Имом, буюк ҳофиз, сиқа, фақиҳ Абу Нуъайм Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Адий Журжоний Астаробозий Шофеъий.
Ҳамза ибн Юсуф айтадилар: «Абу Нуъайм 242 йилда таваллуд топдилар. Фиқҳ ва ҳадисшуносликда пешқадам эдилар. Турли тарафдан ҳузурларига толиби илмлар ёғилиб келишарди».
Али ибн Ҳарб Тоий, Ҳасан ибн Муҳаммад Заъфароний, Умар ибн Шабба Нумайрий, Рабиъ Муродий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакам, Аббос ибн Валид Байрутий, Али ибн Усмон Нуфайлий, Муҳаммад ибн Исо Домиғоний, Абу Утба Аҳмад ибн Фараж Ҳижозий, Аҳмад ибн Мансур Рамодий, Сулаймон ибн Сайф, Язид ибн Абдусамад, Юсуф ибн Муслим, Исҳоқ ибн Иброҳим Талақий, Аммор ибн Ражоъ ва бошқа кўплардан Ху-росон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Жазирада ҳадис эшитганлар. Маккада Абу Яҳё ибн Абу Масарра билан учрашганлар.
У кишидан Абу Муҳаммад ибн Соъид, ҳофиз Абу Али Найсобурий, Абул Қосим Табароний, Абу Исҳоқ Музаккий, Абу Бакр Жавзақий, Абу Муҳаммад Махладий, Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Баҳирий, Абу Бакр ибн Меҳрон Муқрий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳоким: «У киши - фақиҳ, саҳоба ва тобеъинлардан келган фиқҳий масалалар ҳамда санадлар ҳофизи», - деганлар.
Хатиб айтадилар: «Сидқ, парҳезкорлик, зобт ва сергакликлари билан бирга, мусулмонларнинг пешволаридан, шариат ҳофизларидан эдилар».
Ҳоким айтадилар: «Устоз Абул Валиднинг: “Ҳозирги асримизда саҳобаларнинг сўзлари ва фиқхдаги фатволари бўйича Хуросонда Абу Нуъайм Журжонийдан, Ирокда Абу Зиёд Найсобурийдан кўра ҳофизроқ киши йўқ”, - деганларини эшитдим».
Ҳоким айтадилар: «Ҳофиз Абу Алининг: “Абу Нуъайм Журжоний олимлардан. Хуросонда Ибн Хузаймадан кейин Абу Нуъаймдек кишини кўрмадим”. Бошқа ривоятда: “Ибн Хузаймадан кейин Абу Нуъаймдан кўра афзалроқ кишини кўрмадим. Биз санадларни ёдлаганимиздек, мавқуф ва мурсалларни ёд билардилар”, - деганларини эшитдим».
Абу Нуъайм Журжоний айтадилар: «Жанозанинг такбирлари тўртта эканлиги ҳақида келган ҳадислар мутавотирдир. Уларнинг энг машҳури ва энг тўғрироғи Зуҳрийнинг Ибн Мусаййибдан, у кишининг Абу Ҳурайрадан келтирган ривоятларидир. Бироқ бу “Ғойибга ўқиладиган жаноза” бобида келган».
Бизга Исҳоқ ибн Иброҳим Толақий айтиб бердилар. У кишига Муҳаммад ибн Холид Розий, у кишига қози Абу Юсуф ровий Ато ибн Ажлондан, у киши Абу Назрадан, у киши Абу Саъиддан айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғилларининг жанозасини тўрт такбир билан ўқидилар».
Абу Нуъайм айтадилар: «Мутавотир ҳадисларда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғилларининг вафотларидан қаттиқ қайғуга ботиб, тобут орқасидан оёқяланг кетаётганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб, “Жаннатда уни эмизиш муддатини охирига етказувчи ҳурлар бор”, деган башоратни берган эканлар».
Бизга Абу Маъийн Ҳусайн ибн Ҳасан Розий айтдилар. У кишига Ибн Абу Марям айтган эканлар: «Биз имом Моликнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Шунда атрофларидаги баъзи толиби илмлар Мадина ахди ривоят қилмаган ҳадислардан айтиб бердилар. Молик: “Одамларга нима бўляпти ўзи?! Нега улар бу ҳадисларни ривоят қилиб юришибди? Кошки мен амал қилолмайдиган ўша ҳадислар етиб келмасайди”, - дедилар».
Ҳамза Саҳмий: «Абу Нуъайм 323 йилнинг зулҳижжа ойида 80 ёш атрофида Астрободда вафот қилдилар», - деганлар.
Ҳоким айтадилар: «Али ибн Муҳаммад ибн Шуъайб Астрободийнинг: “Абу Нуъайм Бухородан қайтганларидан кейин 322 йилда вафот қилдилар”, - деганларини эшитдим».
Ҳоким айтадилар: «Исмоил ибн Аҳмад Журжонийдан эшитдим. У киши Абу Нуъаймдан, у киши Аммор ибн Ражоъдан, у киши Язид ибн Ҳорундан эшитган эканлар. Язид ибн Ҳорундан бир ҳадис тўғрисида сўралганда, у киши: “Биз воситийларданмиз, яъни биз бу ҳадисни билмадик”, - деган узрни айтганлар».
Бизга Умар ибн Абдулмунъим ровий Абул Юмндан хабар бердилар. У кишига Али ибн Абдусалом хабар берганлар. У кишига шайх Абу Исҳок: «Абу Нуъайм Астрободий солиҳлар билан улфат эдилар», - деганлар.
Бизга Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ, у кишига Абдулмуъиз ибн Муҳаммад, у кишига Зоҳир ибн Тоҳир Мустамлий, у кишига Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Адиб, у кишига устоз Абу Бакр ибн Меҳрон Муқрий ха-бар бердилар. У кишига фақиҳ Абу Нуъайм Абдулмалик ибн Муҳаммад, у кишига Муҳаммад ибн Саъид ибн Ғ олиб Аттор, у кишига Абул Қатан, у кишига Шуъба ровий Қатодадан, у киши Хилос ибн Амрдан, у киши Абу Рофеъдан, у киши Абу Ҳурайрадан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар:
«Агар одамлар намоздаги олдинги сафларнинг фазилатини билганла-рида эди, унга эришиш учун қуръа ташлаган бўлардилар».
Бу ҳадис ғариб. Уни юқоридаги санад билан Абул Қатан Амр ибн Ҳайсам ривоят қилганлар. Бошқа санад билан имом Муслим буни Ибн Ҳарб Нашоийдан ривоят қилганлар. Санаддаги Абу Рофеънинг исмлари - Нуфайъ Соиғ.
Бизга Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ шайх Абдул Муиздан хабар бердилар. У кишига Зоҳир, у кишига Абу Саъд Канжарузий, у кишига Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Баҳирий хабар берган эканлар. У кишига Абу Нуаъйм Абдулмалик ибн Муҳаммад, у кишига Муҳаммад ибн Авф, у кишига Усмон ибн Саъид Ҳимсий айтиб берган эканлар. У кишига Исо ибн Иброҳим Қурайший Зуҳайр ибн Муҳаммаддан, у киши Ало ибн Абдурраҳмондан, у киши оталаридан, у киши Абу Ҳурайрадан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар:
«Ҳеч ким кичрайтириш қўшимчасини қўшиб, масжидни “масжидча” демасин, чунки у Аллоҳнинг уйи бўлиб, унда Аллоҳ зикр қилинади. Ҳеч ким Мусҳафни “Мусҳафча” демасин, чунки у Аллоҳнинг китоби бўлиб, кичрайтирилмайди. Ҳеч ким “қулим” ёки “чўрим” демасин, чунки ҳамма Аллоҳнинг қули ва чўриси. Ҳеч ким эркакни “эркакча” ва аёлни “аёлча” демасин».
Бунақа ҳадис бўлиши мумкин эмас. Бу ҳадис ёлғонга яқин. Зуҳайр Тамимийнинг ноаниқ ривоятлари кўп бўлса-да, мазкур ҳадиснинг ёлғонлиги у кишига боғлиқ эмас. Ҳадис санадидаги нуқсон Исо ибн Иброҳим Қурай-ший туфайлидир. Бу киши ишончли ровий бўлмаганлари учун ривоятлари қабул қилинмайди.
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан