loader

Муғийра ибн Шуба розияллоҳу анҳу

   Машҳур араб даҳоларидан Муғийра шундай дейди: “Биз араблар динига жуда содиқ ва Лот бутининг ҳизматчиси бўлган бир қавм эдик. Қавмимизнинг мусулмон бўлганини кўрсам ҳам, уларга қўшилишни ҳаёлимга ҳам келтирмасдим. Баъни Маликдан бир ҳайъат Миср малиги Муқовқисга бориш ва ҳадия бериш учун ҳозирланган эди. Улар билан бирга бориш учун мен ҳам ҳозирлик кўргандим. Амаким Урво ибн Масуъд билан маслаҳатлашдим. Боришимни маън этди ва шундай деди:
-    Қариндошларингдан ҳеч ким сенинг ёнингда эмас!
Мен унинг сўзига қулоқ солмадим ва “Аниқ бораман!”, дедим. Улар билан бирга йўлга чиқдим. Ниҳоят Искандария шаҳрига бордик. Муқовқис менга қараб бир одамга ким эканим ва нима истаётганимни билишини буюрди. Ўша кимса мендан сўради. Ким эканим ва уни кўриш учун келганимни айтдим. Шундан сўнг Муқовқис черковга боришимизни ва у ерда меҳмон бўлишимизни буюрди. Меҳмон бўлдик, ҳордиқ чиқардик. Сўнг Муқовқис бизни чақирди. У Баъни Малик раисига боқди. Уни яқинига чақириб, бирга ўтирдилар. Сўнг ундан сўради:
-    Буларнинг барчаси Баъни Маликданми?
-    Ҳа, фақат биттаси иттифоқчилардан.
Сўнг мени кўрсатди. У ердаги жамоадан Муқовқисга энг аҳамиятсизи мен эдим. Сўнг ўрталарида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
-    Сиз билан менинг орамда бўлган Муҳаммад ва асҳобининг таъқибларидан қандай қутулдингиз?
-    Улардан беркиниш учун денгиз йўлини танладик.
-    У сизларни динига даъват қилганда нима қилдингиз?
-    Биздан ҳеч ким унинг динини қабул қилмади.
-    Нима учун қабул қилмади?
-    У ҳозирга қадар на ота боболаримиз ва на ҳукмдорларимиз амал
қилмаган янги бир динни келтирди бизга. Биз эса оталаримиз тутган динга боғлиқмиз.
-    Унинг даъватини қавми қандай қарши олди?
-    Унга қавмининг ёшлари эргашдилар ва Уни қавмидан ташқари
бошқа араб муҳолифларидан қўридилар. Ўрталарида бўлиб ўтган жангда бир марта қавми, бир марта У енгилди.
-    Сиз Унинг даъвати ҳақида менга тўлиқ айта оласизми?
-    У оталаримиз қилиб келган ибодатни ташлашга ва Оллоҳга шерик қўшмай фақат Унгагина ибодат қилишга бизларни даъват қилди. Намоз ўқиш ва закот беришга чақирди.
-    Намоз ва закот дедингизми? Булар учун маълум вақтлар белгиланганми?
-    Ҳар куни саҳарда, пешинда, асрда, шомда ва хуфтонда беш вақт
намоз ўқийдилар. Ҳар йигирма мисқол тўлгач олтинларнинг қирқдан бирини, беш туя топилса бир қўйни закотга берадилар.
Шу тарзда барча молларнинг закот нисобларини султонга
билдирдилар. Муқовқис Баъни Малик қабиласи аъзоларининг намоз вақтлари ва закот нисоби ҳақида берган маълумотларини тинглаб бўлгач, яна шундай савол берди:
-    Унинг олган закотларини қаерга қўйишини, нимага сарф
қилишини биласизларми?
-    Фақир ва муҳтожларга беради. Қариндош ва яқинлардан ҳабар
олишни ва берган сўзда туришни амр қилади. Фоиз, зино, ичкиликни ва Оллоҳдан бошқаси номига сўйилган қурбонлик гўштидан ейишни таъқиқлайди.
