loader

Эр ўзининг ҳолати тўғрисида аёлни алдаб никоҳланиши

Агар бир киши тўғри ақидага эгаман ёки молиявий ҳолатим яхши, яъни маҳр ва нафақага қодирман ёки мохов, пес касаллигига чалинмаганман ёки қариндош-уруғим, насл-насабим тоза деб қиз хонадонига, яъни қизга ва унинг валиларига нотўғри маълумот берса ёки қиз хонадонини алдаб: “Мен фалончини ўғлиман” деса-ю, лекин кейинчалик зинодан туғилганлиги ёки насл-насаби тайин бўлмаган ҳолда кўчадан топилганлиги маълум бўлиб қолса, бас бу ҳолатда қиз ва унинг валийлари никоҳни фасх қила оладилар. Шунинг учун бундай ҳолатда қиз қозига ариза тақдим қилиб, ажрим талаб қилади. Қози аризада кўрсатилган даъво ҳақида суриштириш ишлари олиб бориб, қилинган даъвони тўғри эканини аниқласа, эрга аёлни талоқ қилишга амр қилади. Агар эр бўйинтовласа, қозини ўзи никоҳни фасх қилади.

لَوْ تَزَوَّجَتْهُ عَلَى أَنَّهُ حُرٌّ، أَوْ سُنِّيٌّ، أَوْ قَادِرٌ عَلَى الْمَهْرِ وَالنَّفَقَةِ فَبَانَ بِخِلَافِهِ، أَوْ عَلَى أَنَّهُ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ فَإِذَا هُوَ لَقِيطٌ، أَوْ ابْنُ زِنًا كَانَ لَهَا الْخِيَارُ.

“Аёл эрни ҳур, сунний ёки маҳр ва нафақага қодир деб ўйлаб турмушга чиқса, уни акси бўлиб чиқса ёки фалончини ўғли фалончи деб ўйлаб турмушга чиқса, эр насл-насаби тайин бўлмаган кўчадан топилган бола бўлиб чиқса ёки зинодан туғилган бўла бўлса, бундай ҳолатда аёл учун ажрашиш ихтиёри берилади” (Дуррул мухтор).

وَيَجِبُ مَهْرُ الْمِثْلِ فِي نِكَاحٍ فَاسِدٍ الخ وَ يَثْبُتُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا فَسْخُهُ وَلَوْ بِغَيْرِ مَحْضَرٍ عَنْ صَاحِبِهِ دَخَلَ بِهَا أَوْ لَا فِي الْأَصَحِّ خُرُوجًا عَنْ الْمَعْصِيَةِ. فَلَا يُنَافِي وُجُوبَهُ بَلْ يَجِبُ عَلَى الْقَاضِي التَّفْرِيقُ بَيْنَهُمَا وَتَجِبُ الْعِدَّةُ بَعْدَ الْوَطْءِ لَا الْخَلْوَةِ لِلطَّلَاقِ لَا لِلْمَوْتِ مِنْ وَقْتِ التَّفْرِيقِ أَوْ مُتَارَكَةِ الزَّوْجِ.

“Фосид никоҳда маҳри мисл вожиб бўлади... эр-хотиндан ҳар бирига, хоҳ бири иккинчисини ҳузурида бўлмасин, хоҳ яқинлик қилинган бўлсин ёки бўлмасин гуноҳдан халос бўлиш учун никоҳни фасх қилиш ихтиёри берилади. Фосид никоҳни фасх қилиш вожиблигига иккисидан бирини ғоиблиги қарамақарши келмайди. Иккисидан бири никоҳни фасх қилмаса, қози иккисини орасини ажратади. Фосид никоҳда яқинликдан кейин талоқ учун идда ўтириш вожиб бўлади. Хилвати саҳиҳа учун эмас. Эрни вафот топгани учун ҳам идда ўтирилмайди. Идда қози томондан ажратиб юборилган вақтдан ёки эр-хотин бир-бирини тарк қилган вақтдан бошланади”(Дуррул мухтор).

الْمُتَارَكَةُ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ بَعْدَ الدُّخُولِ لَا تَكُونُ إلَّا بِالْقَوْلِ.

“Фосид никоҳда яқинлик қилингандан кейин ажрашиш сўз билан бўлади” (Дуррул мухтор).

الْمُتَارَكَةُ فِي الْفَاسِدِ بَعْدَ الدُّخُولِ لَا تَكُونُ إلَّا بِالْقَوْلِ كَخَلَّيْتُ سَبِيلَك أَوْ تَرَكْتُك.

“Фосид никоҳда яқинлик қилингандан кейин ажрашиш “йўлингни очиб қўйдим, сени тарк қилдим” каби сўзларни айтиш билан бўлади” (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга