Ҳанафий мазҳабида молиявий жазо қўллашнинг жоизлиги ҳақида фақат имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят нақл қилинган бўлиб, у ҳам заъиф ривоят ҳисобланади. Ундан бошқа ҳанафий олимларидан молиявий жазо қўллаш ҳақида бирор ривоят нақл қилинмаган. Шу билан бир қаторда жумҳур уламолар наздида ҳам молиявий жазо тайин қилиш жоиз эмас. Ҳанафий мазҳабида фатво молиявий жазони тайин қилинмаслигигадир. Исломнинг аввалида бу нарса жоиз бўлган ва кейинчалик насх қилинган.
Огоҳлантириш мақсадида бирор гуноҳи кабира қилган кишига молиявий жарима солинса, молиявий тўловни олиб, алоҳида қилиб қўйилади ва то у гуноҳи кабира қилишдан тийилиб, тузалиш йўлига ўтса, молиявий жазо тариқасида ундирилган тўлов ўз эгасига қайтарилади ёки мол эгасини гапига биноан бирор яхши ишга сарф қилиб юборилади. Молиявий жазо шу шартлар билангина жоиз ҳисобланади.
لَا بِأَخْذِ مَالٍ فِي الْمَذْهَبِ بَحْرٌ. وَفِيهِ عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ : وَقِيلَ يَجُوزُ ، وَمَعْنَاهُ أَنْ يُمْسِكَهُ مُدَّةً لِيَنْزَجِرَ ثُمَّ يُعِيدَهُ لَهُ ، فَإِنْ أَيِسَ مِنْ تَوْبَتِهِ صَرَفَهُ إلَى مَا يَرَى. وَفِي الْمُجْتَبَى أَنَّهُ كَانَ فِي ابْتِدَاءِ الْإِسْلَامِ ثُمَّ نُسِخَ (دُرُّ المُختار). قَوْلُهُ لَا بِأَخْذِ مَالٍ فِي الْمَذْهَبِ قَالَ فِي الْفَتْحِ : وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ يَجُوزُ التَّعْزِيرُ لِلسُّلْطَانِ بِأَخْذِ الْمَالِ. وَعِنْدَهُمَا وَبَاقِي الْأَئِمَّةِ لَا يَجُوزُ. وَمِثْلُهُ فِي الْمِعْرَاجِ ، وَظَاهِرُهُ أَنَّ ذَلِكَ رِوَايَةٌ ضَعِيفَةٌ عَنْ أَبِي يُوسُفَ. قَالَ فِي الشُّرُنْبُلَالِيَّةِ : وَلَا يُفْتَى بِهَذَا لِمَا فِيهِ مِنْ تَسْلِيطِ الظَّلَمَةِ عَلَى أَخْذِ مَالِ النَّاسِ فَيَأْكُلُونَهُ.
“Мазҳабда мол(иявий тўлов) олинмайди (“Баҳр” китобидан). “Баззозия”да у ҳақда: “Бир қавлда жоиз, яъни бир муддат огоҳлантириш учун у (мол) ушлаб турилади, сўнг у(мол)ни ун(эгаси)га қайтарилади. Тавбасидан ноумид бўлса, (яхши деб) кўрган нарсасига сарф қилади. “Мужтабо”да у исломни аввалида бўлган, сўнг насх қилинган дейилган (Дуррул мухтор). Мусаннифнинг “Мазҳабда мол(иявий тўлов) олинмайди” деган қавли (ҳақида) “Фатҳ”да шундай дейилган: “Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинишича, султон учун молиявий тўлов олиш сифатида таъзир (белгилаш) жоиздир. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ ҳамда қолган имомлар наздида (жаримага мол тайин қилиш) жойиз эмас. “Меърож”да ҳам шундай дейилган. Зоҳир гап, у Абу Юсуфдан қилинган заъиф ривоятдир. “Шрунбулолия”да (шундай) дейилади: “Бу нарса инсонлар молини зўрлик билан олиб, ейиш бўлгани учун бунга фатво берилмайди”.