"Бугун яна бир кўнгиллилар контингенти Россия Қаҳрамони Ахмат-Ходжи Қодиров номидаги Грозний халқаро аэропортидан Донбассдаги махсус ҳарбий операция зонасига жўнаб кетди", - деди Қодиров. Унинг қўшимча қилишича, кўнгиллилар оператив муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш учун яхши тайёрланган.
Аввалроқ Қодиров Чеченистон Республикасида 9 минг жангчи Украинага жўнашга тайёр, яна 10 минг киши эса захирада эканини айтганди.