loader

Эри ўлган янги мусулмон аёлнинг иддаси

Эр кофир ҳолатда вафот этгандан кейин аёл Исломни қабул қилса, бас қаралади. Агар кофирлар эътиқодида идда ўтириш лозим бўлса, идда ўтириш лозим бўлади. Аксинча бўлса, яъни кофирлар эътиқодида идда ўтириш йўқ бўлса, иддасиз бошқа эрга Исломни қабул қилгандан кейиноқ тегиб кетиши мумкин.

ذِمِّيَّةٌ غَيْرُ حَامِلٍ طَلَّقَهَا ذِمِّيٌّ أَوْ مَاتَ عَنْهَا لَمْ تَعْتَدَّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ إذَا اعْتَقَدُوا ذَلِكَ لِأَنَّا أُمِرْنَا بِتَرْكِهِمْ وَمَا يَعْتَقِدُونَ وَلَوْ كَانَتْ الذِّمِّيَّةُ حَامِلًا تَعْتَدُّ بِوَضْعِهِ اتِّفَاقًا وَقَيَّدَ الْوَلْوَالِجِيُّ بِمَا إذَا اعْتَقَدُوهَا .

“Ҳомиладор бўлмаган зиммий аёлни зиммий эр талоқ қилса ёки вафот этса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида идда ўтиришни эътиқод қилмасалар аёл идда ўтирмайди. Чунки, биз уларни нимани эътиқод қилсалар ўз эътиқодларида қолдиришга амр қилинганмиз. Агар зиммий аёл ҳомиладор бўлса, ҳомиласини қўйгунича бил иттифоқ идда ўтиради. Валволижий шуни эътиқод қилса, деб қайдлаганлар” (Раддул муҳтор).

قَوْلُهُ : لَمْ تَعْتَدَّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَوْ تَزَوَّجَهَا مُسْلِمٌ أَوْ ذِمِّيٌّ فِي فَوْرِ طَلَاقِهَا جَازَ

“Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида идда ўтирмайди” деган сўзларининг маъноси зиммий аёлнинг эри талоқ қилгандан кейиноқ мусулмон ёки зиммий унга никоҳланиши жоиз деганидир” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР