Бунгача ҳужумчи ЖЧ-2006, ЖЧ-2010, ЖЧ-2014 (ҳаммасида биттадан) ва ЖЧ-2018 да (4та) гол урган.
Жаҳон чемпионатидаги голлар сони бўйича 37 ёшли футболчи Диего Марадона, Руди Фёллер ва Ривалдога етиб олди.
Мирослав Клозенинг 16 та голдан иборат рекордига етиш учун Роналдуга 8 та гол қолди.
Лионель Месси 2022 йилги жаҳон чемпионатида жаҳон чемпионатларидаги еттинчи голини урганини эслатиб ўтамиз.
Роналду кетма-кет бешта жаҳон чемпионатларида гол урган ягона футболчига айланди. Гана дарвозасига урилган гол шунчаки тарихий бўлиб қолди - бунчалик кўп жаҳон чемпионатларида ўйинчиларнинг ҳеч бири гол ура олмаган. Қизиғи шундаки, Криштиану кетма-кет учта жаҳон чемпионатида ҳар бир турнирда биттадан ортиқ гол урмаган.
2006 йилда 21 ёшида Евро финалида ўйнаш тажрибасига эга бўлган Роналду Германияга аллақачон ҳақиқий юлдуз бўлиб келган. Бироқ ўша мундиал Криштиану учун статистика бўйича энг заифи бўлганди. У гуруҳ босқичида Эронга қарши ўйинда фақат пенальтидан гол урди, кейин эса турнир охиригача сукут сақлади. Тўғри, ўша мундиал унинг жамоаси учун энг омадлиси бўлди. Португалия ярим финалга чиқди ва Францияга ютқазди, учинчи ўрин учун баҳсда эса Германия уларни учириб юборганди.
Тўрт йил ўтиб, ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати-2010га Роналду янада кўпроқ мақомга эга бўлди - Чемпионлар лигаси ғолиби, "Реал" Мадрид етакчиси ва "Олтин тўп" соҳиби. Аммо статистика яхшиланмади: Криштиану гуруҳ босқичида яна битта гол урди, гарчи у буни майдондан амалга оширган бўлса-да, кейин эса битта голли узатмани амалга оширди.
Роналду 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган турнирга аллақачон иккита "Олтин тўп" соҳиби бўлган ва бундан ташқари, Криштиану "Реал" Мадридга Чемпионлар лигасининг 10-кубогини қўлга киритишда ёрдам берган. Роналду ўтган турнир статистикасини такрорлади: гол ва голли узатма.
Роналду учун энг яхши жаҳон чемпионати, шубҳасиз, 2018 йилда Россиядаги турнир бўлди. Криштиану гуруҳ босқичининг 1-туридаёқ ёндиришни бошлади. Ҳужумчи Испанияга қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва голлар ҳар хил бўлиб чиқди: биринчиси - жаримадан, иккинчиси - жарима майдони ташқарисидан (Давид де Хеанинг хатоси ёрдам берди), учинчиси - ҳақиқий гўзаллик. 88-дақиқада ҳисоб испанлар фойдасига 3:2 бўлиб турганида, Роналду жарима зарбасини аъло даражада бажариб, жамоасига дуранг келтирди. Ҳужумчи Марокаш билан навбатдаги ўйинда ҳам гол урди. Тўғри, шундан сўнг Роналду тинчланди ва Португалия 1/8 финалда чиқиб кетди.
Мана энди, 2022 йилда Роналду кетма-кет бешинчи жаҳон чемпионатида гол урди. Тўғри, у пеналтидан гол урди, бу ҳали узоқ вақт муҳокама қилинади. Нима бўлганда ҳам, унинг ҳисобида 18 та ўйинда саккизта гол (ва иккита голли узатма) бор.
Шундай қилиб, энди Роналду футбол тарихидаги бешта жаҳон чемпионатида гол уришга муваффақ бўлган ягона футболчи саналади. Саудия Арабистони билан ўйинда ўзини кўрсатган Месси тўртинчи жаҳон чемпионатида ҳам ўзини намоён қилди. Пеле ҳам жаҳон чемпионатларида атиги тўртта иштирок этган (1962 йилги Жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида жиддий жароҳат олганига қарамай, барчасида гол урган). Шундай қилиб, Роналдунинг голи ҳақиқатан ҳам энг буюк бўлиб чиқди.