loader
Foto

Ухань вирусология институтии «биологик қурол» яратиш билан шуғулланган

Лабораторияга энг юқори хавфсизлик даражаси – тўртинчи даража берилган. У ерда энг хавфли ўлимга олиб келувчи касалликлар, масалан Эбола вируси каби микроорганизмлар билан тажрибалар ўтказилган. Агар атом қуроли билан боғлиқ синовлар назорат қилинадиган бўлса, бу даражадаги биологик қуроллар билан синовлар назорат килинмайди.

Дунё миқёсида 4-даражали лабораториялар сони кўп эмас. Хитойдаги Ухань институти – узига хос турдаги ягона муассаса ҳисобланади. Бу ерда иш шароитлари ва хавфсизлик чоралари энг қаттиқ даражададир. Тадқиқотчилар албатта кийимларини алмаштириши, лаборатория ускуналари билан ишлашдан олдин ва кейин дезинфекция қиладиган душ қабул қилиши шарт. Лабораторияга ходимлар фақат тозаланган ҳаво билан нафас олинадиган герметик скафандрларда киритилади.

Институт қурилиши ва жиҳозланишига 44 млн доллар ажратилган. Хиой учун бу жуда катта маблағдир. Яна, вируслар билан ишлаш учун ҳозирги пайтда у қадар кўп ускуналар керак эмас. Боз устига, уларнинг ҳаммаси Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилади. Ёки саноат айғоқчилиги йўли билан Япония ва АҚШдан ўғирланган.

BSL-4 юқори технологияли лаборатория ташкил қилиш режаси Хитойда 2002-2003 йилларда атипик пневмония эпидемиясидан кейин пайдо бўлди. Ўшанда вирус 800 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлганди. Шу сабабли Хитойда янги вирусли касалликлар билан шуғулланадиган, шунингдек, «тозаланган вирус штаммлари» сакланадиган ва ўзига хос вирус «кутубхонаси» бўладиган илғор марказ яратишга қарор қилинди.

Бироқ Ухань вирусология институти фақат хавфли касалликларга даво қидириш билангина шуғулланмаган. Лаборатория биологик қурол яратиш бўйича махфий давлат дастурида иштирок этган. Бу ҳақида Исроил разведкаси собиқ офицери Дэни Шохам гапириб берди.

Илон, кўршапалак, туя ва тоғ гули вируслар генларини чатиштириб, мисли кўрилмаган бир вирус яратилди. Ва ташқарига чиқариб юборилди. Янги коронавирус фақат махфий вирус лабораторияси ходимлари ва уларни назорат қилувчи шахсларгагина таъсир қилмаслиги ёмон.

upd: Коронавирус – 2020 йил 27 январь тонги ҳолатига.

Вирус юқтирганлиги тасдиқланган одамлар - 2762 киши,

Ҳалок бўлганлар – 80 киши,

Тузалиб кетганлар – 51 киши (!).

Абу Муслим таржимаси