loader
Foto

Раҳбарнинг гуноҳсиз бўлиши шарт қилинмаслиги ҳақида

Шу орқали уларнинг ҳаққонийлиги билиниб, гуноҳсизлиги кўринади. Буларнинг бирортаси раҳбарларда бўлмайди. Агар гап гуноҳсизлик ҳақида бўлса, унда (раҳбарлик) далил-исботсиз шарт бўлиб қолади. Чунки қалбнинг соф бўлмаслиги ва ички дунёнинг саломат эмаслиги билан бегуноҳлик бўлмас. Гуноҳсизликка фақат ваҳий орқали эришилади. Раҳбарлик топширилиши учун раҳбарликка сайланган инсон билан бирга ваҳий ҳам йўқдир. Раҳбарликка тайинланиш билан инсон мансабдор шахс бўлади. Агар бегуноҳ раҳбарни тайинлаш лозим бўлса, унинг гуноҳсизлигига ҳеч қандай далил йўқ. Бу ишда тоқатдан ортиғини юклаш бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бунга ўхшаган ишни (тоқатдан ортиғини) юклаш масъулиятини олиб ташлаган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди” (Бақара сураси, 286-оят), “Ўзи унга ато этган (ризқ)дан бошқа нарсага таклиф қилмас” (Талоқ сураси, 7-оят) ва бундан бошқа оятлар ҳам бор. Шунингдек, гуноҳсизликни шарт қилиш ақлга ҳам тўғри келмайди.

Яна айтамизки, Пайғамбар (алайҳиссалом) Ер юзидаги инсонларга номаълум нарсани олиб келдилар. У зот олиб келган нарса шариатдир. Пайғамбар орқали шариат зоҳир бўлади. Мана шу шариат пайғамбарлардан баъзан сўзлар, баъзан эса фаолият орқали кўринади. Агар гуноҳсиз бўлмаса, шариатни етказишида ёлғон гапирган ёки фаолият олиб боришида хато қилган бўлади. Одамлар уларнинг бир нарсага (бирон амалга) ижозат берган сўзларини қабул қилсалар, ҳақиқатда эса иш ҳаром бўлса, у ёлғончи бўлиб қолаверади. Шунингдек, мўъжизаю аломатлар орқали исботини топиб турган рисолага кўра, буйруққа биноан иш олиб борганини ўз кўзлари билан кўрсалар-да, ижозат берганига ишонадилар. Ҳақиқатда эса булар дуруст эмас. Натижада одамлар мўъжизалардан кўра, буйруққа кўпроқ суяниб, (асли) ҳаром нарсанинг ижозатига ишонадилар ва адашиб кетадилар. Аллоҳ таоло ўрнатган мўъжиза пайғамбарга ҳужжат ва одамларнинг куфр ҳамда адашиш ўрнидир. Шу сабабли пайғамбарга беҳуда ишлар ва ҳолатларга олиб бормаслиги учун гуноҳсизлик лозимдир.

Аммо раҳбарлар эса Ер юзидаги одамларга ғойиб ишни олиб келмайдилар. Балки улар Расулуллоҳ (алайҳиссалом) олиб келган Қуръон амрлари ва бошқа амалларни бажаришга буюрилганлар. Бу эса одамлар олдида очиқ-ойдин (турибди). Уламолар мана шу нарсаларнинг барчасини билишни асос қилдилар. Албатта, раҳбар халқ орасида мана шунга (Қуръон ва бошқа амаллар) амал қилиб, шу асосда ҳукм чиқаради. Мана шунга амал қилишда барча раҳбарлар бир хил. Амал қилишда тўғри йўл ҳам, нотўғриси ҳам кўриниб туради. Шу билан бирга, (бирида) тўғри қилса, бошқасида хатога йўл қўйиш мумкин. Шундай экан, гуноҳсизликни шарт қилишда ҳеч қандай маъно йўқ. Ботинийларнинг таржималарига раддия маъносида тасниф қилинган китобимизда раҳбарнинг бегуноҳ бўлиши ҳақидаги гап бекор эканини баён этганмиз. Китоб номи “Ифсад ли хадъи аҳлил илҳад” («Худосизларнинг найрангларини бекор қилиш») бўлиб, унда (истовчи)га етарлича маълумотлар бор. Аллоҳ тавфиқ берувчидир!

Абу Муин Насафийнинг

"Табсиратул адилла" китобидан, 4-жилд