loader

Эрни мохов, песлик ва шу каби касалликларга чалиниши

Мохов, пес каби касалликка эр чалинганлиги туфайли аёл у билан яшашни истамаса ва эр эса, талоқ ёки хулуъга рози бўлмаса, бу ҳолатда имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ тафрийққа рухсат берганлар. Шу кунларда ушбу фатвога амал қилинади. Шунинг учун бундай эрнинг аёли қозига ариза тақдим қилиб, ажрашишни талаб қилади. Қози ҳолатни яхшилаб ўрганиб, масала шаръий исботини топгандан кейин қамарий йил бўйича даволаниш учун эрга бир йил муҳлат беради. Берилган муҳлат тугагандан кейин ҳам эр тузалмаса, аёл қозига иккинчи бор ажрашиш аризасини тақдим қилади ва шунга асосан қози эр-хотин ўртасини ажратади. Лекин, никоҳдан олдин эр бу касалга чалинган бўлса ва аёл ҳамда унинг валилари буни билиб туриб, никоҳга розилик берсалар, бас аёл эрдаги касаллик туфайли қозига ариза тақдим қилиб ажрим сўрай олмайди.

وَإِذَا كَانَ بِالزَّوْجِ جُنُونٌ أَوْ جُذَامٌ أَوْ بَرَصٌ فَلَا خِيَارَ لِلْمَرْأَةِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ. وَقَالَ مُحَمَّدٌ لَهَا الْخِيَارُ دَفْعًا لِلضَّرَرِ عَنْهَا كَمَا فِي الْجُبِّ وَالْعُنَّة.

“Агар эрда мажнун, мохов ёки песлик каби касалликлар бўлса, Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида унинг аёлига ихтиёр берилмайди. Муҳаммад раҳимаҳуллоҳҳ: “Бичилган, иннин каби эрларнинг аёлига ихтиёр берилгани каби зарарни дафъ қилиш учун юқоридаги сифатларга эга бўлган эрларнинг аёлларига ҳам ихтиёр берилади” деганлар” (Ҳидоя).

وَقَالَ مُحَمَّدٌ لَهَا الْخِيَارُ لِأَنَّهُ تَعَذَّرَ عَلَيْهَا الْوُصُولُ إلَى حَقِّهَا لِمَعْنًى فِيهِ فَكَانَ بِمَنْزِلَةِ الْجَبِّ وَالْعُنَّةِ فَتُخَيَّرُ دَفْعًا لِلضَّرَرِ عَنْهَا حَيْثُ لَا طَرِيقَ لَهَا سِوَاهُ.

“Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ: “Ундай аёл учун ихтиёр берилади. Чунки, бундай аёлларни ўз ҳақларига эришишлари маънан узурлидир. Демак, булар бичилган ва иннин каби эрларнинг аёллари ҳукмида бўлиб қолдилар. Бундан бошқа йўл йўқ бўлгани боис, аёлдан зарарни дафъ қилиш учун аёлга ажрашиш ихтиёри берилади” (Ҳошия ҳидоя).

Орқага Олдинга