loader
Foto

Маъбудларни рад этиш

Тавҳиднинг амалга ошиши учун лозим бўлган илк унсур Аллоҳга ихлосла ибодат қилишдир. Ундан бошқага лозим кўрилмайдиган таъзим, севги ва ибодатнинг, яъни Улуҳиётнинг Унга хос қилинишидир. Иккинчи унсур эса, маъбудларни инкор қилиб, уларга ибодат қилган ва уларни дўст тутганлардан узоқлашишдир. Бу шунчалик аҳамиятлики, маъбудларни инкор қилиш Қуръонда баъзан Аллоҳга иймон келтиришдан аввал зикр этилади.

"Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам халқани ушлабди". (Бақара сураси 256)

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг бир ҳадисида шундай дейилади: "Лаа илоҳа иллоллоҳ, деб Аллоҳдан бошқасига ибодат этмаганларни инкор қилганлар-нинг моли ва қони ҳаромдир. Уларнинг ҳисобини Аллоҳ таоло беради". (Муслим)

Қон ва молнинг муҳофаза қилиниши учун калимаи тавҳидни сўйлаш етарли эмас. Аллоҳдан бошқасига ибодат этганларни инкор қилиш лозимдир. Ҳаққа иймон фақат куфр ва ботил аҳлидан узоқлашиши билан намоён бўлади. Шу сабабдан мувоҳидларнинг имоми Иброҳим алайҳиссалом қавмининг тангриларидан, бутларидан воз кечиш билан уларга душман эканлигини эълон қилган эди:

"Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак". (Зухруф сураси 26-27)

"Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз улар ўз қавмларига:" Дарҳақиқат бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир", дедилар". (Мумтаҳана сураси 4)

Шундай қилиб ҳақиқий тавҳид Аллоҳга иймон ва Унга ибодат қилиш билан, маъбудни инкор қилиш ва унинг дўстларидан узоқлашиш билан тугамас экан. Шунинг учун ҳам бутун пайғамбарларнинг даъвати олдин билдирганимиз каби: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан узоқ бўлинглар"дир.

Маъбуд

Маъбуд туғён калимасидан туғилади ва ҳаддан ошишни англатади. У ҳақда уламоларнинг фикрлари турличадир. Ҳазрати Умар маъбуд шайтондир деган. Ҳазрати Жобир эса, шайтон қилиғидаги қоҳинлардир деганлар.

Бу фикрлар маъбуднинг баъзи турлари ҳақида айтилган. Фақат унинг барча турларини қамраб олиш қийин. Ибн Қайюм маъбуд ҳақида шундай деганлар: "Маьбуд қулнинг ҳаддидан ошиб, тобе бўладиган, итоат этидиган ҳар нарсасидир. Ҳар қавмнинг маъбуди Аллоҳ ва Расулини четга кўйиб, муҳокама бўлиш истаклари, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилган нарсалари, Аллоҳга итоат этиш ўрнига итаот этган, Аллоҳдан далил йўқ, дея изидан кетган нарсаларидир. Булар дунёнинг маъбудларидир ва улар орқали дунёни тушунган пайтингда кўпларининг Аллоҳга ибодатдан узоқлашиб, маъбудларга ибодат қилишларини, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломга итоатдан узоқлашиб маъбуд ва унинг мухлисларига итоат этишларини кўрасан.

Юсуф Қаразовий