    Уларнинг жавобларини тинглаган Муқовқис шундай деди:
-    Шундай экан У бутун инсониятга юборилган Пайғамбардир. Агар
У киптийлар ва римликларга етишганда эди улар Унга бўйинсуниб, динини қабул қилардилар. Чунки Исо ибн Мариям уларга бу ҳусусда амр берган. Ундан аввал ўтган Пайғамбарлар ҳам Уни таъриф қилиб, сифатларини билдирганлар. Натижада зафар Уники бўлади, Унга ҳеч ким қарши боролмайди ва динини оёқлари босган ҳар ерга қадар олиб боради, қавми Уни найзалари билан ҳимоя қиладилар!
    Баъни Малик аъзолари шундай дедилар:
-    Бутун халқ Унинг ёнига тўпланиб, динига кирса ҳам биз Унинг
динига ҳам кирмаймиз, ёнига ҳам бормаймиз.
    Муқовқис ҳайратдан бошини чангаллади ва ораларида яна шундай суҳбат бўлиб ўтди:
-    Сиз бекорга ўзингизни чалғитяпсиз? Хўш Унинг қавми орасидаги насл насаби қандай?
-    У қавмининг насл насаб жиҳатидан энг устуни ва обрўлисидир.
-    Маъсиҳ янъни ҳазрат Исо ва барча Пайғамбарлар шундай мансуб бўлган қавмларининг насл насаби жиҳатдан энг устуни ва обрўлилари орасидан танлаб юборилгандирлар. Унинг сўзларидаги ҳақиқат қандай?
-    Ростгўйлиги сабаб Унга Амин деган ном берилган.
-    Энди ўйлаб кўринглар, ҳақиқатгўй шундай инсоннинг Оллоҳга
нисбатан бирор бир ёлғон ишлатишига ишонасизми? Унга эргашганлар кимлар?
-    Ёшлар!
-    Масиҳ ва ундан олдинги Пайғамбарларга ҳам илк эргашганлар ва боғланганлар ёшлар бўлган. Таврот соҳиби бўлган Мадина яҳудийлари Унга нисбатан қандай ҳаракат қилдилар?
-    Унга қарши ҳаракат қилдилар. У эса яҳудийлар устига юриб
уларни ўлдирди ва асир олди. Сўнг ҳар тарафга тарқалиб кетдилар.
-    Улар ҳасад қилмоқдалар, билиб туриб уни тан олмаяптилар.
Баъни Малик қавми аъзолари ҳадияларини Муқовқиснинг ёнига қўйдилар. Муқовқис севинди ва меҳмонлар унинг ёнига олиниб, эҳсонлар берилишини амр қилди. Эҳсон бераётганда уларнинг баъзиларини баъзиларидан устун қўйди.  Навбат менга келгач қизғандилар ва ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган аҳамиятсиз нарса бердилар. Сўнг Муқовқиснинг ҳузурига чиқдик”.
    Ҳазрат Муғийра р.а. шундай дейдилар: “Муқовқисдан эшитган сўзлардан сўнг Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан шарманда бўлдик. Ўз ўзимизга: “Ҳатто бегона ҳукмдорлар Уни тасдиқ қилмоқдалар. Бизлар қариндошлари ва қўшнилари бўла туриб, даъватчиси уйларимизга қадар келган бўлсада Унинг ёнига ҳеч бормабмиз”, дедик. Сўнг ортимизга қайтдик. Искандарияда яшаган вақтим кирмаган черковим  қолмади. Учратган бутан Киптий ва Миср халқидан ҳамда Рим роҳибларидан Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатларини сўрадим. Улардан бири Абу Гусейм черкоз раиси, роҳиб эди. Киптийлар унинг розилиги ва дуосини олиш учун Унинг ёнига келардилар.  Мен ибодатга ундан кўра берилган кимсани кўрмагандим. Унга дедимки:
-    Пайғамбарлардан келмаган бирортаси қолган бўлса менга ҳабар
бер у ҳақда.
-    У Пайғамбарларнинг оҳиргисидир. У билан Исо ибн Мариям
орасида Пайғамбарлардан ҳеч ким йўқ. Исо эргашишни ва бўйсунишни амр қилган Пайғамбар Удир. У Пайғамбар Уммийдир ва арабдир. Унинг исми Аҳмаддир. Бўйи на баланд ва паст. Унинг кўзларида бироз қирмизилик бор. Ранги жуда оқ, жуда қора ҳам эмас. Сочини бироз ўстириб, қалин уст бош кияди. Емаклардан топилгани билан iktifa қилади. Қиличини бўйнига осиб юради, биров Унга ҳужум қилмагунча ўзича ҳеч кимга ташланмайди, уришишга уринмайди. Унинг атрофида ўзларини унинг учун фидо қиладиган, Уни ўз фарзандлари ва оталаридан ҳам кўпроқ севадиган асҳоблари бўлади. У Селем дарахтлари ўсадиган ердам Ҳарамдан чиқади, у ердан тошли ва ҳурмоли бир ерга ҳижрат қилади. Иброҳим алайҳиссаломнинг динида бўлади.
-    Менга Унинг яна қандай сифатларини айта оласан?
-    У ўзидан аввалги Пайғамбарларда бўлмаган бир қанча фазилат ва
имтиёзлар ила ўзи мумтоз қолган. Ҳар Пайғамбар фақатгина ўз қавмига юборилган бўлса, У бутун инсониятга юборилади. Бутун ер юзи Унга масжид ва покиза қилинади. У намоз вақтида қаерни идрок қилса ўша ерда адо этади. Ҳолбуки бошқа Пайғамбарлар ибодатларини черков ва havralardan бошқа жойда қила олмасдилар”.
    Суҳбатдан сўнг ўзида кечган ҳис туйғулар ҳақда ҳазрат Муғийра р.а. шундай дейдилар:
“Унинг ва бошқаларнинг барча айтганларини ўйлаб кўрдим. Баъни Малик қавмидан келганлар оилаларига ҳадиялар сотиб олдилар, жуда хурсанд эдилар. Улардан ҳеч бири менга ҳеч қандай фидокорлик кўрсатмадилар. Йўлга чиқдилар ва ёнларига маст қилувчи олдилар. Ҳамр ичар, ҳар қандай разолатни қилардилар. Тоифга боргач қавмимга Муқовқиснинг мени менсимаганини, ҳорлаганини айтиб берадилар деган ҳаёл билан ҳамроҳларимни ўлдиришни истадим. Ироқда Бассак дарёси ёнига келгач, ёлғондан ўзимни ҳастага солиб, бошимни боғлаб олдим. Мендан:
-    Нима бўлди сенга, деб сўрадилар.
Мен эса:
-    Бошим оғрияпти, деб жавоб бердим. 
Шаробларини ўртага қўйдилар ва мени чақирдилар. Уларга дедимки:
-    Бошим оғрияпти, мен ичмайман. Бироқ сизлар билан ўтириб,
сизларга ичира оламан.
    Ҳеч қандай эътироз билдирмадилар. Ўтирдим, уларга ичирдим. Ичган сари иштаҳалари очилаверди ва янада кўп ичавердилар. Оҳири сархуш ҳолда ётиб қолдилар. Мен эса уларнинг устига чиқиб, ҳаммасини ўлдирдим. Ёнларида бўлган барча молларини олдим ва Мадинага келдим. Пайғамбаримиз (с.а.в) Масжидда асҳоблари билан бирга ўтирар эдилар. Устимда йўловчилик кийими бор эди. Уларга ислом саломи ила салом бердим. Ҳазрат Абу Бакр менга қараган заҳотлариёқ танидилар ва дедилар:
-    Менимча сен Урвонинг жиянисан, шундайми?
Мен эса: “Ҳа. Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммаднинг
Расулуллоҳ эканига шаҳодат қиламан”, дедим. Расули Акрам (с.а.в)
дедиларки:
-    Оллоҳга ҳамд бўлсинки, сени ҳидоятга эриштирди, ислом нурини
берди.
    Ҳазрат Абу Бакр сўрадилар:
-    Искандария шаҳрига омонлик ила бордингизми?
-    Ҳа.
-    Сен билан бирга борган Баъни Малик қавми аъзолари қандай, улар нима қилаяпти?                   
-    Улар билан бизнинг орамизда бўлган, баъзи араблар ўртасидаги
нарса. Биз ширк динида эдик. Уларни ўлдирдим, кийимларини ечиб Расулуллоҳга келтирдим. Манабу ўлжаларни келтирдим, у мушриклардан келган ўлжадир.  Расулуллоҳ нимани уйғун кўрсалар қилсинлар. Энди мен Муҳаммад алайҳиссаломни тасдиқ этган мусулмонман.
    Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар:
-    Сенинг мусулмонлигингни қабул қилдим. Бироқ уларнинг
молларидан ҳеч нарса олмайман. Чунки у gadrdır яъни зулм ва ҳийла билан олинган молдир. Гадрда эса ҳайр йўқдир!
    Расулуллоҳнинг сўзларидан сўнг дедим:
-    Ё Расулуллоҳ! Мен қавмим динида бўлган пайтим уларни
ўлдирдим, сўнг Мусулмон бўлиб ҳозир ҳузурингизга келдим.
    Расулуллоҳ (с.а.в) такрор буюрдиларки:
-    Ислом ўзидан аввал бўлиб ўтганларни ҳисобга олмайди, ўчириб
ташлайди.
    Муқовқиснинг айтганлари, Киптий, яъни мисрлик ва Римлик дин олимларидан суриштирганларимни ва улардан эшитганларим ҳақида Пайғамбаримизга ҳабар бердим. Расулуллоҳ (с.а.в) жуда мамнун бўлдилар ва булар ҳақда асҳобларининг ҳам эшитишларини истадилар. Икки уч кун уларга англатдим”.
    Ҳазрат Муғийра ибн Шуба р.а. мусулмон бўлгач, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳузурларида бўлдилар ва Ул зоти шарифга хизмат қилишдек бахтга муяссар бўлдилар. Юришларга қўмондон ва аскар бўлиб иштирок этдилар. Байъати Ридвонда қатнашдилар. Ҳудайбия сулҳида Расули Акрам (с.а.в)нинг ёнларида бўлиб, хизматларини қилдилар.
    Макка фатҳида, Ҳунайн ғазотида ва Табук сафарида иштирок этдилар. Тоифда қабиласи исломни қабул қилгач, амакилари Урво шаҳид этилиб, соқифликлар эса зулм ва тажовузга учрадилар. Соқифликлар ҳолат ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в)га арз қилдилар. Соқиф вакиллари Мадинада кетгач икки ёки уч кундан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) Абу Суфён ибн Ҳарб билан ҳазрат Муғийрани Раббо (Лот) бутини қулатиш учун жўнатдилар. Тоифга яқинлашгач Абу Суфён р.а. ҳазрат Муғийра р.а.га шундай дедилар:
-    Қавминг ёнига аввал сен бор!
     Абу Суфён р.а.нинг ўзлари эса Зулҳарамда қолдилар. Шундан сўнг ҳазрат Муғийра р.а. ёнларида ўн тўққиз киши билан хуфтон вақти Раббони қулатиш учун Тоифга кирдилар. Кечани шу ерда ўтказдилар. Эрта тонгда Раббонинг устига чиқиб, уни қулатмоқчи эдилар. Ҳазрат Муғийра р.а. қўлларига болта олдилар ва Раббонинг устига чиқдилар.  Қабиладошлари бўлган Баъни Муаттиб қавми Урво ибн Масъуд каби ўлдирилмасин, деган қўрқув ила ҳазрат Муғийра р.а.нинг атрофларини қуролланиб, ўраб олган ҳолда турардилар. Шу пайт ҳазрат Абу Суфён р.а. ҳам етиб келдилар. Мушрик аёллар келиб бошларини очиб фарёд солар, эркакларининг Раббони ҳимоя қилмай мусулмонларга таслим этганларидан ёниб йиғлар эдилар. Қуллар, болалар, эркаклар ва ёш қизлар келганди. Барчаси Лотнинг қулашидан қўрқиб турарди.
    Ҳазрат Муғийра р.а. қўлларидаги болта билан Лотга бир зарб туширдилар. Абу Суфён р.а. дедилар:
-    Эй воҳ! Надоматлар бўлсин сенга!
Ҳазрат Муғийра р.а. титраб орқага йиқилдилар. Тоиф халқи бирдан
тўполон кўтариб дедилар:
-    Оллоҳ Муғийрани раҳматидан узоқ қилсин! Раббо уни ўлдирди.
     Ҳазрат Муғийра р.а.нинг йиқилганларини кўриб жуда севиндилар ва дедиларки:
-    Сизлардан унга яқинлаша оладиган, уни йиқа оладиган ким бор.
Валлоҳи унга ҳеч кимнинг кучи етмайди! Йўқ! Сизлар Раббо ўзини ҳимоя қила олмайди, деб ўйлар эдингиз. Мана у ўзини ҳимоя қилди. Муғийра р.а.  бир муддат ўша ҳолатда ўтирдилар. Сўнг Тоиф халқига дедилар:
-    Эй тоифликлар! Араблар, “Араб қабилалари орасида сизлардан
ақллироқ бирор қабила йўқ”, дер эдилар. Аксинча, араб қабилалари орасида сизлардан кўра аҳмоқроқ қабила йўқ экан. Ҳайф сизларга! Лот ва Уззо деганингиз ўзи нима? Манашу тошлар каби улар ҳам оддий тошдир. Тошдан, ғиштдан иборат бир буюмдирлар. Улар ўзларига ким сиғинаяпти, ким сиғинмаяпти билмайдилар ҳам. Надомат бўлсин сизларга! Ҳеч қачон Лот эшитадими, ёки кўрадими? Ҳеч қандай фойда ёки зарар келтира оладими? Келинглар, Оллоҳнинг афвига ва лутфига сиғининглар! Унга ибодат қилинглар!
    Ҳазрат Муғийра р.а. тоифликларга бутларнинг ҳеч қандай нарсага қодир эмаслигини англатганларидан сўнг, шериклари билан бирга Раббони йиқитиб, тошларни бирма бирма қулатишда давом этдилар. Оҳирида уни ер билан битта қилгач, тоифликлар саросига тушдилар. Лотга қаровчи ва унинг дарвозабони Баъни Малик қавмидан Ажлон ибн Аттоб эди. Ундан кейин бу хизматни унинг ўғиллари қилаётган эдилар. Лотнинг қаровчиси шундай дерди:
-    Қараб туринглар! Лотнинг остига тушганларида ер шундай
қизийдики, ўша иссиқлик уларни ер остига олиб кириб, ютиб юборади.
    Ҳазрат Муғийра р.а. буни эшитгач, Лотнинг тамалини ҳам қазий бошладилар, одам бўйининг ярмига қадар қазидилар. Энг остигача тушдилар. У ердаги олтин ва кумушларни чиқариб, ўша ердаги моллар бир ерга тўплангач, ҳазрат Муғийра р.а. Абу Суфён р.а.га дедилар:
-    Расулуллоҳ (с.а.в) бу молдан Урво билан Асваднинг қарзларини
тўлашни сенга амр қилгандилар.
    Шундан сўнг уларнинг қарзларини тўладилар. Ҳазрат Муғийра р.а. Таоифни куфр зулматидан ҳалос этиб, имон нурига олиб чиқдилар ва Маккага Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ёнларига қайтдилар. Видо ҳажида иштирок этдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг оҳиратга ташрифлари чоғида ювиш ва кафанлашда иштирок этдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в)ни қабрга қўяётган пайтларида устиларига тупроқ отилар экан, ҳазрат Муғийра р.а.нинг узуклари тушиб кетди. Ҳолатни ҳазрат Али р.а.га арз қилиб, қабрдан узукларини олишни истадилар. Изн берилгач, қабрга тушиб, узукларини оларканлар, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг муборак оёқларини силадилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг муборак вужудларига энг оҳири бўлиб қўлини сурган киши ҳазрат Муғийра р.а. бўлдилар. Шунинг учун “Расулуллоҳдан энг оҳирги бўлиб айрилган киши менман”, дер эдилар.
    Қурайш мушриклари Баъни Сақиф қабиласи раиси бўлган амакиси Урво ибн Масъудни элчи қилиб юбордилар. Урво суҳбат асносида жоҳилия даврида бўлган одат, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг муборак соқолларидан тутиб силамоқчи бўлди. Ҳазрат Муғийра р.а. амакиси Урвога қилич кўтариб, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг муборак соқалларига тегишни маън этдилар. Амакиси эса ҳазрат Муғийра р.а.нинг Расулуллоҳ (с.а.в)га нисбатан муҳаббати ва хурматини кўриб ҳайратга тушди.
