loader
Foto

Материалистик дунёда эго дефляцияси

Муаммо ахборот билан ортиқча юкланганлик ҳаддан ташқари катта бўлиб кетган ва биз, якуний ҳисобда, бошқаларда кўрган нарсаларни тобора кўпроқ олишни истайдиган пайтда вужудга келади. Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, машҳур шахсларнинг расмлари ва видеороликларни томоша қилиб, уларнинг навбатдаги муваффақиятлари ҳақида хабар топамиз. Кимдир фарзанд кўради, кимдир янги ва шинам уйга кўчиб ўтади, кимнингир янги китоби босиб чиқарилади, кимдир меҳнат таътилини океандаги оролда ўтказади... ёрқин тасвирлар обуначилар онгига таъсир килишда давом этади.

Ҳар куни онлайн-янгиликлар бизга табассум қилиб турган, бахтиёр чеҳраларни намойиш этади: муваффақиятга эришган одамлар кўп миллионли битим имзолаган чоғда бир-бирининг қўлини сиқиб турган ёки зал тўла тингловчилар олдида сўзга чиққан бўлади; ҳашаматли хусусий самолетлардан дизайнерлар махсус яратган либосларда тушиб келади; чиройли тоғ чўққилари ландшафтида расмга тушади; оиласи билан (кимдир ҳаттоки уй ҳайвонлари билан!) пляжда, люкс балконда, бепоён бассейн ёки круизга чиққан кема палубасида расмга тушади; ноёб денгиз жонзотлари ёнида дайвинг кадрлари ёки қимматбаҳо ресторанда иштаҳали таом истеъмол қилаётгани намойиш этилади...

Ҳозирги пайтда – агар моддий муваффақиятлар ҳақида гапирадиган бўлсак – ҳеч қандай чегара йўқ! Ўз ҳаётидан «ажойиб» кадрлар билан мақтанишни истайдиганларга келадиган бўлсак, вақт ўтиши билан улар ўзи ҳақида тобора ёмон фикрга кела бошлади.

Технологиялар ва глобаллашув қандай қилиб материализмни озиқлантиради

Ҳозир исталган одам материализмнинг кучайиши глобал тенденциялари таъсирига алданмаслиги тобора қийинлашиб бормоқда. Ёшингиз 12 да ёки 80 да бўладими, бир ҳафтада етти кун, бир суткада 24 соат давомида интернетга уланиш ва технология туфайли ҳаёт шу қадар кескин ўзгарганки, кундан кунга, ҳар соат тўхтамасдан келаётган янги материаллар оқимидан қутилиб қолишнинг деярли имкони йўқ.

Ёки сиз буларнинг барчаси билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўласиз, ёки «кемадан ташқарида» бўлиб қоласиз. Ҳаётда нима биландир боғлиқ бўлган ҳар қандай нарса эндиликда бренд ёрлиғига ва нуфузлилик омилига эга, уларнинг орасида қайси бирини танлаш тобора қийинлашиб бораётган хилма-хил озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлаверади.

Ўртача статистик 12 яшар ўсмир ўзининг севимли «ютубчиси» жойлаган сўнгги видеони унинг каналга юкланиши билан дарҳол томоша қилишни истайди ва уни биринчи бўлиб шарҳлаган шахс ҳам айнан у бўлади. 35 ёшдаги профессионал унинг сўнгги хабарини нечта одам кўргани ва унга қанча «лайк» босилганини онлайн режимида кўришни истайди. Худди шу тарзда, 65 ёшга кирган онахон ҳам унинг набиралари Instagram/WhatsApp/Facebook да жойлаган сўнгги фотосуратларни биринчи бўлиб кўради ва шарҳлайди. Демак, уларнинг ҳаммаси кун давомида ўз телефонига «михланиб» қолган деб айтсак ҳам бўлади.

Мусобақалашиш истагини тийиб туриш жуда ҳам қийин

Бундан 500 йиллар аввал инсоният асосан жисмонан мустаҳкамланган жамоатларда (қироллик ва монархияда) яшарди. Бир қиролликдан бошқа қироллик бориш учун йўлда ойлаб вақт ўтказишга тўғри келарди. Сафарлар ва мулоқот чекланганлиги бутун дунё бўйлаб одамлар ирқи, тили ва маданияти ўзига хослиги ва бошқалардан ажралиб туришига олиб келарди.

Энди эса технологиялар ривожланиши ва интернетнинг пайдо бўлиши билан ҳамма нарса тубдан ўзгарди. Айни дамда турли ирқлар, маданиятлар, тиллар ва ижтимоий урф-одатлар бир-бири билан тобора кўпроқ алоқада бўлмоқда, чунки глобаллашув, саёҳат ва мулоқотлар тобора оммалашиб ва соддалашиб бормоқда.

