Бундан Германияда озиқ-овқат ислоҳотлари даврида 60-70 ёшли беморларда саратон касалликларининг ўсиш сабаблари ҳақидаги саволга жавоб келиб чиқади. Чўчқа гўштининг истеъмол қилиниши билан организмга ўсимта ҳужайралари учун қурилиш материали бўлган холестериннинг ортиқча келиб тушишидан ташқари, хавфли ўсимталар ривожланишини рағбатлантирадиган ўсиш гормони ҳам келиб тушади. Бунда тамаки маҳсулотлари истеъмол қилувчиларда организмга тамаки тутунидаги асосий таркибий қисм бўлган ва канцероген саналган бензпирен келиб тушиши шароитларида саратоннинг ривожланиш риски бир неча марта ортади.
Чўчқа гўштининг маълум бўлган қичитадиган таъсири унинг таркибида яллиғланиш жараёнлари вужудга келишига, шу тариқа, фурункулез, карбункул, аппендицит, ўт пуфаги касалликлари, тромбофлебит, белей, абсцесс ва флегмон, шунингдек, тери касалликлари (эшакеми, дерматит, экзема, нейродермит, дерматоз) ривожланишига хизмат қиладиган гистамин моддаси кўплиги билан асосланади
ГФРда озиқ-овқат ислоҳоти ўтказилгандан кейин ёши катта аёлларда эшакеми ҳолати жуда кўп кузатилди, чучқа гўшти истеъмол қилган болаларда эса бироз камроқ. Бунда Арis D12, Sulfur D30 ҳолатни яхшилаган.
Даволаниш жараёнида исталган кўринишдаги чўчқа гўшти, жумладан, бузоқ жигаридан колбаса, ўпка-жигар колбасаси ва ҳ.к. истеъмол қилиш тақиқланади. Амалда барча колбаса навлари таркибида чўчқа гўшти ёки ёғи бўлади, фақат чўчқа гўшти йўқлиги кўрсатилган турлар бундан мустасно.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментлар шуни исботлаб бердики, тери остига гистамин ва имидазол бирлашмалари (масалан, эрготионин) юбориш ошқозон ярасининг ривожланиши, қичишиш пайдо бўлиши, яллиғланиш ва аллергия реакциялари, бронхиал астма, безгак, вазомотор, юрак аритмияси, миокард инфаркти ривожланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли миокард инфарктини бошидан кечирган ёки унга мойиллиги бўлган шахсларга чўчқа гўшти истеъмол қилиш тақиқланади.
Организм физиологик тизимларига ортиқча юкламага олиб келадиган моддаларнинг яна бир гуруҳи - онкоген агентлар, эндобионтлар, спора ҳосил қиладиган аралашмалар (Siphonosporo polymorpha), эритроцитлардаги ўзига хос аралашмалар сифатида белгиланадиган аниқ дифференциация қилинмаган қон омилларидир. Сперанскийнинг фикрига кўра, улар қон маркерлари сифатида иштирок этади. Уларга айниқса, чўчқа қони бой (хусусан, спора ҳосил қиладиган аралашмаларга).
Чўчқа гўштининг яна бир муҳим заҳарловчи омили – грипп вируси, вирусолог проф. Shоре фикрига кўра, у ёзда чўчқа ўпкасида яшайди ва колбаса таркибида деярли доим учрайди.
Letters маълумотларига кўра, ўпканинг бирлаштирувчи тўқималари вирус учун қулай озиқа муҳити ҳисобланади. Вирус унда кўпайиш учун қулай шароитлар, масалан, эрта баҳорда витамин етишмаслигида қуёш инсоляцияси сустлигида, совуқ уришида вужудга келмагунга қадар эклирс яширин ва кўринмас босқичида бўлиб туради. Бу инфекция юқтирилиши ва грипп эпидемияси вужудга келишининг яна битта сабабидир. Бошқача қилиб айтганда, ҳар куни чўчқа гўшти истеъмол қилиш – инсон организмига ҳар куни грипп вируси келиб тушиши демакдир. Биринчи жаҳон уруши йилларида ўлим билан тугаган оммавий эпидемиялар вужудга келишини фақат америка чўчқа ёғининг истеъмоли билан изоҳлаш мумкин.
Шунингдек, ноябрда Германияда Канадада ишлаб чиқарилган чўчқа гўшти консервалари хариди ва грипп эпидемиясининг вужудга келиши, уй шароитларида тайёрланган чўчқа гўштини январь-февраль ойларида истеъмол қилиш ва эпидемия вужудга келиши ўртасида боғлиқлик аниқланган.
Маълумки, ислом давлатларида грипп эпидемияси кузатилмайди, чунки бу ерда чўчқа гўшти овқатга ишлатилмайди. Бироқ, таъкидлаш жоизки, грипп эпидемияси вирусга чалинган от гўштини истеъмол қилиш туафайли ҳам вужудга келиши мумкин.
Овқатланиш характерининг роли ҳақида айрим кузатувлар
Бу кузатувлар натижалари 1955 йил эълон қилинган. Чўчқа гўшти билан овқатланадиган оқ каламушларда каннибализмга мойиллик вужудга келган. Бир неча ойдан бир йилгача боқиш жараёнида уларда тананинг турли қисмларида саратон ўсимталар, тери касалликлари ривожланди, нормал озиқлантирилган каламушлар гуруҳида эса бу нарса кузатилмади. Уларда каннибализм ҳолатлари амалда йўқ эди. Ҳар томонлама таҳлил натижалари чўчқа гўштининг тажриба остидаги жониворлар организмига заҳарли ва канцероген таъсиридан далолат беради.
Амалиётдан айрим далиллар маълум. Хусусан, боксчи-итлар чўчқа гўшти билан боқилмайди, чунки акс ҳолда уларда тери қичиши ва қичишиши билан бирганликда кузатиладиган тери касалликлари пайдо бўлади. Айрим цирк ҳайвонларига (шер, йўлбарс) ҳам ортиқча вазн пайдо бўлмаслиги, қон босими ошмаслиги, бурундан қон кетмаслиги учун чўчқа гўшти берилмайди. Форель ишлаб чиқарувчиларнинг кайд этишича, агар балиқ майдаланган чўчқа гўшти билан боқиладиган бўлса, унинг ривожланиш жараёни кескин тўхтайди ва балиқлар кейинчалик ҳалок бўлади.
Чўчқа гўшти гомотоксикологияси
Г.Реккевегнинг фикрига кўра, гомотоксин бу – инсон организмига тушгач, катта ҳимоя тизимини ишга туширадиган ва касалликларни ривожлантирадиган инсон заҳари. "Гомотоксикология" атамаси фанга Г.Реккевег томонидан киритилган бўлиб, гомотоксинларнинг уларни организмдан чиқариш бўйича биологик воситалар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган фан бўлимини англатади. Бунда гомотоксикология нуқтаи назаридан, чўчқа гўшти инсон организми заҳарланишига олиб келадиган гомотоксинлар комплекси сифатида кўриб чиқилади, улар чўчқа гўшти токсинлари номини олган.
Инсон организмига овқат билан бирга тушадиган жониворлар ёғлари улар мансуб бўлган ҳайвоннинг биокимёвий таркиби ва тузилиши ўзига хосликларига эга бўлади. Ёғ депосини ювиб ўтадиган қон унинг таркибий қисмидаги элементларни атеросклероз, гипертония касалликлари, серқонлик, бирлаштирувчи тўқималар, айниқса, эндокрин безларнинг қон таъминоти ёмонлашуви, коронар қон айланишини бузиш ривожланишида муҳим роль ўйнайдиган юқори молекуляр бирлашмалар ташкил қилган ҳолда тарқатади. Ёғларга бой таом, айниқса, жизза стресс юкламалари билан бирга бирлаштирувчи тўқималар заҳарланишига олиб келади.
Чўчқа гўштининг ўзига хос ортиқча юк бўладиган моддалари
Чўчқа гўшти ва бошқа гўшт навлари ўртасида қандай фарқ бор? Фарқ фақат калориялиликда эмас. Бу ерда икки хил хусусиятлар бор:
Ўз-ўзидан чўчқа гўшти жуда ёғли ҳисобланади. ҳаттоки ёғсиз деб аталадиган чўчқа гўшти таркибида ҳам жуда кўп ёғ мавжуд бўлиб, мол гўшти ва қўй гўштидан фарқли равишда, асосан ёғ ҳужайраларида бўлади. Умуман, қўй гўштида ҳужайра ёғи чўчқадагидан анча кам. Кўплаб углевод ва оқсиллардан иборат бўлган чўчқа гўштини жуда кўп истеъмол қилишда бирлаштирувчи тўқималарда ёғ тўпланиши, семиришнинг ривожланиши учун шароитлар яратилади.
