Идда бобида балоғатга етган ва етмаганларнинг аёлларини ҳукми бир хилдир, яъни балоғатга етмаган бола балоғатга етиб, аёли билан яқинлик ёки хилвати саҳиҳа қилмай талоқ қўйса, бас унинг аёлига идда лозим бўлмайди.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا
“Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг” (Аҳзоб 49 оят).
Агар бола яқинлик қилган бўлса ёки яқинлик қила олмади-ю, лекин хилвати саҳиҳа қилиб, аёлга талоқ қўйди. Агар аёл ҳайз кўрадиган бўлса, уч ҳайз, ҳайз кўрмайдиган бўлса, қамарий уч ой идда ўтиради.
وَتَجِبُ الْعِدَّةُ بِخَلْوَتِهِ وَإِنْ كَانَتْ فَاسِدَةً لِأَنَّ تَصْرِيحَهُمْ بِوُجُوبِهَا بِالْخَلْوَةِ الْفَاسِدَةِ شَامِلٌ لِخَلْوَةِ الصَّبِيِّ كَذَا فِي الْبَحْرِ.
“Фосид хилват бўлса ҳам идда вожиб бўлади. Чунки, фосид никоҳ билан идда вожиб бўлади деб, ошкора айтишлари балоғатга етмаган кишининг хилватини ҳам ўз ичига олади. “Баҳр”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).
Фоида: Балоғатга етмаган эрнинг талоғи воқе бўлмайди. Бу ҳақда талоқ шарталрида зикр қилиб ўтилди. Эр балоғатга етмаган бўлса ёки аёлнинг ўзи балоғатга етмаган бўлса ва шу ҳолатда эр вафот этса, аёл хоҳ эр билан яқинлик қилган бўлсин, хоҳ яқинлик қилмаган бўлсин ҳар суратда тўрт ойю ўн кун идда ўтиради.
وَ الْعِدَّةُ لِلْمَوْتِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٌ... مُطْلَقًا وُطِئَتْ أَوْ لَا وَلَوْ صَغِيرَةً، أَوْ كِتَابِيَّةً.
“Вафот иддаси хоҳ аёлга яқинлик қилинган бўлсин ёки яқинлик қилинмаган бўлсин, хоҳ балоғатга етган бўлсин ёки балоғатга етмаган бўлсин ёки китобий аёл бўлсин тўрт ойю ўн кундир” (Раддул муҳтор).