Муаммо ахборот билан ортиқча юкланганлик ҳаддан ташқари катта бўлиб кетган ва биз, якуний ҳисобда, бошқаларда кўрган нарсаларни тобора кўпроқ олишни истайдиган пайтда вужудга келади.

Дарҳақиқат, ҳаётдаги оддий нарсалар бизни бахтли қилмай қўйди, чунки ҳамма нарса тез жонимизга тегяпти ва биз тобора кўпроқ нарса истаяпмиз. Қишлоқда яшаймизми, шаҳардами – фақри йўқ, бу ҳақиқат ҳамма учун универсал ҳисобланади.

Дихотомия (иккиланганлик) шундан иборатки, юқори профессионал ва меҳнатсевар урбанистлар кўпинча стрессни йўқотиш учун овлоқ бир қищлоқ жойларда яширинишни истайди ва ўша ерда қолиб, оила қурини орзу қилади; бутун умр оиласи билан қишлоқда, фермаларда яшаганлар эса катта шаҳарларга қочиб кетиш ва у ерда «одам бўлиш»ни орзу қилади!

Биз ҳаммамиз бошқаларда кўриб турган нарсаларни истаймиз.

Ижтимоий нуфуз ёки чин қалб бахти?

Бугунги кунда, моддий ресурсларнинг мўл-кўллиги, серобгарчиликка қарамай, қалбнинг ҳақиқий қониқиши жуда тез ўтиб кетмоқда. Ҳар қандай ақли-ҳуши жойида бўлган киши бу глобал ва тобора ўсиб бораётган тенденцияда «ҳар он томирни ушлаб туриш» салбий томонларини осонгина кўриш мумкин.

Мусулмонлар сифатида биз оддий, камтарона ҳаёт ва шахс образини шахсан қабул қилган ва маъқуллаган Пағамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам амаллари, турмуш тарзи, одатлари ва фикрларига тақлид қилишимиз ва уларни қўллашимиз лозим.

Биз нафс балосига барҳам беришимиз, очкўзлик, ҳасадгўйлик, шубҳаланиш ва бефойда дунёвий машғулотлар – масалан, ким нима кийиши, харид қилиши, фойдаланиши ва нималар қилишига қизиқиш каби шайтон васвасасига қулоқ солмаслигимиз лозим.

Хўжакўрсинчиликка берилишни қандай жиловлаш мумкин?

Бошқаларда кўрадиган марҳаматларга ҳасад билан маҳлиё бўлишдан ўзимизни ҳимоя қилиш Қуръонни чуқур билиш ва у билан доимий алоқа қилишга асосланган эътиқод даражаси юқори бўлиши талаб қилинади. Биз очкўзлик, ҳасадгўйлик ва мусобақалашиш истагига қарши курашда кучли бўлишимиз лозим. Бунинг ўрнига қуйидаги чораларни кўриш лозим:

Бу ҳар қандай, катта ёки кичик ижтимоий йиғилиш бўлишидан қатъи назар, биз ёки бошқалар қандай моддий неъматларга эгалиги ва уларнинг пул қиймати ҳақидаги масалаларни муҳокама қилишдан қочинг.

Ўзингизни ижтимоий тармоқларни эга бўлган марҳаматларни намойиш этмасликка мажбур қилинг.

Йўлдан адашган, айниқса, кўнгилочарликлар соҳасидаги машҳур кишиларнинг ижтимоий тармоқларига обуна бўлманг.

Бирон кишидан сўнгги хариди учун қанча пул тўлаганини сўраманг.

Доимо Аллоҳдан У бизга ризқ берсин ва У бизга бу ҳаётимизда бераётган нарсаларга қаноат қиладиган қалб инъом этишини сўранг.

 Хулоса: суннатга амал қилишда сабрли бўлинг

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг мол ва шуҳратга бўлган ҳирси унинг дини учун қўйлар ичига қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмондир», дедилар». (Термизий ва Аҳмад)

Чунки мол-дунё ва шуҳратга бўлган ҳирс ўз эгасини барча ёмонликлардан қайтмайдиган қилиб қўяди. Оқибатда у ўша икки нарса ортидан тушиб, динини барбод қилади. Динимни бўрилар еб кетмасин, деган банда эса, дунёга ҳирс қўймаслиги лозим.

Ўйлайманки, Пағамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари ҳозирги материалистик эгоизм (худбинлик) даврида қулоқ солиш лозим бўлган энг яхши огоҳлантириш ҳисобланади.

Манба: About Islam

Абу Муслим таржимаси