Чўчқа гўшти токсинлари ва улар олиб келадиган касалликлар (Г.Реккевег)
Айрим биологик ўхшашликлар ва аналогиялар
Маълумки, чўчқанинг ички анатомик тузилиши инсон организмига жуда ўхшаб кетади. Шу сабабли одамда секион тадқиқотлар тақиқланган ҳолларда бу тадқиқотлар чўчқаларда ўтказилади. Тери тузилишида ҳам катта ўхшашликлар бор.
Оммавий қотилликлар ташкилотчилари бўлган жиноятчилар Hamann ва Kurten одам гўштини чўчқа гўшти деб айтиб, уни колбаса қилиб сотарди, чунки бу гўштлар таъмидаги фарқни деярли ажратиб бўлмайди.
Биринчи жаҳон уруши йилларида ўлган аёллар гўштидан сосиска ишлаб чиқарган бир эркак аниқанган. Янги Гвинеялик туб аҳоли вакили бўлган, кетма-кет хотини ва қизини еган ёввойи одам «Жуда ширин эди» деб айтган. Каннибализм мавжуд бўлган Полинезия оролларида одам гўшти ва чўчқа гўшти таъмир ўртасида ҳеч қандай фарқ сезилмайди.
Одам гўшти ва чўчқа гўшти ўртасидаги ўшашлик биокимёвий жараёнлар умумийлигида ҳам намоён бўлади. Lettre маълумотларига кўра, янги тайёрланган ҳужайралар билан терапияда юқори молекулярли бирлашмалар улар тайёрланган органлар ва тўқималарга тропизм намойиш этади.
Скрофулез ва туберкулез (сил)
Скрофулез – болалар касаллиги бўлиб, бунда безлар яллиғланиб, парчаланади ва тешик яралар пайдо бўлади. Безлар боланинг бўйнида осилиб турган шингилларга ўхшаб қолади, бу болада чўчқа боласига ташқи ўхшашлик юзага келтиради (Scorpha-чўчқа, Scorphula-чўчқа боласи). Касалликнинг асосий сабаби - чўчқа гўштини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдир.
Чўчқа гўшти истеъмол қилишда организмнинг бутун ҳужайра ҳимоя тизими фаоллашади. Ошқозонда парчалангани ва лимфа йўлларида ресинтездан сўнг чўчқа гўштини қайта ишлаш ва парчалаб ташлаш маҳсулотлари кўкрак лимфатик йўлига тушади, ундан эса юракнинг ўнг бўлмасига бориб қуйиладиган устки венага ўтади. лимфатик тўқималарнинг яллиғланиш реакцияси уларнинг катталашиб ва шишиб кетишида, оғриқ, истима, йиринглаш, тещик яралар пайбо бўлиши, экзема юзага келишида намоён бўлади. Бу намлик ва совуққа сеувчан бўлган гидрогеноид конституция, яъни экссудатив диатез ҳисобланади.
Скрофулезнинг асосий сабаби – бир хил тарзда овқатланиш (сабзавотлар камлиги, витаминлар тақчиллиги).
Ҳозирги кунда скрофулезнинг энг кўп учрайдиган бошланғич шакли бу – киндикнинг санчиб оғриши, мезентерал лимфатик тугунлар, ўпка лимфатик тугунлари катталашуви, ўпка илдизи лимфатик тугунлари силга айланишидир.
Чўчқа гўштига ишқибозлик?
Чўчқа гўшти тақиқланганда одамлар одатда: "Доктор, ахир бу жуда ширин-ку" дейишади. Улар чўчқа гўштининг организмга заҳарли таъсир кўрсатиши, турли касалликларга олиб келишини жуда яхши билсада, худди тамаки ва алкоголга муттасидан кетган кишилар каби, чўчқа гўштини ейиш учун турли сабаб ва баҳоналар қидиради.
Жинсий гормонлар канцерогенлар сифатида
Чўчқанинг (айниқса, эркак чўчқа, тўнғизнинг) жинсий гормонлари гўшт сифатига катта таъсир кўрсатиши шак-шубҳасиз. Эркак чўчқа сўйилишидан бир неча ҳафта ёки ой олдин ахталаниши бежизга эмас, акс ҳолда гўшт жуда бадбўй ҳид чикаради ва амалда умуман истеъмол қилиб бўлмайди.
