loader
Foto

АҚШда Россияда ишлаб чиқилган FaceApp дастурида хавфсизликка таҳдид кўрмоқда

У ФҚБга дастурни текшириш ҳақида илтимос билан хат жўнатди. Сенаторнинг таъкидлашича, фойдаланувчилар ўз фотосуратларига «тўлиқ ва сўзсиз» уланиш имкониятини тақдим этади. У маълумотлар келажакда уларнинг эгаси розилигисиз фойдаланилишидан қўрқади.

"Агар АҚШ фуқароларининг шахсий маълумотлари АҚШ га қарши кибермаконда душманлик ҳаракатлари намойиш этаётган хорижий давлатга тақдим этадиган бўлса, вазият жуда аянчли бўлиши мумкин", - хулоса қилади Шумер.

Дастурни ишлаб чиққан Россия компаниясида фотосуратларнинг катта қисми сервердан 48 соат давомида ўчириб ташланади деб маълум қилишди. Шунингдек, фойдаланувчиларнинг маълумотлари бошқа шахсларга ёки ташкилотларга берилмаслиги маълум қилинди.

FaceApp дастури 2017 йил пайдо бўлган. У сунъий интеллект асосида ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланувчиларга фотосуратларни ўзгартириш имконини беради. Қаришдан ташқари, дастур табассу қўшиши, соч рангини ўзгартириши ёки фойдаланувчининг жинсини ўзгартириши мумкин.