loader
Foto

Педофилия қурбонлари учун компенсация католикларни хонавайрон қилса керак

Ушбу қарорлар 2-8 ноябрь кунлари Лурд шаҳрида бўлиб ўтган мамлакат католик епископлари конференцияси (Conference des eveques de France, CEF) йиғилишларида қабул қилинди. Учрашув давомида руҳонийлар умумий тавба ибодатини ўтказдилар ва Худодан зўрланган болалар учун кечирим сўрашди. Аммо руҳонийларнинг қурбонлари епископлар конференцияси натижаларидан норози бўлиб қолишди. Нафақат руҳонийлар улардан эмас, Худодангина кечирим сўрашлари, балки черков муҳитида зўравонлик асосий, аммо ягона мавзу эмаслигидан ҳам ғазабланишди.

Шалон-ен-Шампан епархиясининг епископи Франсуа Туве шундай деди: "Биз қурбонлардан кечирим сўрамадик, чунки бу эпископ ва жабрланувчи ўртасидаги шахсий муносабатлардир, биз ҳали ҳам кечира олмайдиган одамлардан кечирим сўрашимиз мумкин эмас". Кўпгина қурбонлар болалигида бузилган ҳаёт учун черковни кечира олмаслиги, улар таклиф қилинган ҳозирги конференцияда иштирок этишдан бош тортишлари билан исботланган.

Шокка туширадиган CIASE ҳисоботи

Дастлаб, CEF "синодал йўл" - турли мамлакатларда 9 октябрда Рим папаси Франциск томонидан бошланган икки йиллик синод доирасида йиғилишни режалаштирган. Бироқ, кун тартиби зудлик билан ўзгартирилди. Ахир, 5 октябр куни Франциянинг Черковдаги жинсий зўравонлик бўйича мустақил комиссияси (CIASE) маълумотларни эълон қилди, унга кўра 1950 йилдан 2020 йилгача камида 216 минг бола, асосан 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган ўғил болалар зўравонлик қурбони бўлган. CIASE президенти Жан-Марк Совэнинг сўзларига кўра, руҳонийлар томонидан жабрланган болалар сони кўпроқ, черков жиноятчиларининг ўзлари эса 2900 дан 3900 гача бўлиши мумкин. Ҳисобот билан бирга педофиллар ҳужумига учраганларнинг юзлаб гувоҳликлари чоп этилган.

Икки йил давом этган CIASE тергови давомида комиссияга 6500 қурбон ёки уларнинг яқинлари мурожаат қилган. Мутахассислар 250 киши, жумладан, руҳонийлар билан батафсил суҳбатлашди. Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги архивлари ва черковнинг ўзи ҳам қатнашган. Тадқиқотда Миллий соғлиқни сақлаш институти ва Жамоатчилик фикрини ўрганиш институти вакиллари иштирок этди. Ҳисобот якунларига кўра Совэ мамлакат епископлар конференциясини "жиноийнинг бефарқлик" ва муаммога атайлаб сукут сақлашда айблади. Якуний ҳужжат француз жамиятида портловчи бомба таъсирини келтириб чиқарди. CEF раҳбари, архиепископ Эрик де Мулен-Бофор, унинг сўзларига кўра, "уят ва даҳшат" ни бошдан кечирди ва барча қурбонлар ва уларнинг қариндошлари олдида черков номидан кечирим сўради. “Жабрланганларнинг овози бизни ҳайратда қолдиради, уларнинг сони ҳайратланарли. Бу биз тасаввур қилганимиздан ошиб кетади”, деди иерарх маълумотлар эълон қилингандан сўнг дарҳол. Бироқ, у «исповедь»нинг махфийлиги тамойилини ўзгартиришни ва руҳонийларнинг вояга этмаганларга нисбатан жинсий гуноҳлари учун тавба қилишларини эълон қилишни рад этди. Шу билан бирга, у мамлакат епископлари билан черковда педофилияни йўқ қилиш бўйича Совэ берган 45 та тавсияни муҳокама қилишга ваъда берди.

Маъруза муаллифи каноник жиноят процедурасини ўзгартириш, уни янада очиқ қилиш, руҳонийлар томонидан жинсий жиноятларга оид черков қонунларини ислоҳ қилиш, номзоднинг педофилияга мойиллигини эрта босқичда аниқлаш мақсадида руҳоний бўлишни истаганлар учун мунтазам равишда учрашувлар ва ўқув курсларини ўтказишни талаб қилди. Аммо асосий шарт барча жабрланганлар учун товон тўлаш масаласи эди. “Биз имкон қадар етказилган зарарни тузатишимиз керак. Компенсация масаласи совға эмас, бу заруратдир. Бизнинг фикримизча, черков қурбонлар олдида қарздор ва черков уни қайтариши керак”, — деди Жан-Марк Совэ. Унинг қўшимча қилишича, тўловлар турли хайрия фондлари ва диндорларнинг йиғимларидан эмас, балки епископлар конференцияси ғазнасидан олиниши керак.

Совэ ҳисоботи эълон қилингандан сўнг, социологлар француз католикларининг унга муносабати бўйича сўров ўтказдилар. Сўровда қатнашганларнинг 27%и ўз эътиқодларида шубҳа пайдо бўлгани ҳақида айтган бўлиб, уларнинг 18%и тўлиқ амалиётчилар эди; 10% мунтазам амалиётчилар; 20% вақти-вақти билан амалиётчилар ва 31% амал қилмайдиганар. Сўровда қатнашганларнинг 91 фоизи черков қурбонлардан кечирим сўраши керак, деган фикрни билдирган. Кекса авлод насронийларнинг 92 фоизи черков ҳаётида аёлларнинг ролини ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Епископлар қатъий чоралар кўришга тайёр

Франция католик черкови мамлакатдаги энг йирик диний ташкилотдир. Унинг юзга яқин таркибий бўлинмалари мавжуд бўлиб, улардан 72 та епархия, 9 та архиепархия, 15 та митрополия, 19 мингга яқин черков ва 21 мингдан ортиқ руҳонийлар мавжуд.

Жорий CEF конференцияси давомидаги узоқ мунозаралардан сўнг, педофиллар қурбонлари олдидаги барча пул қарзларини миллий черковнинг кўчар ва кўчмас мулкларини сотиш орқали қоплашга қарор қилинди. Бунинг учун, сентябр ойида Махсус компенсация фонди ташкил этилди. Эрик де Мулен-Бофор, агар уларда мавжуд бўлса, руҳонийлар ҳам ўз мулкларини сотишларига ишонтирди. Агар маблағ етарли бўлмаса, CEF банк кредитларини олади. Компенсация индивидуал бўлади. Епископлар қурбонларнинг ҳар бирига етказилган зарарни таҳлил қиладилар. “Шахсан мен тикланиш учун камида 50 000 евро сарфладим, шунинг учун мен улардан ҳеч бўлмаганда даволаниш учун пул тўлашларини кутаман. Мен буни ўзим тўлашга муваффақ бўлдим, аммо бошқа жабрдийдалар буни қила олмайдилар", - болалигида руҳонийдан азоб чеккан Дан-Люк Эрининг сўзларидан иқтибос келтиради Ле Монде.

CEF расмий сайтида 8 ноябрда эълон қилинган резолюцияга мувофиқ, черков педофилияси қурбонларига етказилган зарарни тан олиш ва қоплаш бўйича мустақил миллий орган (INIRR) ташкил этишга қарор қилинди. Унинг раҳбари этиб мамлакат адлия вазирлиги бола ҳуқуқлари бўйича собиқ вакили Мари Дерен де Вокресон тайинланди. Шунингдек, педофилия қурбонлари билан мулоқот қилиш ва черковдаги жинсий зўравонлик сабабларини таҳлил қилиш учун бир нечта ишчи гуруҳларни тузишга қарор қилинди. Улар руҳонийлар, дьяконлар, тайинланган шахслар ва епископлардан иборат бўлади. Бошқа нарсалар қаторида, черковларнинг ташқи аудити ўтказилади. Улар болалар билан ишлайдиган барча руҳонийлар ва черков одамларининг суд ҳужжатларини мунтазам равишда текширадилар. Аёллар диний семинариялар ва диний мактаблар кенгашлари таркибига киритилади, епархиялар, ҳаракатлар ва жамоалар учун биноларни тартибга солиш стандартлари, руҳонийларни мажбурий ўқитиш қоидалари, профилактика чоралари ва вояга этмаганлар билан мулоқот қилиш ва бошқалар бўйича миллий маълумотнома тизими яратилади. Фуқаролик соҳасида епархия ва прокуратура ўртасида баённомалар имзолаш кенг миқёсда бўлиши кутилмоқда. Шунга ўхшаш тизим аллақачон 17 епархияда, хусусан Парижда мавжуд.

