loader
Foto

Ювал Ной Харари: «Технологиялар либерал демократияга таҳдид солмоқда»

"Ахборот ва таҳлилий воситалар эгалари бизни ўзимиздан кўра яхшироқ билади, бизнинг фикрларимиз ва хоҳиш-истакларимизни назорат қила олади. Ўтмишдаги нуфузли режимлар мураккаб кузатув тизимларига эга бўлган. Уларга бошқа одамни назорат қилиш учун биттагина одам керак бўлган, тўпланган ахборот марказлаштирилган бўлган, лекин мураккаб таҳлил технологиялари бўлмаган. Ҳисоботларни ўқиш бир талай агентлар бўлиши кўзда тутарди. Бир сўз билан айтганда, бундай жараёнлар самарасиз эди. Дарвоқе, Совет Иттифоқи парчаланиб кетишининг асосий сабабларидан бири шунда эди: тизим ахборотни қайта ишлаш ва тўғри қарор қабул қилиш учун етарли даражада яроқли бўлмаган марказга ҳаддан ташқари боғлиқ бўлган", - деди Ювал Ной Харари интервьюда.

"Тоталитар режимларнинг яна бир қийинчилиги: ўтган асрда улар сизнинг ҳаракатларингиз ҳақида билиши мумкин эди, лекин фикрларингиз ва ҳис-туйғуларингизни ўқий олмасди. XXI асрда сунъий интеллект ва биотехнология янги истиқболлар очиб бермоқда. Камералар, учувчисиз учиш қурилмалари, биометрик датчиклар, регистраторлар ёрдамида бир вақтнинг ўзида миллионлаб одамни кузатиш мумкин. Электрон маълумотлар шаклида тўпланган ахборотни машиналар талқин қилиши мумкин. Якуний ҳисобда, технологиялар мияга «уланиш» имконини беради", - деди эксперт.

"Бу ҳозирги пайтда реал воқеликдир. Ҳамма қисмлар тўпланмаган, лекин очиб берилган. Хитойнинг Шинжон туманида ҳукумат ҳозирги кунда мавжуд бўлган энг катта кузатув тизимини ишга туширган. Ғарб давлатлари бундай амалиёт ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас, лекин йирик корпорациялар уларнинг характери ва диди ҳақида билиб олиш учун миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб одамни кузатади. Ушбу босқичда бундай кузатув товарлар ва хизматлар сотиш учун фойдаланилади. Лекин ундан сиёсий мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлиб, Cambridge Analytica билан боғлиқ ҳолатда шундай рўй берди ҳам. Биз учун бу энди илмий фантастика эмас", - таъкидлайди нашр суҳбатдоши.

"(...) Жамиятлар ўртасида ва шу жамиятларнинг ичида чидаб бўлмас тенгсизлик мавжуд. Ҳозирда энг қимматли товар бўлган ахборотнинг катта қисми бир нечта давлат ва компаниялар қўлида бўлиб, асосан АҚШ ва Хитойда мужассам топган. Технологик инқилоб афзалликлар кам сонли шахслар қўлига тегди. Жадаллашув шароитларида бу ҳодиса натижасида тарихда энг тенг бўлмаган жамиятга дуч келамиз. Элита вакиллари «оқсуяклар» бўлади, кўпчилик одамлар эса бирон-бир истиқболсиз кун кўришга мажбур бўлади ва ҳар қандай аҳамиятини йўқотади. XX асрда тенгсизлик эксплуатацияни англатарди ва элита оммани эксплуатация қиларди. Ҳозирги кунда кўплаб одамлар бошқа эксплуатация қилинмаяпти ва оқибатда, улар ҳеч нарсага яроқли бўлмай қўйган. Ҳеч нарсага арзимайдиган ва қизиқарсиз бўлиш фойдаланиладиган бўлишдан хавфлидир. Сизни эксплуатация қилишганда бу, ҳар ҳолда, сиз кимгадир керак эканлигингизни англатади", - таҳлил қилади Харари.

"Либерализм инқирозни бошидан кечиради, лекин ўлмайди. XX асрда у учта даврни бошидан ўтказди: биринчи жаҳон уруши, фашизм ва коммунизмнинг кўтарилиши. Унинг афзалликларидан бири ўз хатоларини тан олиш ва яна ўзини кашф этиш қобилиятидир. Ҳар бир инқироздан кейин у тобора кучайган ҳолда оғир ҳолатдан чиқиб кетарди. Авторитар режимлар баъзида, қисқа муддатли даврда яхшироқ фаолият юритиши мумкин, чунки бор ҳукмронлик ва бор кучлар уларда мужассам топган. Демак, қарорлар тез қабул қилиниши, ўзгаришлар ва ислоҳотлар мажбуран қабул килдирилиши мумкин. Лекин узоқ муддатли истиқболда авторитар режимлар ўз хатоларини тан олиш ва тузатишлар киритишга қодир бўлмай колади. Диктатор, ўз сиёсатини юритар экан, ҳеч қачон муваффақиятсизликни тан олишга рози бўлмайди, ҳаттоки натижалар ҳалокатли бўлса ҳам", - изоҳ беради олим.

"(...) Инсоният тарихида биринчи марта аҳолининг ички ҳаётини кузатиш, уларнинг ақл-идрокини манипуляция қилиш, асосийси, вақт ўтиши билан янги мавжудотлар яратиши имконияти пайдо бўлди. Ўтмишда технология инқилоблари шунчаки сиёсий ва иқтисодий тизимларни ўзгартирарди. 50 ёки 100 йилдан кейин улар инсон танаси ва миясини ўзгартира олади. Келажакда инсонда янгича жисмоний ва ақлий қобилиятлар ривожланади. Ҳар хил турдаги одамлар пайдо бўлади. Биз шундай жараёнга қўшилиб қолдик. Одамлар - индуистлар, мусулмонлар, насронийлар, яҳудийлар – худди америкаликлар, руслар ва хитойликлар каби, умумий хусусиятларларга эга. Эҳтимол, 100 йилдан кейин бундай бўлмайди: ҳар хил турдаги одамларни яратиш мумкин бўлади", - ҳисоблайди Ювал Ной Харари.

Манба: Le Temps