loader
Foto

Германия фуқароларининг ярмидан кўпи исломни таҳдид деб ҳисоблайди экан

Бунда сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги қолган динларга нисбатан ижобий муносабат билдирган.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, Германия шарқидаги ва ғарбидаги кўрсаткичлар жиддий фарқ қилади. Ғарб умуман олганда, бағрикенглик даражаси юқори: сўровда иштирок этганларнинг 50%и мусулмонларни таҳдид деб атаган, 38%и эса ижобий муносабат билдирган. Шарқда респондентларнинг 57%и исломни таҳдид деб хисоблайди ва 29%и унда ижобий жиҳатларни кўрган.

Бертельсманн фонди муросасизликда айбловлардан ўзини ҳмиоя қилишга шошилди. Фонд эксперти Ясемин Ал-Менуарнинг айтишича, тадқиқот фақат немисларнинг скептицизми ҳақида гапиради, уларнинг исламофобияси ҳақида эмас. У кўпчилик исломни диндан кўра кўпроқ сиёсий оқим деб ҳисоблашини қўшимча қилиб қўйди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил «Дин монитори» тадқиқотида фонд шарқий немисларнинг 30%и ва ғарбий немисларнинг 16%и мусулмонларни қўшнилар сифатида кўришни истамаслигини айтганди. Бунда шарқда ғарбдан кўра анча камроқ мусулмон яшайди. Умуман Германияда эса қарийб 5 млн мусулмон истиқомат қилади, бу мамлакат аҳолисининг 5%идан кўпроқ демакдир.