loader
Foto

Эрдўған Европа Иттифоқига референдум билан таҳдид солди

«Биз билан ҳаттоки таққослаб ҳам бўлмайдиган мамлакатлар ЕИга аъзо бўлиб олди. Агар бундан кейин ҳам ушбу мантиққа амал қилинадиган бўлса, ЕИ борасида биз 81 миллионлик халқимизга мурожаат қилишимиз қолади ва мана шунда кўрамиз, уларнинг нима дейишини», - деди Эрдоган Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган форумда.

Унинг таъкидлашича, ЕИ ниҳоят Туркиянинг аъзо бўлиб кириш масаласи бўйича жавоб бериши керак. «Қабул қилмайдиган бўлсангиз – шундай деб айтинг ва ўз йўлингиздан боринг, биз эса ўз йўлимиздан кетамиз», - деди турк халқ етакчиси.

Ўтган йилнинг баҳор ойларида  Эрдўған кўп йиллик кутишлардан сўнг Туркия ўзининг ЕИга аъзо бўлиб кириш борасидаги нуқтаи назарини қайта кўриб чиқиши мумкин эканлиги ҳақида маълум қилганди. У Европа ҳамжамиятини «салибчилар иттифоқи» деб атаган ва ёлғониликда айблаган эди.