Mastercard компанияси маълумотларига кўра, 2017 йил Дубай дунёдаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлар ўртасида 15,79 миллион сайёҳ кўрсаткичи билан тўртинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни эгаллаган Бангкок шаҳрига 20,05 миллион киши, Лондонга - 19,83 миллион киши, Парижга эса - 17,44 миллион киши ташриф буюрган.
Бунда Дубай туризмдан олинадиган даромадлар ва ташриф буюришлар нуқтаи назаридан дунёнинг туристий йўналишлари орасида биринчи ўринни олди. 2017 йил сайёрлар амирликда 29,7 млрд доллар сарфлашди. Сайёҳларнинг ўртача харажатлари кунига 537 долларни ташкил қилди.
«Бир қатор юксак режалар ва ташаббуслар, шунингдек, ўзига хос ва ноёб лойиҳалар ёрдамида биз Дубайни дунёнинг энг кўп ташриф буюриладиган шаҳрига айлантириш бўйича ўз мақсадимизга эришамиз", - деб ёзади Twitter да Дубай шаҳзодаси Хамдан бен Мухаммед Аль Мактум.
Бундан сал аввалроқ, бу шаҳар-амирликда Экспо бутун жаҳон кўргазмаси бўлиб ўтганда, Дубай ҳукумати 2020 йилга келиб йилига 20 миллион сайёх даражасига эришишни режалаштирган эди.