Ражъий талоқ иддасидаги аёл белгиланган мддатгача на уйдан ташқарига, на бошқа эрга турмушга чиқа олади, на унга совчи қўйса бўлади ва на уни қабул қила олади. Лекин, ражъий талоқ иддасидаги аёл эр рағбат қилиб, қўйган талоғидан қайтиши учун зеб-зийнатлар билан безанади. Агар эр ражъий талоқдан қайтишни истамаса, иддада ўтирган аёл олдига огоҳлантиришсиз кириши мумкин эмас. Чунки, аёл очиқ-сочиқ ўтирган бўлса, кийиниб олади.
Ражъий талоқ қўйилган аёлни эр ўзига қайтариб олмай туриб, у билан сафарга чиқиши мумкин эмас ва аёл ҳам у билан қўшилиб сафарга чиқиб кетиши дуруст эмас. Шунингдек, аёлнинг уйдан ташқарига чиқиши, эри билан хилвати саҳиҳада қолиб кетиши дуруст эмас.
الْمُطَلَّقَةُ الرَّجْعِيَّةُ تَتَشَوَّفُ وَتَتَزَيَّنُ وَيُسْتَحَبُّ لِزَوْجِهَا أَنْ لَا يَدْخُلَ عَلَيْهَا حَتَّى يُؤْذِنَهَا أَوْ يُسْمِعَهَا خَفْقَ نَعْلَيْهِ إذَا لَمْ يَكُنْ مِنْ قَصْدِهِ الْمُرَاجَعَةُ وَلَيْسَ لَهُ أَنْ يُسَافِرَ بِهَا حَتَّى يُشْهِدَ عَلَى رَجْعَتِهَا كَذَا فِي الْهِدَايَةِ وَكَذَا لَا يَحِلُّ إخْرَاجُهَا إلَى مَا دُونَ السَّفَرِ كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَكَمَا يُكْرَهُ السَّفَرُ بِهَا تُكْرَهُ الْخَلْوَةُ وَقَالَ السَّرَخْسِيُّ إنَّمَا تُكْرَهُ الْخَلْوَةُ إذَا لَمْ يَأْمَنْ مِنْ غَشَيَانِهَا.
“Ражъий талоқ қилинган аёл зеб-зийнтлар билан безанади ва эрига ражъат қилиш мақсади бўлмаса, аёлнинг ҳузурига изнисиз, оёқ товушини эшиттирмай кирмаслиги мустаҳаб саналади. Эр ражъат қилганлигига гувоҳ келтирмагунича аёли билан сафар қила олмайди. Эрга сафар масофасидан камроғига аёлни ўзи билан олиб чиқиб кетиши ҳам ҳалол бўлмайди. “Наҳрул фоиқ”да шундай дейилган. Эрга аёли билан сафар қилиши макруҳ бўлганидек, у билан ёлғиз қолиши ҳам макруҳ саналади. Имом Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ эр аёлга яқинлик қилишдан эминда бўлмаса, хилвати саҳиҳада қолиб кетишлари макруҳ, деганлар” (Фатвои ҳиндия).
Боин ёки муғаллаза талоқ ёки ажрим сабабли ёки эри вафот этганлиги учун аёл иддада ўтирган бўлса, идда мабойнида на бошқа эрга турмушга чиқа олади, на унга совчи қўйиш мумкин бўлади ва на у совчиликни қабул қила олади. Лекин, ражъий талоқдан фарқли ўлароқ эридан қаттиқ эҳтиёт бўлиб, пардаланади. Аёл талоқ қўйилган ёки ажратилган жойда идда ўтириши вожиб. Узрсиз бошқа жойда идда ўтириш дуруст эмас. Чунки, идда пайтида жой билан таъминлаш шариатнинг ҳаққидир. У ҳақ эр-хотин ўзаро рози-ризолиги билан соқит бўлмайди.
Агар аёлга идда мабойнида эрдан сақлана олмасликнинг хавфи бўлса, қози эрга идда мабойнида уйдан ташқарига чиқишга амр қилади.
وَلَا تَخْرُجُ مُعْتَدَّةُ رَجْعِيٍّ وَبَائِنٌ بِأَيِّ فُرْقَةٍ كَانَتْ... لَوْ... مُكَلَّفَةً مِنْ بَيْتِهَا أَصْلًا لَا لَيْلًا وَلَا نَهَارًا وَلَا إلَى صَحْنِ دَارٍ فِيهَا مَنَازِلُ لِغَيْرِهِ وَلَوْ بِإِذْنِهِ لِأَنَّهُ حَقُّ اللَّهِ تَعَالَى.
“Ражъий, боин ва қандайдир ажрим сабабли иддада ўтирган аёл кечасида ҳам, кундизида ҳам асло уйидан ташқарига ва бошқаларнинг уйлари жойлашган ховлининг саҳнига ҳам чиқмайди. Эрнинг изни билан бўлса ҳам. Чунки, бу Аллоҳ таолонинг ҳаққидир” (Раддул муҳтор).
قَوْلُهُ : بِأَيِّ فُرْقَةٍ كَانَتْ إلَخْ أَيْ وَلَوْ بِمَعْصِيَةٍ كَتَقْبِيلِهَا ابْنَ زَوْجِهَا... قَوْلُهُ : مُكَلَّفَةً أَخْرَجَ الصَّغِيرَةَ وَالْمَجْنُونَةَ وَالْكَافِرَةَ قَوْلُهُ : مِنْ بَيْتِهَا مُتَعَلِّقٌ بِقَوْلِهِ وَلَا تَخْرُجُ وَالْمُرَادُ بِهِ مَا يُضَافُ إلَيْهَا بِالسُّكْنَى حَالَ وُقُوعِ الْفُرْقَةِ وَالْمَوْتِ هِدَايَةٌ سَوَاءٌ كَانَ مَمْلُوكًا لِلزَّوْجِ أَوْ غَيْرِهِ حَتَّى لَوْ كَانَ غَائِبًا وَهِيَ فِي دَارٍ بِأُجْرَةٍ قَادِرَةٌ عَلَى دَفْعِهَا فَلَيْسَ لَهَا أَنْ تَخْرُجَ بَلْ تَدْفَعُ وَتَرْجِعُ إنْ كَانَ بِإِذْنِ الْحَاكِمِ.
“Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг “ажралиш қайси йўл билан бўлса ҳам” деган сўзларининг маъноси эрининг ўғлига ўптириб қўйиш каби гуноҳ ишлар билан бўлса ҳам. Мусаннифнинг “балоғатга етган бўлса” деган сўзларидан балоғатга етмаган, мажнун ва кофир аёллар чиқиб кетади. Мусаннифнинг уйидан деган сўзи “чиқмайди” деган сўзига тегишлидир. Ундан мурод ажралиш ва ўлим содир бўлган ҳолатда аёл яшаб турган жой ирода қилинади. Хоҳ у жой эрнинг мулки бўлсин ёки мулки бўлмасин. Ҳаттоки, эр ғоибда бўлиб, аёл ижара ҳаққини тўлашга қодир бўлиб, ижара ҳовлида ўтирган бўлса аёлга у ердан чиқиши жоиз бўлмайди. Балки, ижра ҳаққини тўлайди ва кейинчалик эридан қайтариб олади. Агар аёл ҳокимни изни билан шу ишни қилган бўлса” (Раддул муҳтор).