loader

Таълиқ қилинган талоқнинг воқе бўлиш шартлари

Таълиқ қилинган талоқнинг воқе бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Талоқ қўйиш учун эрни ақлли, болиғ бўлиши шарт бўлгани каби, талоқни таълиқ қилишда ҳам улар шартдир;
2. Талоқ таълиқ қилинган ёки шарт қилинган нарсалар муҳол ишлардан бўлмаслиги. Масалан, бир киши аёлига: "Қачон осмон ерга тушса сенга талоқ" ёки "Игна тешигидан туя ўтса, сен талоқсан" деса, бас унинг сўзи бекор бўлади ва аёлга бу билан талоқ воқе бўлмайди;
3. Талоқ таълиқ қилинган нарса, ҳозир ёки келажакда топилиши мумкин бўлсин. Масалан, эр аёлига: "Фалончи киши билан гаплашсанг сенга талоқ" деса, лекин, у киши Амеркада бўлса, бас у киши билан қачон аёл гаплашса, талоқ воқе бўлади. Агар у киши аёл билан гаплашишидан олдин вафот этиб кетса, эрнинг айтган сўзи бекор бўлиб кетади. Шунингдек, бир киши аёлига: "Фалон уйга кирсанг сенга талоқ" деса ва у уй бузилиб кетса, эрнинг сўзи бекор бўлади. Кейинчалик, ўша уй ўрнига бошқа уй солинса ва аёл унга кирса, бас талоқ воқе бўлмайди;
4. Шарт ва жазо жумлалари муттасил бўлиши лозимдир. Шунинг учу агар бир киши шарт ва жазо орасига бирор бошқа гапни аралаштириб юборса ёки одатда бўлмайдиган узоқ сукут қилса ёки мажлисни ўзгартирса, бас бу сурат таълиқ дейилмайди. Балки, мутлоқ талоқ бўлиб, аёлга тездан талоқ воқе бўлади. Масалан, бир киши аёлига: "Сенга талоқ" деб, бошқа кишига икки оғиз гап гапирса ёки чой ичса ёки бир-икки минут жим турса ёки уйининг ичига кириб, ташқарига чиқса ва эр аёлга: "Қачон у уйга кирсанг" деб шарт қўйса, бас аввалги жумлага биноан, яъни эрнинг "Сега талоқ" деган сўзига асосан ўша заҳоти талоқ воқе бўлади. Эр томонидан айтилган иккинчи жумла бекор бўлади. Чунки, аввалги жумла билан иккинчи жумла орасида одатда бўлиши мумкин бўлмаган узулиш тушиб қолди;
5. Хоҳиш ва иродасини билиш мумкин бўлмаган нарсалар ёки зотга талоқни таълиқ қилиш дуруст эмас. Масалан, Аллоҳ тало, фаришта, жин, ҳайвон ва ўсимликлар каби. Бир киши аёлига: "Аллоҳ таоло хоҳласа, сенга талоқ" ёки "Фаришта хоҳласа, сенга талоқ" ёки "Қўй хоҳласа, сенга талоқ" ёки "Бу дарахт хоҳласа, сенга талоқ"деса, бас ушбу жумлалар билан на ўша заҳоти талоқ воқе бўлади ва на талоқ таълиқ қилинган бўлади. Балки, эр томонидан айтилган ушбу жумлалар бекор бўлади. Ҳа, агар талоққа муттасил қилиб ушбу жумлаларни айтмаса, ўша заҳоти талоқ воқе бўлади. Бир киши аёлига: "Зайд хоҳласа, сенга талоқ" деса, таълиқ эмас, балки, тафвизут талоқ (талоқ ихтиёрини топшириш) бўлади ва Зайд талоқни хоҳласа талоқ воқе бўлади;
6. Талоқнинг шартини ёнидагилар эшитадиган даража қаттиқ овоз билан айтиш лозим. Агар талоқни баралла айтиб, шартини паст овоз билан айтса, талоқ воқе бўлмайди.
Масала, талоқ ва шартни иккаласини талаффуз қилиш шарт эмас. Шунинг учун талоқни айтиб, истиснони, яъни иншааллоҳни қоғозга ёзса ёки аксинча қилса. Яъни истинони айтиб, талоқни зикр қилса, гарчи ёзган ёзувни ўчириб юборса ҳам талоқ воқе бўлмайди.
