loader
Foto

Covid-19 ҳақиқий хавфи – вирус эмас, балки кўпчиликнинг худбинлиги

"Давлат ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳимоя чораларидан ошкора бош тортишда (ниқоб тақиш, ижтимоий масофа ва турли йиғилишларни тақиқлаш талабларига риоя қилинмаслик, вакцинага ишонмаслик ва ҳ.к.) ўз ифодасини топган санитария инқирози бошланиши билан эмпирик тадқиқотлардан келиб чиқиб тулича талқин кузатилиши мумкин", - дейилади мақолада.

"(...) Интерпретацион ёндашув билан бир қаторда, субъектив мотивлардан кўра объектив оқибатларга қаратилган ва бундай хатти-ҳаракатлар бизни олиб келадиган йўлларни тавсифлашга интиладиган бошқа ёндашув зарур. Уларнинг иккитаси, менинг фикримча, бизнинг демократиямизга жиддий таҳдид солади: утилитар сиёсатни афзал кўриш ва таслимчилик стратегияни танлаш", - дейди файласуф.

"(...) Утилитаризм, агар бир нечта сўз билан ифодалайдиган бўлсак, жамиятда умумий бахт миқдорига, яъни кўпроқ сонли одамлар бахтига эришиш учун фуқароларнинг бир тоифасини қурбон қилишга розиликдан иборат – бундай талқин утилитаризм асосчилари талқинидан жиддий фарқ қилиб, улар одатда Стюарт Милль каби, агарда ҳаракат уларнинг ҳар бири тенг даражада бахтга муносиб ҳисобланадиган барча одамлар учун энг буюк бахтга хизмат қиладиган бўлса, демак у ахлоқийдир, деб ҳисоблайди", - дейилади мақолада.

"Ҳозирги санитария инқирози бизга ушбу утилитар мулоҳазаларнинг уч вариантини юзага келтирди, уларнинг мотивлари турлича, лекин оқибатлари бир хил", - таъкидлайди мақола муаллифи.

"Гедонистик деб аташ мумкин бўлган биринчи вариант камдан-кам ҳолларда тўғридан-тўғри равишда қабул қилинадиган кичик окилона риск ҳисобига кўпчилик завқ олиши, кекса ёки заиф одамлар тақдиридан кўра муҳимроқ кўриб чиқилиши мумкин, деб таъкидлайди", - изоҳ беради тадқиқотчи.

"Иккинчи вариант, тиббий вариант, оддий (вирус минглаб кекса ёки заиф кишилар ўлими ҳисобига бартараф қилиниши зарур) ёки мураккаб (узоқ муддатли истиқболда ушбу стратегия ҳатто кекса ва заиф кишилар орасида ҳам ўлим ҳолатлари сони кичик бўлишига олиб келади) шаклда жамоавий иммунитет назариясини илгари суради", - давом эттиради муаллиф.

"Учинчи, яъни иқтисодий вариант ишлаб чиқариш тизимини янги санитария қоидаларига мувофиқлаштириш бўйича самарали воситалар жорий қилишда иштирок этишдан бош тортган ва тўланиши лозим бўлган бадални (ўлимлар сони, лекин эҳтимол, узоқ муддатли истиқболда ва иқтисодиётга етказилган зиён нуқтаи назаридан) муносиб баҳоламайдиган айрим компаниялар менежерларига тааллуқли", - дейди Шампо.

"Шуни элатиб ўтишни лозим топдимки, бундай утилитар фикрлаш унинг турли вариантларида либерал демократияларимиз асосий тамойилларига мос келмайди. У чалкашликларга асосланади: сайлов жараёнларини тартибга соладиган кўпчилик тамойили демократик сиёсат асосланган тамойил эмас. Шубҳасиз умумий ҳуқуқ қабул қилиши лозим бўлган сиёсий фикрлаш кўпчилик томонидан бостирилиши ёки йўқ қилиниши мумкин эмас. Бундан ташқари, бизнинг демократиялар асосида ётадиган тамойилга кўра, ҳеч қандай озчилик кўпчиликнинг бахти учун қурбон қилиниши мумкин эмас" (...), - изоҳ беради файласуф.

"(...) Ҳимоя чораларидан воз кечиш билан боғлиқ хулқ-атвор озчиликни қурбон килишга олиб келади. «Озодлик учун ҳалокатли бўлган кўпчилик диктатураси» ҳақида сўз айтадиганларга шуни эслатиш зарурки, уларнинг хулқ-атвори индивидуалистик ёки эгоистик деб тавсифлаш учун етарли эмас, у кўпчиликка унинг оқибатлари улар кутганидан ҳам драматик бўладиган ҳокимиятни беради", - деб ёзади Slate.fr.

"Ҳимоя чораларидан воз кечишнинг иккинчи оқибати шундаки, бундай муносабат таслимчилик стратегиясини амалга ошириш билан бир хил маънога эга. Санаб ўтилган хулқ-атвор турларининг ҳаммаси ҳам ҳозиргина муҳокама қилинган утилитар мулоҳазаларни сурбетларча, шармандаларча ёки ғайришуурий равишда қабул қилишга асосланмайди. Лекин уларнинг мотивлари қандай бўлишидан қати назар, натижада барча демократик сиёсий ҳаракатлар фалаж бўлади", - дейилади мақолада.

"Ҳужумнинг ҳақиқатини инкор етиш жасорат ҳаракати каби кўриниши мумкин ("биз бу вирус бизни қўрқитишга ёки йўқ қилишга йўл қўймаймиз"). Лекин бу хавга самарали қаршилик кўрсатишга имкон берадиган жамоавий жасорат масаласи эмас, балки ўзига хос қўрқоқ индивидуал мослашувнинг бир туридир", - таъкидлайди Шампо.

"Босқинчи мавжуд, келинг, унга қаршилик кўрсатмасдан, яхшиси мослашиб оламиз. Бундай реакция, албатта, экспертлар ўртасидаги муқаррар можаролар туфайли юзага келадиган элитага ишончсизлик ва оммавий скептиклик билан суғорилади; шунингдек, муаммолар ҳал этилмаган ҳолда ўринга эга бўлиши мумкинлигини замонавий англаб етиш билан (инсоният ҳеч қачон ўз олдига ҳал килиб бўлмайдиган муаммоларни қўймайди, деб таъкидлаган Маркс ўйлаган нарсаларга зид равишда). Мотивлар кўп сонли, лекин натижа доимо битта: у вирусга кўпайиш ва ҳалок қилиш имконини беришдан, ҳозирча эса энг яхши пайтларни кутиш хомхаёлидан иборат", - таҳлил қилади мақола муаллифи.

"Мана шу сабабдан бизнинг «вирус билан яшаш» керак деган фикримиз мен учун узил-кесил бўлиб кўринмайди. Албатта, бу доно реалистик кўрсатма, лекин етарлича аниқлаштирилмаган ҳолатда у шунингдек, таслимчилик стратегиясини қабул қилишга ундашга қодир. Умуман «вирусга қарши уруш» ғояси янада қониқарли бўлиб кўриниши мумкин", - ҳисоблайди файласуф.

"(...) Эпидемия бу қиш ва яқин йилларда кучаядиган бўлса, жамиятларимизга нима бўлишини олдиндан айтиб бера олмаймиз. Вирус эмас, балки худбинлик ва кўпчилик таслимчилиги реал хавфини чекинишга мажбур қилиш учун биз фақат ҳукумат ва тиббиёт муассасалари эмас, балки оммавий сафарбарлик ва эпидемияга қарши кураш воситалари ҳақида демократик мунозаралар ўтказишга халал берадиган қадимий ва кучли тўсиқни йиқитиш учун куч топа олишимизга умид қилиш қолади, холос", - хулоса қилади Серж Шампо.

Абу Муслим таржимаси