loader

Янги исломга кирган аёлнинг иддаси

Бир кишини аёли тўйдан кейин Исломни қабул қилса, эрга ҳам Исломга кириш таклиф қилинади. Агар қабул қилса, яхши. Аксинча бўлса, уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Агар аёл ҳайз кўрмаса, уч ойгача идда ўтиради. Ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунича идда ўтиради. Агар идда мабойнида эр Исломни қабул қилса, аёл эрнинг никоҳида қолади.

وَإِذَا أَسْلَمَ أَحَدُ الزَّوْجَيْنِ الْمَجُوسِيَّيْنِ أَوْ امْرَأَةُ الْكِتَابِيِّ عُرِضَ الْإِسْلَامُ عَلَى الْآخَرِ، فَإِنْ أَسْلَمَ فِيهَا وَإِلَّا بِأَنْ أَبَى أَوْ سَكَتَ فُرِّقَ بَيْنَهُمَا الخ  وَلَوْ أَسْلَمَ أَحَدُهُمَا أَيْ أَحَدُ الْمَجُوسِيَّيْنِ أَوْ امْرَأَةُ الْكِتَابِيِّ... لَمْ تَبِنْ حَتَّى تَحِيضَ ثَلَاثًا أَوْ تَمْضِيَ ثَلَاثَةَ أَشْهُرٍ.

“Агар мажусий эр-хотиндан бири ёки китобий эрнинг аёли исломни қабул қилса, бошқасига исломга кириш таклиф қилинади. Агар ислом динини қабул қилса, эр-хотинлик ришталари ўз холича қолади. Агар бош тортса ёки жим турса, иккиси ораси ажратилади. Эр-хотиндан бири, яъни икки мажусийнинг бири ёки китобий эрнинг аёли исломни қабул қилса, уч ҳайз ёки ҳайз кўрмайдиган аёлга уч ой ўтгунича боин талоқ бўлмайди” (Раддул муҳтор).

لَمْ تَبِنْ حَتَّى تَحِيضَ إلَخْ أَفَادَ بِتَوَقُّفِ الْبَيْنُونَةِ عَلَى الْحَيْضِ أَنَّ الْآخَرَ لَوْ أَسْلَمَ قَبْلَ انْقِضَائِهَا فَلَا بَيْنُونَةَ بَحْرٌ. قَوْلُهُ أَوْ تَمْضِي ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ أَيْ إنْ كَانَتْ لَا تَحِيضُ لِصِغَرٍ أَوْ كِبَرٍ كَمَا فِي الْبَحْرِ، وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَحَتَّى تَضَعَ حَمْلَهَا

“Мусаннифнинг “уч ҳайз кўргунича боин талоқ бўлмайди” деган сўзлари, боин талоқни ҳайзга тўхтаб туришини ифода қилади. Агар эр ёки аёл шу вақт ўтишидан илгари исломни қабул қилса, аёлга боин талоқ тушмайди. “Баҳр”да шундай дейилган. Мусаннифнинг “ёки уч ой ўтса” дегани, яъни балоғатга етмаганлиги ёки қон кўриш ёшидан ўтиб қолганлиги сабабли ҳайз кўрмайдиган бўлса деганидир. “Баҳр”да шундай дейилган. Агар ҳомиладор бўлса, ҳомиласини қўйгунича боин талоқ бўлмай туради” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР