loader

Х. Исломда Аллоҳ ва инсон ўртасидаги муносабат нима?

 

 

 

1. Аллоҳ инсонни яратди ҳамда уни Ерда ўзига халифа этди. Осмонлар ва Ер ҳамда бу иккисининг орасида мавжуд бўлган барча нарсалардан иборат коинотни қарор топтирди. Уларни инсонга хизмат қилдирди ва инсонга ерда тарқалиб яшаб кетиши учун кўрсатмалар берди. Бу эса Аллоҳ инсонни мукаррам бўлишини истаганидан далолат беради. Лекин, айни вақтда, инсон ўзини Аллоҳ яратганини унутмаслик лозим. Бу дегани  у фақат Аллоҳга, яъни ўзининг Яратувчисига қуллик қилмоғи лозим деганидир. Қудратли Аллоҳ инсонга Ўзига бўйинсуниш ва бўйинсунмаслик, иймонга келиш ва келмаслик ўртасида танлаш ихтиёрини берди. Бу қуйидаги оятда келтирилади:
   
“Айтинг: “(Қуръон) Парвардигорингиз томонидан келтирилган Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кофир бўлсин”. (18:29)
Озодликнинг тескариси қулликдир. Инсон ҳамиша ҳаётда ўз йўлини танлашда ихтиёрга эга бўлган, натижада эса албатта ҳаракатларининг ҳисоб-китобини беради. Оятда келадики:
 
“Ким бирон яхшилик қилса, ўзи учун бўлур, ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига бўлур...”(45:15)

2. Аллоҳ инсоннни мукаррам қилди ва қолган барча хилқатлардан афзал қилди. Бу Аллоҳ каломи билан тасдиқланган:
 
 “Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азизу мукаррам қилдик...”.(17:70)
Аллоҳнинг бу икроми мажбурлашнинг тескари кўринишидир. Аллоҳ инсонларни яратгач, фаришталарга инсонга сажда қилишга буюрди. Оят:
 
“...Бас, қачон уни тиклаб, ичига  Ўз (даргоҳимдаги) жондан киритганимда, сизлар унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз”.(15:29)

Ушбу илоҳий-маънавий жонлантириш жараёнида инсон ва Аллоҳ ўртасида яқин муносабат кузатилиб, ҳар бир инсон зоти қаерда бўлмасин жасади Аллоҳ даргоҳидан жонлантирилаган руҳ ила тирик эканлигини унутмаслик даркор. Аллоҳ ўз каломида дейдики:
 
“Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир”. (57:4)

3. Қуръон Аллоҳ бизнинг бўйин томирларимиздан ҳам бизга яқинроқ эканлигини ҳамда Ўзига мурожаат қилган ҳар бир банданинг дуосига жавоб беришини баён қилади. Оят келадики:
 
“Бандаларим Сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан...”(2:186)

Унинг меҳри ҳар бир мавжудотга етиб боради. Аллоҳ таоло Қуръонда 1 маротаба Тенги йўқ, 2 маротаба Олий назорат қилувчи, 6 маротаба жуда Кучли, 57 маротаба Марҳаматли ва Баракотли зот ҳамда 114 маротаба Меҳрибон зот сифатида васф қилинган. Бундан ташқари, Аллоҳ таоло ҳалим ва илтифотли ҳамда Унинг меҳрининг сифати беадад васф қилинади.
Юқорида келтирилган оятларда инсон ва унинг Яратувчиси ўртасидаги муносабатлар баён қилинди. Аллоҳ ўзи яратган мавжудотларига оналаридан ҳам кўра меҳрибонроқдир.

II. Инсоннинг ақли ва заковатига тегишли Ислом қонунлари нима?

1. Ислом инсон ақлининг мавқеини, ўрни масаласини кўтариб чиққан ҳамда унинг аҳамиятига урғу қаратган ягона диндир. Инсон ақли орқали ўз вазифа ва мажбуриятларини тушунади. Яна бу шундай неъматки, у билан ўз Яратувчисини, хилқат сир-асрорларини, Яратувчининг нақадар олийлигини англайди. Қуръон инсон ақлига урғу қаратиб, инсонни коинотга назар солишни, инсоният фойдасини мақсад қилиб уни ўрганиш, ўз салоҳиятини ишлатиб шу орқали Ер куррасини янада ривожлантириш юзасидан илмий тафаккур қилишига ҳеч қандай қаршилик қилмайди.

2. Юқоридагилардан шу нарса ойдинлашадики, Ислом инсонни тафаккур қилиш ва бир нарсаларнинг сабабларини топиш учун қобилиятини ишга солишга буюради. Оятда келадики:
 
“Айинг: “Ерда айланиб (Оллоҳ) даставвал қандай қилиб яратишини кўринглар”. (29:20)

Ўз тафаккур қилиш қобилиятини, моҳиятига етиш ва тадаббур қилиш истеъдодини ишга солмаган одамларни мақтамайди. Қуръон бу каби инсонларни қуйидагича тасвирлайди:
 
“Уларнинг диллари англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорва кабидирлар, йўқ, улар чорвалардан ҳам баттардир. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир”.(7:179)

Бундан ташқари, Аллоҳга иймон келтиришни рад қилган одамнинг Қиёмат кунидаги ҳолати тасвирланади:
 
“Улар яна: “Агар бизлар (огоҳлантирувчи пайғамбарнинг сўзларини) тинглаб, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах эгалари қаторида бўлмас эдик”, дерлар”.(67:10)

3. Ислом инсоннинг диққат эътиборини коинотга, унинг инсонга хизмат қилишига қаратади. Инсоният фаровонлиги йўлида бир инсон ўзининг салоҳиятини ишлатиши бу унинг учун вазифадир. Қуйидаги Қуръон ояти буни тасдиқлайди:
 
“У сизларни ердан пайдо қилиб, унга жойлаштирди”.(11:61)

 
“У Ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят ибратлар бордир”.(45:13)

Шунинг учун, бу коинот инсоният тараққиёти учун имкон қадар инсон ўз қобилиятларини ишга солишига тўсиғи йўқ бўлган бир ҳудуддир. Одамларга фойдаси бўлган ёки ривожига етакловчи ҳар бир нарсани Ислом қўллаб-қувватлайди.

4. Қуръон ҳамда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадислари Исломдаги асосий икки манба бўлиб, уларда кўрсатилган диний қонун-қоидалар ҳар бир мусулмон зиммасида туради. Шу билан бирга, инсон ўйлаш, тафаккур-тадаббур қилиш ҳамда ўзи яшаётган дунёдаги нарсаларни ўрганиш унинг ихтиёрий ишидир. Бу борада Пайғамбар (а.с.) дейдилар: “Сизлар ўзларингиз яшаётган дунёда бўлаётган ишлардан хабардор бўлганингиз афзал”.
Пайғамбар (а.с.) ҳадислари ва Қуръон каби илоҳий матнлар ва эътиқодларнинг, шу жумладан иймон муқаддаслигига путур етказиши, муқаддас матнларни масхара қилиш, уларга бирор нарсани қўшиш ёки олиб ташлаш, бузиб кўрсатиш ёки ўзгартиришнинг ҳар қандай кўриниши нафақат таъқиқланади Исломда, балки кечирилмас иш ҳисобланади.

 

 

 

Орқага Олдинга