loader
Foto

Аллоҳ мавжудлигининг 17 та рационал исботи

Иккинчи далил: бирон киши қадимдан мавжудлигини таъкидламаган, лекин ҳамма инсон туғилиши ва секин ўсишини билади. Шундай қилиб, шахсий тажриба ва барча инсоний афсоналар тирик жонзотлар дунёда абадий эмаслиги, маълум вақт асносида мавжудлигини кўрсатади.

Учинчи далил: бизнинг ҳис-туйғуни идрок қилишимиз шундан далоат берадики, мажбурлаш (зарурат) ёки эҳтиёж (ҳожат) бўйича танага оид барча субстанциялар бошқа бирон нарсага бўйсунади. Лекин бошқа нарсага боғлиқ бўлиш – бу вақтинчалик нарсаларга хос бўлган жиҳат, чунки абадий нарса ўзи учун етарлилик , яъни автаркияга эга бўлади.

Тўртинчи далил: худди шундай фикрга ҳаёт ва ўлим мавжудлиги бир-бирини асослаб беришини кузатишдан келиш мумкин. Уларнинг бири иккинчисисиз маънога эга эмас. Бошқа нарсага боғлиқ бўлган нарса эса фақат яратилган ва вақтинчалик бўлиши мумкин.

Бешинчи далил: ҳис-туйғу орқали идрок қилинадиган ҳамма нарса турли ва қарама-қарши табиатларни (таба’и‘ мухталифа уа-мутададда) бирлаштириб, уларнинг ўзига хослиги шундаки, бир-биридан қочиш (танафур) ва бир-биридан узоқлашиш (таба‘уд) кузатилади. Агар улар, шунга қармасдан, бир буюмда бирга қолаверса, бу ташқаридан яратувчининг ҳаракатигина бўлиши мумкин. Шундай қилиб, буюмлар яратилган ва вақт бўйича чекланган бўлади.

Олтинчи далил: дунё қисмлардан иборат (аджза’ уа-аб‘ад). Алоҳида қисмлар ҳақида бизга шу нарса маълумки, улар илагри мавжуд бўлмагандан кейин пайдо бўлади (хадисун ба‘да ан лам якун), улар ўсади ва катталашади. Худди шу нарса бутун дунё учун ҳам адолатли бўлиши лозим, чунки якуний қисмларнинг бирлашуви чексиз бўлмайди (ғайр мутанахин).

Еттинчи далил: дунёда яхши ва ёмон, кичик ва катта, чиройли ва хунук, ёруғлик ва зулмат мавжуд. Қарама-қаршиликлар ўзгариш ва йўқ бўлиб кетишнинг белгилари ҳисобланади. Йўқ бўлиб кетадиган нарса эса ўзидан иборат бўлиши мумкин эмас.

Саккизинчи далил: онгга маълум бўлганидек, тана (жисм) ёки сукунатда, ёки ҳаракатда бўлиши мумкин. У ҳам, бу ҳам бир вақтнинг ўзида рўй бериши мумкин эмас, демак абадий ҳам бўла олмайди. Сукунат ва ҳаракат галма-галдан келади, демак, вақт бўйича чекланган бўлади. Агар танани сукунат ва ҳаракатсиз тасаввур қилишнинг имкони бўлмаса, ҳамма жисмлар, яъни бутун дунё ҳам вақт бўйича пайдо бўлиши лозим.

Тўққизинчи далил: бунинг устга, жонсиз жисмлар сукунат ёки ҳаракат ҳолатида ўз-ўзидан бўлмайди, чунки уларга ташқаридан таъсир кўрсатилади ва шу сабабли улар бошқа жисмлар эҳтиёжларига (хауа’идж) хизмат қилади ёки уларга фойда (манафи‘) келтиради. Лекин бошқаларга хизмат қиладиган нарса мустақил эмас, демак, яратилган. Жонсиз жисмлардан фойда оладиган жонли жисмлар ҳам фақат яратилган бўлиши мумкин.

