Бир кишини аёлини исми Наима бўлса, эри Аимага талоқ деса ёки Азима бўлса, Атима деб талоқ қўйса, шунингдек алмаштириб ўқилган ҳарфлар бир махраждан чиқмаса ва у ном билан одатда аёл чақирилмаса ҳамда айтган сўзи билан аёлига талоқ қўйишни ирода қилмаса, талоқ воқе бўлмайди. Шунинг учун талоқда икки нисбатнинг бири топилиши шарт. Аёлнинг исмида ҳарфларни алмаштириб талоқ қўйишда нисбатнинг икки тури ҳам топилмаяпти. Шу боис талоқ воқе бўлмайди.
Ҳа, агар эр ўз аёлим Атимага талоқ қўйдим деса, сўзларни ўрни алмашган бўлса ҳам талоқ воқе бўлади. Чунки, “ўз аёлим” деб, талоқ нисбатини аёлига боғлади.
لَمْ يَقَعْ لِتَرْكِهِ الْإِضَافَةَ إلَيْهَا أَيْ الْمَعْنَوِيَّةَ فَإِنَّهَا الشَّرْطُ وَالْخِطَابُ مِنْ الْإِضَافَةِ الْمَعْنَوِيَّةِ، وَكَذَا الْإِشَارَةُ نَحْوُ هَذِهِ طَالِقٌ، وَكَذَا نَحْوُ امْرَأَتِي طَالِقٌ وَزَيْنَبُ طَالِقٌ.
“Аёлга нисбатни тарк қилгани учун талоқ воқе бўлмайди. Нисбат беришни тарк қилгани учун, яъни маънавий нисбат беришни. Чунки (талоқда) нисбат бериш шартдир. Хотинига гапириб турганлиги маънавий нисбатдир. Шунингдек, “Бу (аёл) талоқ” деб ишора қилиш, “Аёлим талоқ” ёки “Зайнаб талоқ” дейиш ҳам”.