    Ҳазрат Муғийра р.а. ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг ҳалифалик даврида ёлғончи пайғамбарлик иддаосида чиққан Мусайламатул Каззоб ва диндан қайтган муртадлар устига юборилган қўшинда вазифа олдилар. Ямома жангида муртадларга, Шом ва Ярмуқда римликларга қарши курашдилар. Ярмуқда бир кўзлари яраланди. Ҳазрат Умар р.а.нинг ҳалифалик даврида Ироқда бўлиб ўтган фатҳларда иштирок этдилар. Эрондаги Сосоний империясини якунлаган Қодисия Муҳорабасидан аввал мусулмонларнинг элчиси бўлдилар. Зулм устига барпо бўлган Эрон Сосоний қўмондонлик саройи ҳашамати ва қўмондонларнинг безакдор уст боши олдида ҳазрат Муғийра р.а.нинг содда қиёфоти ва виқорли туришлари Эрон қўмондонларини ҳайратга солди. Ҳазрат Муғийра р.а. Саъд ибн Абу Ваққос р.а. тарафларидан элчи қилиб юборилган эдилар. Эронликлар дағаллик билан мусулмонларни қўрқитамиз деб ўйладилар. Сўз навбати ҳазрат Муғийра р.а.га келгач, буюк бир жасорат билан сўз бошладилар ва дедилар:
-    Ислом асосларига кўра, барча Оллоҳ таоло наздида бир қул
Сифатида бир бирларига баробардир. Ҳеч кимнинг бошқасига нисбатан бу ҳусусда бирор бир имтиёзи йўқ.
    Ҳазрат Муғийра р.а.нинг бу сўзларини тинглаган Эрон ҳайъати ҳайрат билан бир бирларига боқиб, нима дейиш ва нима қилишларини билмай саросимага тушдилар. Саросима ва ҳайрат ичида қолган Эрон бош қўмондони Рустам ёқут ва инжу, олмослар билан безатилган қиличини ҳазрат Муғийра р.а.га кўрсатиб деди:
-    Элчи ҳазратлари, бу қилич қанчалаб инсонлар томонидан бир
неча марталаб ўпилган.
    Бунга жавобан буюк даҳо бўлган ҳазрат Муғийра р.а.дедилар:
-    Сенинг қиличингни ўпганлар, ялтоқлик қилиб қиличингни эмас,
унинг қинини ўпгандирлар.
        Сўнг ўзларининг қиличини кўрсатиб, дедилар:
-    Бу қилич ундан кескирроқ ва ундан кўра кўпроқ иш берган.
 Бу суҳбатдан сўнг сулҳ тузилмади ва бўлиб ўтган Қодисия
муҳорабасида мусулмонлар ғолиб бўлдилар. Бу жангда ҳазрат Муғийра р.а. буюк қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатдилар.
    Ҳазрат Муғийра р.а. бир аёлга уйланмоқчи бўлдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳазрат Муғийра р.а.дан сўрадилар:
-    Уни кўрдингми?
-    Кўрмадим, ё Расулуллоҳ!
Шундан сўнг Расули Акрам (с.а.в) буюрдилар:
-    Уни бориб кўр! Зеро бир бирингизни кўришингиз, орангиздаги
муҳаббатни орттиради.
    Ҳазрат Муғийра р.а. дейдилар:
“Бир кимса уйига кирган пайт салом берса, шайтон “Энди менинг бу ерда турадиган бирор жойим қолмади”, дейди. Дастурхонга ўтириб, таом ейишни бошлаган пайт, Оллоҳ таолонинг номини тилга олса, яъни Бисмиллоҳи шарифни айтса, шайтон бу сафар: “Мени бу ерда на турадиган жойим ҳам, ейдиган нарсам ҳам қолмади”, дейди. Сув ичаётган пайт, Оллоҳ таолонинг номини айтса, “Энди бу ерда менга на ётоқ, на таом, на сув йўқ”, дейди ва қўллари бўш ҳолда чиқиб кетади”.
Ҳазрат Муғийра р.а. доно ва бошқарувчи саҳобий эдилар. Заковати ва ақлини Муовия доим тақдирларди. Қийин масалаларни дарҳол ҳал қилиб, оғир вазиятларда бир чиқиш йўли топардилар. Диний илмни чуқур билганликлари сабаб, бир қанча шогирд етиштирдилар. Бир юз ўттиз учта ҳадис ривоят қилдилар. Вафотларига қадар Куфага волий бўлдилар. Куфада 670 йил, Шаъбон ойида 70 ёшда вафот этдилар. 

Орқага Олдинга