Ўнинчи далил: моддий жисмлар дуч келадиган ўзгаришлар шуни исботлайдики, уларнинг ўзи ва турли ҳолатлари вақт бўйича юзага келган. Ҳаттоки агар – адолатдан бўлмасада – адабий материя мавжуд деб фараз қиладиган бўлсак, бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўларди. Бу шуни англатардики, ушбу материя дунё пайдо бўлган пайтда йўқолган бўларди, дунё эса бу пайт пайдо бўлган бўларди.

Ўн биринчи далил: бизга гўёки тана субстанциялари (а‘ян) доимий ўзгарувчан ҳолатда (яъни ҳаракатда ёки сукунатда, бирлашув ёки ажралишда ва ҳ.к.) чекланмаган тазда мавжуд бўлиши мумкин деб фараз қилишимиз мумкин деб ҳисоблашимизга эътиоз билдириш умуман нотўғри. Шу тариқа бир-биридан ажратиш лозим бўлган иккита тушунчавий даража аралашиб кетади. «Вақт бўйича чегараланганлик» (хадас) шуни англатадики, нимадир бу аввал бўлмагандан кейин мавжуд бўлади (аль-каун ба‘да он лам якун). Шундай қилиб, «вақт бўйича чегараланганлик» ва «абадийлик» (қидам) қоидага кўра бир-бирини инкор қилади. Бақо эса, аксинча, нимадир доимий янгиланиб турадиган вақтда мавжуд бўлишда давом этишини (аль-каун фи муста‘наф аль-уакт) англатади, бу эса фақат вақт бўйича чегараланган нимадир билан рўй бериши мумкин.

Ўн иккинчи далил: бундан ташқари, вақт бўйича чегараланмаган нарсалар мавжудлиги ҳақида бизга ваҳий хабар қилади, шундай экан, биз ўзимизга бу ваҳийга ишонамизми ёки йўқми деб савол беришимиз керак.

Ўн учинчи далил: бунинг устига, биз биламизки, ҳар қандай қатор (масалан, рақамлар қатори ёки сабаб-оқибат занжири) ибтидога эга, лекин интиҳосиз бўлиши лозим. Акс ҳолда ҳеч нарса мавжуд бўлмаган бўларди.

Ўн тўртинчи далил: ҳар бир ҳаракат ундан олдинги ҳаракат якунланганини англатади, ҳар бир алоқа – ундан олдинги алоқа якунини. Худди шу фикрни бошқа акциденциялар учун ҳам айтиш мумкин, шундай экан, уларга ҳам ибтидо ва интиҳо хос бўлади. Демак, улар фақат вақт бўйича вужудга келиши мумкин.

Ўн бешинчи далил: жисм фақат унга «фаолият» акциденцияси (бақо) хабар қилиниши сабабли узоқ вақт мавжуд бўлиши мумкин. Абадий бўлиш учун у мос келувчи акциденция олиши керак. Лекин бу ўз-ўзига қарши чиқади, чунки акциденциялар (а‘рад) қоидага кўра вақтинчалик бўлади, хабар бериш ҳам фақат вақтинчалик бўлиши мумкин.

Ўн олтинчи далил: бизга ҳали уни ким ёзганисиз биронта хат, уни бўлувчисиз биронта бўлиниш маълум эмас. Худди шу фикрни бирлашув, ҳаракат, сукунат ва дунёдаги қолган ҳамма нарсалар ҳақида айтиш мумкин. Демак, ҳар бир ҳодисанинг ортида унинг яратувчиси туради, шундай экан, дунё ҳам асосланади, яъни яратилган ҳисобланади.

Ўн еттинчи далил: ҳис қилиш мумкин бўлган моддий дунёнинг ҳар бир қисми алоҳидаликда фикрлайдиган одамга уни абадий эмас, балки вақт бўйича  яратилган деб тушунишга имкон беради. Бу ҳақида фикрлаш нотўғри бўлиши мумкин эмас, акс ҳолда биз бундай қобилиятга эга бўлмаган бўлардик.

«Китоб ат-Тавҳид»дан, Абу Мансур ал Мотуридий

Абу Муслим таржимаси