loader
Foto

Саудия Арабистон шарққа юзландими?

Саудия Арабистоннинг Хитой билан яқин алоқалар ўрнатиши, оқибатда Эрон билан алоқаларни тузатиши ва Яманда хусийлар билан учрашувни бошлаши сўнгги вақтларда дунё сиёсатида энг кўп диққатни тортувчи воқеалардан бўлмоқда.

Саудия Арабистон вазирлар маҳкамасининг Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига “диалог шериги” сифатида қатнашиш қарори Хитой билан алоқаларнинг кучайтириш борасида ташланган янги қадам бўлди. Риёд қарорини “узоқ вақтдан бери кутилаётган бир қарор” ва “ҳар ўлканинг хусусий алоқалари борлиги” шаклида баҳолаган АҚШ Саудия Арабистоннинг ғарб сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва маданий гегемониясини синдириш учун қурилган ШҲТга иштирокига катта эътибор қаратмади. Саудиянинг ШҲТда иштирок этиш қарори кўп вақт ўтмай ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш борасида ташланган қадам сифатида кўрилмоқда ва Риёдни Хитой-Россия блокига яқинлаштириб, АҚШдан узоқлаштирмоқда. Саудия билан Эроннинг 7 йил муддатдан кейин 10 мартда дипломатик алоқаларни янгидан бошлаши борасида келишув имзолаши Пекиннинг минтақа барқарорлигига катта аҳамият бериши кўрсатиб қўйди. Кўрфазнинг энг йирик икки аъзоси орасидаги зиддиятнинг Хитой воситачилигида ниҳоясига етиши Пекинни минтақа хавфсизлиги учун биринчи кафолатга айлантирди. АҚШнинг инсон ҳақ-ҳуқуқлари борасида Саудия Арабистонга ўтказаётган босимлари ва кўпроқ нефть қазиб чиқаришини талаб қилиши Риёдни бу каби талабларда бўлмаётган Хитой билан алоқаларни кучайтиришга етакламоқда. Лекин Хитой Саудия Арабистонни Шанхай биржасида нефтни доллар ўрнига Хитой юани билан баҳолашга кўндиришга уринмоқда. Риёд эса экспорт қилган нефтнинг бир қисмини юанга сотишга қарши эмас.