loader
Foto

Коронавирус уйғурлар лагерига атайин тарқатилиши мумкинми?

Лагерларда вируснинг тарқалиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу муассасаларда маҳбусларнинг кўплиги ва санитария ҳолатининг ёмонлиги оқибатида агар вирус лагерларга тушса (ёки тарқатилса), ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. "Оғир шароитлар, ёмон гигиена ва иммунитет тизимидаги стресслар катта фалокатга айланиши мумкин", - деди Жоржтаун университети хитой тарихи профессори Жеймс Милвард, иқтибос келтиради IslamNews сайти Vox га ҳавола қилган ҳолда.

"Коронавирус Шинжондаги инқирозга умуман янги мезон қўшиши мумкин", - дейди Хитой оммавий лагерлари бўйича эксперт Адриан Зенц. Уйғур етакчилари ўз навбатида Хитой ҳукуматини мусулмон лагерларида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча чораларни кўришга чақирдилар.

Хуллас, коронавирус эпидемияси баҳонасида ҳибсдаги энг фаол, яъни "ўзгаришни" истамаётган уйғурлар йўқ қилиниб юборилиши таҳдиди бор экан. Аллоҳ таоло уйғурларимни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин.

Абу Муслим тайёрлади