Масала, эр талоқни талаффуз қилганидан кейин истиснони айтишдан илгари вафот этиб қолса, бас талоқ воқе бўлади;
7. Истиснонинг маъносини билиш шарт эмас. Шунга асосан, аёлга талоқ қўйгандан кейин кетидан эрнинг оғзидан ўз-ўзидан "Иншааллоҳ" жумласи чиқиб кетса, бас талоқ воқе бўлмайди;
8. Талоқни таълиқ қилишда шак бўлмаслиги. Шак билан талоқ воқе бўлмагани каби шак билан талоқни таъли қилиш ҳам дуруст бўлмайди;
9. Жумлаи шартия билан таълиқ қилинганда бошқа бирор маъно ирода қилинмаслиги. Масалан, эр аёлга: "Ховлига кирсам сен талоқсан" деб, талоқдан ўзга бирор нарсани қасд қилмаслиги лозим;
10. Эр аёлининг талоғини таълиқ қилса, таълиқ қилинган вақтда аёл унинг никоҳида бўлсин ёки иддасида бўлиши шартдир. Шунинг учун бир киши никоҳланишидан илгари бегона аёлга: "Зайд билан кўришсанг талоқсан" деди. Сўнг ўша аёлга никоҳланди ва аёл Зайд билан кўришиб қўйса, унга талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, эр талоқни таълиқ қилган пайтда, аёл никоҳида ҳам, иддада ҳам эмас эди.
مَعْلُومٌ مِنْ كُلِّيَّاتِ الشَّرِيعَةِ أَنَّ التَّصَرُّفَاتِ لَا تَنْفُذُ إلَّا مِمَّنْ لَهُ أَهْلِيَّةُ التَّصَرُّفِ وَأَدَرْنَاهَا بِالْعَقْلِ وَالْبُلُوغِ خُصُوصًا مَا هُوَ دَائِرٌ بَيْنَ الضَّرَرِ وَالنَّفْعِ.
"Шариатнинг умумий қоидаларидан маълум бўладики, тасарруф қилишлик тасарруф қилишликка аҳл бўлган инсонлар тарафидангина дуруст бўлади. Тасарруфга аҳл бўлишни эса, оқил ва балоғатга етган хусусан зарар ва манфаатни ажрата оладиган бўлишлик билан белгиладик" (Фатҳул қодир).
وَشَرْطُ صِحَّتِهِ كَوْنُ الشَّرْطِ مَعْدُومًا عَلَى خَطَرِ الْوُجُودِ؛ فَالْمُحَقَّقُ كَإِنْ كَانَ السَّمَاءُ فَوْقَنَا تَنْجِيزٌ، وَالْمُسْتَحِيلُ كَإِنْ دَخَلَ الْجَمَلُ فِي سَمِّ الْخِيَاطِ لَغْوٌ وَكَوْنُهُ مُتَّصِلًا إلَّا لِعُذْرٍ وَأَنْ لَا يَقْصِدَ بِهِ الْمُجَازَاةَ الخ شَرْطِ الْمِلْكِ كَقَوْلِهِ لِمَنْكُوحَتِهِ أَوْ إنْ ذَهَبْت فَأَنْتِ طَالِقٌ…فَلَغَا قَوْلُهُ لِأَجْنَبِيَّةٍ إنْ زُرْت زَيْدًا فَأَنْتِ طَالِقٌ فَنَكَحَهَا فَزَارَتْ الى قوله قَالَ لَهَا أَنْتِ طَالِقٌ إنْ شَاءَ اللَّهُ مُتَّصِلًا إلَّا لِتَنَفُّسٍ أَوْ سُعَالٍ أَوْ جُشَاءٍ أَوْ عُطَاسٍ أَوْ ثِقَلِ لِسَانٍ أَوْ إمْسَاكِ فَمٍ أَوْ فَاصِلٍ مُفِيدٍ لِتَأْكِيدٍ أَوْ تَكْمِيلٍ أَوْ حَدٍّ أَوْ طَلَاقٍ، أَوْ نِدَاءٍ… مَسْمُوعًا بِحَيْثُ لَوْ قَرَّبَ شَخْصٌ أُذُنَهُ إلَى فِيهِ يَسْمَعُ فَيَصِحُّ اسْتِثْنَاءُ الْأَصَمِّ خَانِيَّةٌ. لَا يَقَعُ لِلشَّكِّ وَإِنْ مَاتَتْ قَبْلَ قَوْلِهِ إنْ شَاءَ اللَّهُ وَإِنْ مَاتَ يَقَعُ وَلَا يُشْتَرَطُ فِيهِ الْقَصْدُ وَلَا التَّلَفُّظُ بِهِمَا، فَلَوْ تَلَفَّظَ بِالطَّلَاقِ وَكَتَبَ الِاسْتِثْنَاءَ مَوْصُولًا أَوْ عَكَسَ أَوْ أَزَالَ الِاسْتِثْنَاءَ بَعْدَ الْكِتَابَةِ لَمْ يَقَعْ عِمَادِيَّةٌ وَلَا الْعِلْمُ بِمَعْنَاهُ حَتَّى لَوْ أَتَى بِالْمَشِيئَةِ مِنْ غَيْرِ قَصْدٍ جَاهِلًا لَمْ يَقَعْ…وَحُكْمُ مَا لَمْ يُوقَفْ عَلَى مَشِيئَتِهِ فِيمَا ذُكِرَ كَالْإِنْسِ وَالْجِنِّ وَالْمَلَائِكَةِ وَالْجِدَارِ وَالْحِمَارِ كَذَلِكَ وَكَذَا إنْ شَرَكَ كَإِنْ شَاءَ اللَّهُ وَشَاءَ زَيْدٌ لَمْ يَقَعْ أَصْلًا.
