Балоғатга етмаган болани ота ёки бобо никоҳласа ҳар қандай ҳолатда ҳам никоҳ боғланади. Агар ота ёки бободан бошқа валийлар тенги бўлмаган жойга бола ёки қизни никоҳласалар, никоҳ боғланмайди. Ота ёки бободан ташқари бирор валий балоғатга етмаган бола ёки қизни тенглик ва маҳр мисл билан никоҳласалар никоҳ боғланади ва балоғатга етгандан кейин никоҳни фасх қилиш ихтиёри уларда мавжуд бўлади. Буни уч сурати бор:
1. Қиз никоҳланганини билади ва ҳали эри унга яқинлик қилмади. Қиз балоғатга етган пайтда ўзига-ўзи ёки бирортасига мен у билан яшашни истамайман деди. Бас бундай ҳолатда қози томондан ҳукм чиқарилиши зарурдир. Агар балоғатга етгандан кейин бир мунча пайт ўтса, яъни балоғатга етган мажлис ўзгарса, ихтиёр тугайди;
2. Қиз никоҳланганини билмаса ва жувон бўлгандан кейин никоҳланганлиги ҳақида хабар топса ва ўша пайтда, яъни мажлисда никоҳни инкор қилса, ихтиёри эътиборга олинади. Агар никоҳланганлиги ҳақида эшитгандан кейин андоқ вақт ўтса, ихтиёр тугайди;
3. Балоғатга етишидан олдин эр қиз билан қўшилса ва ўша пайтда қиз балоғатга етиб қолса ёки никоҳи ҳақида хабар топса, ўша пайтда никоҳни инкор қилиши шарт эмас. Балки аёлнинг розилиги ёки норозилиги маълум бўлгунича никоҳда қолиш ёки қолмаслик ихтиёри боқий қолади. Агар аёл ошкора: “Мен у билан яшашга розиман” деса ёки феъл билан никоҳга розилигини билдирса, розилик рўёбга чиқади. Масалан, эр-хотин хилвати саҳиҳа қилсалар. Бас. Аёлдаги ихтиёр тугайди ва никоҳ лозим бўлиб қолади.
وَإِنْ كَانَ الْمُزَوِّجُ غَيْرَهُمَا أَيْ غَيْرَ الْأَبِ وَأَبِيهِ... لَا يَصِحُّ النِّكَاحُ مِنْ غَيْرِ كُفْءٍ أَوْ بِغَبْنٍ فَاحِشٍ أَصْلًا... وَإِنْ كَانَ مِنْ كُفْءٍ وَبِمَهْرِ الْمِثْلِ صَحَّ وَ لَكِنْ لَهُمَا أَيْ لِصَغِيرٍ وَصَغِيرَةٍ وَمُلْحَقٍ بِهِمَا خِيَارُ الْفَسْخِ وَلَوْ بَعْدَ الدُّخُولِ بِالْبُلُوغِ أَوْ الْعِلْمِ بِالنِّكَاحِ بَعْدَهُ... بِشَرْطِ الْقَضَاءِ.
“Агар балоғатга етмаган болаларни ота ва бободан бошқалари тенги бўлмаган кишиларга ёки ўта оз маҳр эвазига никоҳласалар, никоҳ дуруст бўлмайди. Агар тенги ва маҳри мисл эвазига никоҳласалар, никоҳлари дуруст бўлади. Лекин, балоғатга етгач уларга никоҳни бекор қилиш ихтиёри бордир. Гарчи яқинлик қилингандан кейин бўлсада. Бу ишда қозининг иштирок этиши шарт бўлади” (Раддул муҳтор).