Франция католик черкови тақвимида бундан буён черков педофилияси қурбонларини хотирлаш учун махсус кун бўлади. 2022 йилдан бошлаб, «Великий пост» ойининг учинчи якшанбасида, руҳонийлар жинсий зўравонлик ва черков ҳокимиятини суиистеъмол қилишни бошдан кечирганларнинг барчаси учун ибодат қилишади. 2022 йил 1 апрелда жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция миллий каноник суди иш бошлайди. Франция епископлари Рим папаси Францискдан CEFнинг вояга этмаганларни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини баҳолаш ва керак бўлганда чора кўриш учун Муқаддас Тахтдан экспертларни мамлакатга юборишни сўради.

«Франсуа Дево иши»

Ўтмишда педофил руҳонийнинг қурбони бўлган ва ҳозирда Ла Parole Libre уюшмасининг раҳбари Франсуа Дево ҳозирги CEF қарорлари инқилобий бўлса-да, етарли эмаслигига амин. "Биз бутун тизимни ислоҳ қилмагунимизча, биз ўлик асар яратишда давом етамиз. Бу масъулият Папа Францискнинг елкасига тушади. У маъмуриятни ислоҳ қилиш жараёнини ва черковдаги шаҳвонийлик нуқтаи назаридан ҳам бошлаши керак", деди у.

Айнан Дево католик жамоаларида педофилия фактларини эълон қилиш кампаниясини бошлаганлардан бири эди. "Мен 10 ёшда эдим. Аммо менинг ҳикоям бошқа болаларнинг ҳикояларидан бироз фарқ қилади, чунки бу фақат бир марта бўлган. Худди шу куни мен ота-онамга нима бўлганини айтиб бердим ва улар менга ишонишди", деб эслайди эркак. Руҳонийнинг исми Бернар Прейн эди. Девонинг ота-онаси саккиз ой давомида руҳонийни жавобгарликка тортиш учун епархия раҳбариятини ундаб қилмоқда. Аммо уларнинг саъй-ҳаракатлари муваффақият билан якунланмади, Дево оиласи черков катта роль ўйнаган маҳаллий жамоада қувғин бўлиб чиқди. 2015 йилда Франсуа Дево тасодифан Прейн ҳали ҳам руҳоний бўлиб хизмат қилишини аниқлади ва унинг бошқа қурбонларини қидиришни бошлади.

Ўша йилнинг декабрида у католик руҳонийлар томонидан жинсий зўравонликка учраган одамларни ҳимоя қилиш мақсадини кўзлаган La Parole Liberee гуруҳига асос солди. У мамлакат бўйлаб минглаб қурбонларни бирлаштирди. Шу туфайли 2019 йил бошида Францияда католик черковида жинсий зўравонликка қарши курашиш бўйича мустақил комиссия ташкил этилди. 2020 йил март ойида Бернар Прейн беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Шу билан бирга, у руҳонийликдан ҳайдалди. Ва у хизмат қилган епархия раҳбари кардинал Филипп Барбарен дастлаб "шафқатсиз муомала тўғрисида маълумот бермаганлиги" учун айбдор деб топилди ва олти ойлик синов муддатига ҳукм қилинди, аммо бир неча ойдан кейин оқланди. Апелляция суди ўз қарорини Прейннинг Дево ва бошқа ўнлаб болаларга қарши жиноятлари 2002 йилгача, Барбарен Лион Епархиясини бошқаришга киришганидан олдин содир этилганлиги билан изоҳлади (қ. «НГР», 05.02.20). Жанжал авжига чиқканда режиссёр Франсуа Озон «Худонинг инояти билан» фильмини суратг олди. Фильм премераси Берлин 69-халқаро кинофестивалида бўлиб ўтди, фильм ҳакамлар Ҳайъатининг Гран-присини олди.

Ватиканнинг реакцияси

Муқаддас тахт черковдаги жинсий зўравонлик муаммосини ҳал қилиш учун аллақачон муҳим қадамлар қўйган. Папа Франциск 2019 йилда "Черковда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш" саммити пайтида руҳоний-педофилларга қарши салиб юришини эълон қилди. Конференциядан сўнг понтифик вояга етмаганларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга қаратилган бир қатор ҳужжатларни қабул қилди. Бир қатор кардиналлар ўз лавозимларини йўқотдилар, баъзилари қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Исмлари жинсий жанжаллар билан боғлиқ бўлганлар орасида нафақат Барбарен, балки Франциядаги собиқ Папа нунцийси, кардинал Луиджи Вентура, Муқаддас тахтнинг собиқ хазиначиси ва Мельбурн архиепископи кардинал Жорж Пелл ҳам бор. Пелл тўлиқ оқланди, аммо сохта айбловлар билан бир йилдан ортиқ қамоқда ўтиришга улгурди. Аммо педофилияда айбланган собиқ америкалик кардинал Теодор Маккеррик омади юришмади. Шу йилнинг июл ойида у 50 йилдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган кичик ёшдаги болани йўлдан уришда айбланган. 91 ёшли Маккеррик учта банд бўйича – жинсий таъқиб, жинсий зўрвонлик ва 14 ёшли болани дўппослашда айбланмоқда. Тергов материаллари шуни кўрсатадики, Маккеррик болани кўп йиллар давомида, ҳатто у катта одам бўлганида ҳам бир неча бор зўравонликка дучор қилган. 2019 йилда Папа Франциск Ватикан томонидан расмий терговдан сўнг, вояга етмаганларни йўлдан оздириш фактлари тасдиқлагангач, Маккеррикни руҳонийликдан ҳайдаган. Бироқ, 1970 ва 1980 йилларда Нью-Йорк ва Нью-Жерсидаги турли эркаклар томонидан илгари сурилган зўрлаш бўйича даъволар жиноятларни чеклаш тўғрисидаги Низом туфайли Маккерикни жиноий жазога тортмади.

Лурдда эпископ конферентсияси бошланишидан олдин понтифик француз епископларига хабар юборди. Рим папаси уларни "иймон ва умид юкини кўтаришга" ундади ва буни ўзи кўтараётганини қўшимча қилди. У, шунингдек, епископлар "жабрланганларни ҳурмат қилиш ва тасалли бериш йўлларини топишига", черковни ҳамма учун хавфсиз жойга айлантиришга ва "яраланганлар ва ғазабланганларга ғамхўрлик қилишига" ишонч билдирди.

Ҳозирги CEF қарори мисли кўрилмаган, аммо бу Франция католик черкови учун фалокатга айланиши мумкин. Ушбу фикрни Ватикан олими Алексей Юдин «НГР»га берган интервьюсида билдирди. «Миллий миқёсда бўладиган бундай қарор "Лоу иши"дан кейин АҚШ епископ конференцияси томонидан ҳам қабул қилинмаган».

"Аммо бу ҳукмнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида савол туғилади, - дея давом этди эксперт. - Педофил руҳонийларини яширишда айбланган америкалик кардинал Бурдард Лоу судидан сўнг, қурбонлар учун товон пули олиш ўзига хос фойдали бизнесга айланди. Кўплаб камбағал оилалар ўғиллари мамлакатнинг католик руҳонийлари томонидан алданган деб даъво қила бошладилар ва фарзандларини руҳоний-педофиллар қурбонлари деб эълон қилишди. Черков уларга банкротлик арафасида бўлгунга қадар маълум вақтгача компенсация тўлаган. Шундан кейингина ҳар бир номзодни тўловлар учун текширадиган махсус комиссиялар ва текширувлар ташкил этилди. Французлар бу масалага анча жиддий ёндашдилар. Бироқ, АҚШ тажрибаси Францияда такрорланиши хавфи мавжуд. Аммо бошиданоқ епископ конференцияси дунёвий ҳокимиятга ёрдам сўраб мурожаат қилгани ва тергов черков томонидан эмас, балки мустақил комиссия томонидан олиб борилди, кейин француз адолатини билиб, улар буни енгишларига умид бор. Улар энди ўзларининг семинарий ва соборларини сотишларига тўғри келиши бошқа нарса". "Дунёвий давлатда бу черков ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги бундай яқин ҳамкорликнинг жуда қизиқ ҳолатидир", деди Юдин.

Нафақат Францияда

Тасодифан, шу кунларда Россияда улар болаларни зўрлаган черков хизматчилар ҳақида гап кўтарилди. 8 ноябрь куни маълум бўлди: яҳудий автоном вилояти прокуратураси Октябрский туманида болаларни зўрлашда айбланган икки кишини ҳукм қилди.