"Таълиқни дуруст бўлиш шарти шарт топилиши ҳам, топилмастлиги ҳам мумкин бўлган ишлардан бўлсин. Шунга биноан бўлиши аниқ бўлган ишларга талоқни боғлиқ қилишлик таълиқ эмасдир. Балки, ўша вақтда талоқ қўйишдир. Масалан, осмон тепамизда бўлса талоқсан сўзи таълиқ эмасдир. Бўлиши муҳол бўлган, яъни туя игнани тешигидан ўтса талоқсан каби сўзлар эса, бекор ҳисобланади ва яна шарт жазо билан бир ватда айтилган бўлсин. Нафас олиш каби узрлари бўлса бошқа гап. Ва яна у шарт билан жазолашни ирода қилган бўлмасин. Таълиқда мулк шартдир, яъни никоҳидаги ёки иддасида ўтирган аёлига агар кетсан талоқсан деган сўзи каби. Шунга биноан бегона аёлга агар Зайд билан кўришсанг деб, сўнг унга уйланса ва у аёл Зайд билан кўришса, эрнинг сўзи бекор бўлади. Агар эр хотинига: "Сен талоқсан иншааллоҳ" деса, нафас олиш ёки йўталиш ёки кекириш ёки акса уриш ёки тили тутилиши ёки бирор томонидан оғзини ушлаб олишлик ёки таъкидни ифодаловчи қўшимчалар ёки талоқ, нидо қўшимчаларидан ташқари узлуксиз ҳамда у бирор айтувчини оғзига қулоғини тутса, эшитиладиган даражада иншааллоҳни айтса талоқ тушмайди. Карнинг истисноси дурустдир. "Хония"да шундай дейилган. Эр талоқсан деб, иншааллоҳни айтишидан илгари хотини вафот топса, талоқ тушмайди. Агар эр вафот топса, талоқ тушади. Иншааллоҳни айтишда қасддан айтган бўлиши ва талоқ билан иншааллоҳ лафзларини талаффуз орқали адо қилган бўлиши шарт эмас. Шунга биноан агар сен талоқсан сўзини талаффуз қилиб, узулуксиз ўша сўзи ортидан иншааллоҳ сўзини бирор қоғозга ёзса ёки сен талоқсан сўзини ёзиб, узулуксиз ҳолда ортидан иншааллоҳ деса ёки сен талоқсан иншааллоҳни ёзиб туриб, иншааллоҳ лафзини ўчириб юборса ҳам талоқ тушмайди. Бунда маъносини билиши ҳам шарт эмас. Ҳаттоки, сен талоқсан ибораси ортидан мақсадсиз, билмаган ҳолида хоҳласанг сўзини қўшса, талоқ тушмайди. Ўзининг ихтиёрига боғлиқ бўлмай, инсон, жин, фаришта, девор, эшак хоҳласа талоқсан деган ўринларда ҳам ҳукм юқоридаги кабидир, яъни талоқ тушмайди. Шунингдек, агар Аллоҳ хоҳласа ва Зайд хоҳласа деб, Аллоҳнинг хоҳлашига кимнингдир хоҳлашини қўшиб айтса талоқ тушмайди" (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга