейинги тавсиялар

1. Ҳижомат қилинганидан сўнг 24 соат ичида қаттиқ жисмоний зўриқишларга олиб келадиган (масалан, жинсий яқинлик каби) амаллар тақиқланади. Бу тақиққа актив фаолият ва куч-қувватни сақлаб қолиш учун амал қилиш лозим. Бундан ташқари, қон босимининг пасайиши ёки кўтарилишига сабаб бўладиган ҳолатлардан (масалан, самолётда учиш ва сувга шўнғиш) ўзини тийиш лозим. Бу тақиқ ҳам 24 соатга таалуқли.

2. Протеин, ҳайвон мойлари ва сут таркибидаги озуқаларни ҳазм қилиш учун организм кўп куч сарфлайди, шунинг учун бемор толиқмаслиги учун шифокорлар ҳижоматдан сўнг сабзовот, мева, ширинликлар ва қайнатилган аммо ёғсиз енгил ва енгил ҳазм бўладиган озиқ-овқатларни истеъмол қилишни маслаҳат берадилар. Бу тақиқ ҳам 24 соатга таалуқли.

3. Ҳижоматдан сўнг киши дам олиши, толиқмаслиги, асабийланмаслиги, қаттиқ ҳаяжонланмаслиги, қон босими кўтарилмаслиги лозим. Агар бемор яхши дам олмаса, касаллик қайта қўзғалиши мумкин, чунки унинг танасида энергиялар ҳамоҳанглиги (гармонияси) бўлмайди, яъни энергия ё камайиши, ё купайиши мумкин. Танада энергия камайса, киши киши ўзини кучсиз ва бўш ҳис қилади, энегияси ортиқча бўлганда эса киши ўзини асабийлашган ҳис қилади.

4. Ҳижоматдан сўнгги 24 соат ичида чекиш (агар бемор чекувчи бўлса), яхна ичимликлар ва ўта совуқ суюқликларни ичиш ман этилади.

5. Ҳижомат қилинган жойлар совуқ уриб бактериялар билан зарарланишининг олдини олиш учун барча жароҳатлар каби бу жойларни ҳам совуқдан ҳимоя қилиш лозим.

6. Ҳижоматдан сўнг ҳеч бўлмаса 3 соат довомида шўр ва доривор кўп солинган озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан ўзини тийиш лозим.

7. Ҳижоматдан сўнг иккинчи куни тана ҳароратининг кўтарилиши табиий бўлиб, у тез ўтадиган ҳолат. Ҳарорат кўтарилиши организм иммунитетининг кучайганидан далолат беради.

8. Белдан пастки қисмига қортиқ қўйилган баъзи беморларда муолажадан сўнг кўнгил айниши ёки ич кетиши кузатилиши мумкин. Бу ҳам табиий бўлиб, у тўғри ва ингичка ичак ҳамда медаънинг фаоллашганлиги билан боғлиқ организмнинг ўзини ўзи тозалаётганлигидан далолат беради.

9. Баъзи касалликлар давомий муолажани талаб этади, шунинг учун баъзи беморларни кейинроқ яна такроран ҳижомат қилиш керак, токи фойдаси бўлсун. Баъзи касалликлар эса тез-тез ва такрорий муолажани талаб этади, бундай пайтда ҳар икки кунда бир неча кунлар давомида муолажани такрорлаш лозим.

10. Тузалгандан сўнг Ал-Холиққа (الخالق – Яратгувчига) шукроналар келтириш. (Таржимон Hawwa)