loader

Муртад аёл исломни қабул қилиб, бошқа эрга тегмоқчи бўлса, идда ўтиради

Агар эри билан яқинлик қилган аёл муртад бўлиб (наъузу билла мин залик), сўнг исломни қабул қилса ва бошқа эрга тегишни хоҳласа, талоқ иддасида ўтиради.

وَارْتِدَادُ أَحَدِهِمَا أَيْ الزَّوْجَيْنِ فَسْخٌ فَلَا يُنْقِصُ عَدَدًا عَاجِلٌ بِلَا قَضَاءٍ... لَوْ ارْتَدَّ وَعَلَيْهِ نَفَقَةُ الْعِدَّةِ أَيْ لَوْ مَدْخُولًا بِهَا إذْ غَيْرُهَا لَا عِدَّةَ عَلَيْهَا . وَأَفَادَ وُجُوبَ الْعِدَّةِ سَوَاءٌ ارْتَدَّ أَوْ ارْتَدَّتْ بِالْحَيْضِ أَوْ بِالْأَشْهُرِ لَوْ صَغِيرَةً أَوْ آيِسَةً أَوْ بِوَضْعِ الْحَمْلِ كَمَا فِي الْبَحْرِ.

“Эр-хотиндан бирларининг диндан (наъузу билла мин залик) чиқишлари қозининг ҳукмисиз тездан ададни камайтирмайдиган никоҳни бекор қилиш ҳисобланади. Агар эр муртад (наъузу билла мин залик) бўлса, идда нафақаси унинг зиммасига лозим бўлади, яъни аёлига яқинлик қилинган бўлса, чунки яқинлик қилинган аёлдан бошқасига идда вожиб эмас. Хоҳ эр муртад бўлсин, ёки аёл муртад бўлсин ҳайз билан ёки балоғатга етмаган ёки оиса бўлса ойлар билан ёки болани туғиш билан идда ўтириши вожиб эканлигини ифода қилади” (Раддул муҳтор).

Аёл бу ишни эрдан қутилиш учун қилганлиги маълум бўлиб қолса ва эр аёл билан яшашни хоҳлаётган бўлса, мажбуран исломга киритилиб, жуда кам маҳр эвазига эрига қайтадан никоҳ қилиб берилади. Агар эр қайтариб олишни истамаса, иддадан кейин бошқасига турмушга чиқиб кетаверади.

وَتُجْبَرُ عَلَى الْإِسْلَامِ وَعَلَى تَجْدِيدِ النِّكَاحِ زَجْرًا لَهَا بِمَهْرٍ يَسِيرٍ كَدِينَارٍ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى. وَلَا يَخْفَى أَنَّ مَحَلَّهُ مَا إذَا طَلَبَ الزَّوْجُ ذَلِكَ أَمَّا لَوْ سَكَتَ أَوْ تَرَكَهُ صَرِيحًا فَإِنَّهَا لَا تُجْبَرُ وَتُزَوَّجُ مِنْ غَيْرِهِ.

“Аёл кишини исломга киришга ва бир динор каби оз маҳр эвазига зажр билан никоҳини янгилашга мажбур қилинади. Фатво шунгадир. Махфий эмаски, бундай бўлиши эр бу нарсани талаб қилган ўриндадир. Агар эр сукут қилса ёки ошкора уни тарк қилса, аёлни мажбур қилинмайди ва бошқасига эрга тегаверади” (Раддул муҳтор).

Лекин, эрдан ажрашиш учун муртад бўлиш хатарли ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Бундан Аллоҳ таоло барчамизни ўзи асрасин. Амийн!

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР