The Times нашрининг хабар беришича, Украина ғарблик иттифоқчиларининг қўллаб-қувватловисиз қолса, хусусан, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Украинага ёрдам беришдан бош тортса, ўз ядровий мақомини тиклашни кўриб чиқиши мумкин. Украина Мудофаа вазирлиги учун тайёрланган ҳисоботда мамлакат Манҳеттен лойиҳасида қўлланилган технологиялар асосида оддий атом бомбасини яратиш учун техник имкониятларга эга экани айтилган.
Ҳужжатга кўра, Украина плутоний асосида ядровий қурол яратиши мумкин. Плутоний ядро реакторларидан ишлатилган ёқилғи стерженларидан олиниши мумкин. Шу билан бирга, Украинада уранни қайта ишлаш учун зарур вақт ва ресурслар бўлмаслиги мумкин, шунинг учун плутонийдан фойдаланиш мумкин. Бу Россияга қарши мудофаа чораси сифатида кўриб чиқилади.