Иннийн (жинсий аъзоси бўла туриб ишламайдиган) ва бичилган эрларнинг аёлларининг иддалари ҳам бошқа эрларнинг аёллари каби бўлади. Агар иннийн ёки бичилган эр хали аёли билан хилвати саҳиҳа қилмай талоқ қўйса, у ҳолатда аёлга идда вожиб бўлмайди. Агар хилвати саҳиҳадан кейин эр аёлга гарчи яқинлик қилмай талоқ қўйса, у ҳолатда аёлга идда вожиб бўлади.
وَالْخَلْوَةُ بِلَا مَرَضِ أَحَدِهِمَا... كَالْوَطْءِ وَلَوْ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا أَوْ خَصِيًّا... وَتَجِبُ الْعِدَّةُ فِيهَا أَيْ تَجِبُ الْعِدَّةُ عَلَى الْمُطَلَّقَةِ بَعْدَ الْخَلْوَةِ احْتِيَاطًا.
“Иккисидан бирининг касаллигисиз бўлган хилват яқинлик кабидир. Гарчи, эрнинг жинсий аъзоси кесилган, иннийн ёки бичилган бўлса ҳам. Буларнинг барчасида идда вожиб бўлади, яъни хилватдан кейин эҳтиётан мутлоқо идда вожиб бўлади” (Баҳрур роиқ).