"Суд улардан бирини саккиз йил педагогик фаолиятни тақиқлаш ва икки йилга озодликни чеклаш билан қаттиқ реимли колониясида қамоқ жазосини ўташ учун 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Иккинчиси эса 12 йилга озодликдан маҳрум этилиб, етти йил педагогик фаолиятни тақиқлаш ва икки йилга озодликни чеклаш билан билан жазоланади", дейилади департаментнинг расмий баёнотида. Гап Амурзет қишлоғидаги Авлиё Илие ибодатхонаси рухониси, 39 ёшли иеромонах Спиридон (Абрамов) ва шу ибодатхона қўнғироқ чалувчиси, 26 ёшли Сергей Моос ҳақида бормоқда. Тергов маълумотларига кўра, руҳоний ва қўнғироқ чалувчи 2007 йилда жиноий фаолиятни бошлаган ва биргаликда ҳаракат қилган. Йигирма жилдли "Абрамов иши" да вояга етмаганларни зўрлашнинг 51 епизоди тасвирланган, қўнғироқ чалувчида бундай ҳолат бешта. Судланувчилар қисман айбини тан олди. Собиқ иероманах Жиноят кодексининг олтита моддаси, шу жумладан "вояга етмаганлар билан жинсий алоқада бўлганлик" бўйича судланди. Руҳоний педофиллар 2019 йил охирида, маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг тергов қўмитасига берган баёнотидан сўнг ҳибсга олинган. 9 ноябрь куни рус православ черкови Биробиджон Епархиясининг епархия суди Абрамовни руҳонийликдан четлатишга қарор қилди.

РПЧда яна бир жанжал чиқяпти. Интернетда пайдо бўлган сканерланган ҳужжатга кўра Иваново вилояти тергов қўмитасининг ўта муҳим ишларни тергов қилиш бўлими руҳонийга, семинарлардан бирининг собиқ ректори ва монастир руҳонийсига қарши жиноий иш қўзғатишни кўриб чиқа бошлади. Аризани роҳиб бир неча бор унга ва бошқа бир неча ўспиринларга қарши бузуқ ҳаракатлар қилганини даъво қилган одам берган.

Бу руҳоний узоқ вақт давомида ўғил болаларни зўрлашга мойил эканлиги ҳақида гап-сўзлар юрган. Черков ишларини юритиш учун сўровлар бир неча бор юборилган. Шу йилнинг сентябр ойида Владимир ва Суздаль митрополити Тихон (Емельянов) фармони билан руҳонийга хизмат қилиш тақиқланди ва унинг иши умумий черков интизом комиссиясига ўтказилди. Октябр ойида Москва Патриархати раҳбарининг ўринбосари, Зеленоград епископи Савва (Тутунов) имзоси билан ишни бошлаш имконсиз деган хулоса пайдо бўлди. "Ушбу ҳаракатларнинг тўғридан-тўғри далиллари ёки уларни тасдиқловчи етарли миқдордаги тўғридан-тўғри гувоҳлар бўлмаган ва руҳоний ўз айбини рад этган шароитда на черков суди, на Бош черков интизом комиссияси руҳонийнинг айбини исботлаш воситаларига эга эмас. Бундан ташқари, агар биз жиноий жазоланадиган ҳаракатни содир этганлик айбловлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бу айбловлар Россия Федерациясининг жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган тартибда исботланиши керак", дейилади ҳужжатда. Энди, эҳтимол, РПЧ тергов гуруҳининг иши қандай тугашини кутади.

Сентябрь ойида РПЧ Оренбург епархияси руҳонийси иеромонах Климент (Кораблев) 13 йилга озодликдан маҳрум этилди. Оренбург вилоятидан ҳам архиепископ Николай Стремскийга қарши тергов олиб борилмоқда. У 2019 йил сентябрь ойида ҳибсга олинган ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг еттита моддаси бўйича айбланмоқда. Тергов шуни кўрсатдики, 1999 йилдан 2019 йилгача руҳоний 11 нафар тарбияланувчига қарши жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар содир этган. Рус православ черковининг собиқ дин пешволари орасида судланган педофиллар орасида Андрей Стребков, Андрей (Ткаченко), Сергий Смоляков, Глеб Грозовский, Андрей Киселев ва Никон (Харьков) ҳам бор.

Абу Муслим таржимаси