Чўчқанинг жинсий гормонлари канцерогенлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Инсон ва чўчқа ўртасида бир қатор ўхшашликлар (анатомик, биокимёвий ва б.) мавжуд эканлигига қарамай, чўчқа – оддамнинг салбий инъикосидир. Унинг суяк ва мушаклари кам, шиллик ва ёғ бирлаштирувич тўқималар жуда кўп. Бу оғир касалликларни бошидан кечирадиган ҳайвондир: юрак липоидози, жигарнингн ёғ дистрофияси ва бошқалар билан оғрийди. Бу инсон учун турли заҳарли модделар манбаи: ёғлар, холестерин, ўсиш гормони ва б.
Гомотоксикология муаммонинг ечими сифатида
Чўчқа гўшти нафақат одатий физиологик йўллар: сийдик, ҳаво, ахлат, тер орқали, балки патологик йўллар билан, масалан, яллиғланши орқали ҳам чиқарилиши мумкин.
Одам чўчқа гўштининг қайси қисмини ейишидан келиб чиқиб, мос равишда, турли касалликлар пайдо бўлади, айниқса, тош ҳосил бўлган ҳолда ўт пуфаги (холецистит), ичак санчиғи ва кўричакнинг ўткир яллиғланиши (аппендицит), шунингдек, чўчқа токсинларининг аста-секинлик билан тўпланиб бориши оқибатида тромбоз ва эмболия кабилар кўп кузатилади. Яллиғланиш доим ҳам юзага келавермайди, кўпинча чўчқа гўшти таркибий қисмидаги, айниқса, унинг шиллиқ ва липид таркибий қисмлари, бирлаштирувчи тўқмисасидаги моддалар тўпланиб боради, бу эса ҳаддан ташқари семириб кетиш, баданда ёғ тўпланишида намоён бўлади. Кўпроқ чўчқа гўштидан колбаса истеъмол қиладиган, айниқса, дудланган чўчқа гўштини яхши кўрадиган одамларда елка, қўл-оёқларнинг деформацияланган цилиндрик ривожланиши рўй беради. Бундай шароитларда захиралар қурийди, периферик, церебрал ва коронар қон айланиши бузилади.
Энса қисмида чўчқа токсинлари тўпланиб қоладиган беморлар дуч келадиган асосий азоблар – энса карбункули, чипқон, гидраденит. Уриб юмшатилган чўчқа гўштини кўп истеъмол қиладиган шахсларда – кўричак, ўт пуфагида тош ва санчиқлар, холангит, холецистит, ўт пуфаги эмпиемаси ва б.
Мунтазам равишда чўчқа гўшти истеъмол қилиш натижасида чўчқа токсинлари сурункали таъсири – церебрал қон айланиши бузилиши ва инсультнинг асосий сабаби бўлиб, бу связано укополисахаридларнинг базал мембранада тўпланиши билан боғлиқ. Чўчқадан тайёрланган илвира суиистеъмол қилишнинг одатий оқибати – болдир яраси. Чўчқа гўштини узоқ муддат истеъмол қилиш кемирчак тўқиманинг чўчқа шиллик бирлаштирувчи тўқимасига алмашишига олиб келади ва бу ҳаттоки ўзининг юкини ҳам кўтара олмасликка сабаб бўлади. Шу тариқа артрит ва артрозлар юзага келади. Агар бели, бачадон бўғизи яллиғланиши каби касалликлдар мавжуд бўлса, биологик тўғри даволаниш чўчқа токсинлари огранизмга келиб тушишини тўхтатиш мақсадида чўчқа гўшти истеъмол қилишни тўлиқ тақиқлашдан иборат бўлади.
Г.Реккевег гомотоксикологиясида айтилишича, ҳамма касалликлар токсинларга қарши ҳимоя чораларини сафарбар қилиш ёки организмга токсинлар тушишининг оқибатида шикастланишдан бошқа нарса эмас. Безгак (иситма), грипп, ангинани кимёвий препаратлар (аналгетик, антибиотик ва б.) билан даволашдан маъно йўқ, чунки улар токсинлар (эндотоксинлар) чиқаришга таъсир этмайди, балки микроорганизмларни йўқ қилади, холос. Касалланишда бактериялар касаллик ташаббусчилари эмас, индикаторлари ролини ўйнайди. Улар токсинлар ўрин олган жойни ҳам эритиб, чўчқа токсинлари билан шлакланган яддиғланган тўқималарни сапрофитлайди, шу тариқа уларни организмдан чиқаришда ёрдамчи омил ҳисобланади.
Шу сабабли интоксикацияда мос келадиган биологик даволаниш зарур - Bryonia, Mercurius solubilis, Hepar sulfuris, Echinacea comp., Traumeel. Шуни эътиборга олиш керакки, ёввойи чўчқа гўшти ҳам хонаки чўчқа гўшти каби заҳарли, фақат уларнинг биринчисида ёғи камроқ. Касалхоналарда чўчқа гўшти умуман тақиқланиши лозим. 90 ёшга кирганда ҳам мунтазам чўчқа гўшти истеъмол қилишини айтадиган одамларнинг чўпчагига ишонмасли керак. Худди шунингдек, чўчқа гўшти истеъмол қиладиган соғлом ва бақувват деҳқонларнинг гапига ҳам. Уларнинг аҳволидан сурункали артрозлар, гепатопатия, ревматизм ва бошқалар далолат беради. Шу сабабли чўчқа гўшти Муса Пайғамбар томонидан тақиқлангани ҳам бежиз эмас, Қуръонда ҳам бу ҳақида айтилади. Одамнинг биологик ёши ўртача 150 йилни ташкил қилади. Бу ёшга чўчқа гўшти истеъмол қилмаслиги сабабли узоқ умр кўрадиган Кавказ, Туркия ва бошқа ислом мамлакатлари аҳолиси яқинлашади.
Чўчқа гўшти яроқсиз эканлигининг яна бир замонавий жиҳати
Ветеринария назорати маълумотларига кўра, чўчқа гўштининг тахминан 20%и оч-рангсиз кўринишга, 5%и эса – тўқ қизил тусга эга. Бу гўштнинг иккала нави ҳам кескин ўзгарган рН га эга, бундан эса – таркибидаги сув, электролитлар, мазаси, сақлаш муддати турлича эканлиги келиб чиқади. Чўчқа сўйилгандан кейинги илк 24 соат давомида рўй берадиган биокимёвий жараёнлар мушак массасининг оксидланиш даражасини бегилаб беради. Хусусан, сўйишдан олдинги стресс (транспортга юклаш, ташиш ва б.) жониворларда мушакларда гликоген ва АТФ миқдори катта бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, ушбу даврда сут кислотаси мушаклардан қонга ўтади, бу эса гўшт таркибидаги рН таркибида сув бўлган гўшт томон кескин ортишига олиб келади, аксинча, сут кислотаси мушакда қолиб кетади ва шу сабабли рН паст бўлади. Одатда жониворлар сўйилганидан кейин рН 7,2га, 6-10 соатдан кейин эса 5,4 - 5,8 га тенг бўлади. Таққослаш учун: мол гўштида бу 12 - 24 соатдан кейин 5,3 - 5,7 га тенг бўлади. Тўқ рангли гўштда рН аранг 6,2 га етади. Унинг сиафати паст бўлади. У сувсизланган, тўқ қизил тусда бўлади. Тузлаганда – чидамлилиги паст, айнишга мойил бўлади.
Умумий ахборотлар
Айрим кишиларнинг фикрига кўра, чўчқа гўштидан озгина ейиш мумкин. Бу хато фикр. Жуда кичик миқдорда бўлса ҳам – барибир бу заҳар бўлиб, Loci minoris resistentiae деб аталадиган организмнинг энг заиф жойларига келиб тушади. Афсуски, кўплаб шифокорлар бу масалада умуман билимсизлик намойиш этади: гоҳида беморга чўчқа гўшти истеъмол қилишни тақиқлаш ўрнига уни парҳез маҳсулот сифатида ейишни тавсия қилади. Г.Реккевегнинг фикрига кўра, шуни доимо ёдда тутиш керакки, чўчқа гўшти токсик (заҳарли) материалдан иборат (ёғ, шиллиқ, гистаминлар, яллиғланиш сабабчилари, хавфди гормонлар ва б.) бўлиб, улар ичакда чиришга олиб келади ва оддий гўнгсимон массага айланади. Шу сабабли, агар сиз гўнг билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ниятида бўлсангиз, ҳеч қандай вазиятда ҳам, ҳеч қандай кўринишда ҳам чўчқа гўштини истеъмол қилманг. Таъкидлаш жоизки, мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, буғу гўшти ва кийик гўшти экологик тозалик нуқтаи назаридан ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Бунда қуйн гўштини ҳам истеъмол қилмаган маъқул.