loader
Foto

Қандай қилиб ўзбек неофити «рус дунёси» учун азият чекди

Лекин Аллоҳ таолонинг сўзи олий бўлиши учун ҳамда мазлум мўминларни ҳимоя қилганлиги учун эмас, балки «рус дунёси»нинг олий бўлиши ва Украинанинг рус тилида сўзлашадиган аҳолисини бандерчилардан ҳимоя қилганлиги учун қамалиб кетиши мумкин.

У айнан шу мақсадда 2014 йил Украинанинг жанубий-шарқий қисмига йўл олди. Бироқ тез орада оддий жанг қилиш унинг жонига тегди ва у «рус дунёси»нинг экзотик ҳимоячиси сифатида фаол интервью беришни бошлади. Айнан мана шунда адабини еди ҳам - украинларнинг "Миротворец" мониторинг базаси назарига тушди, шундан кейин Украина ҳукумати у ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этди, Ўзбекистон ҳукумати эса унга жиноий иш қўзғади ва унга нисбатан Интерпол орқали қидирув эълон қилди.

Энди манфаатларини ҳимоя қилиб жангларда иштирок этганига қарамай, Россия уни Ўзбекистонга топширишга тайёрламоқда.

Айтмоқчи, Руслан Жуманазарович – православ динига эътиқод қилади ва шу асосда ўзини рус деб ҳисоблайди. Донбассга эса Сергий исмли руҳонийнинг розилиги (фотиҳаси) билан йўл олган экан.

Эсингизда бўлса, яқинда Россиянинг Кавказ бўйича «қаровчиси» генерал Матовников неофитлар сонининг ўсиши ташвишли ҳолат саналиши, чунки бундай одамлар кўп ўтмасдан қўлига қурол олишини маълум қилган. Бабажанов билан боғлиқ ҳолат бу фаразни тасдиқлайди, боз устига, берган интервьюларига кўра, унинг Донбассдаги гуруҳида лак миллатининг вакил ҳам бўлган экан.

Шу муносабат билан савол туғилади – Россия махсус хизматлари православ динини қабул қилаётган «этник мусулмонлар»га ва уларни урушга ёллаётган турли «руҳоний»ларга диққат билан қараш вақти келмадимикан?