loader

Никоҳдан кейин қанча муддатда бола пайдо бўлса, насаб собит бўлади

Бир киши бир аёлга саҳиҳ никоҳ ила уйланса, аёл олти ойдан камроқ муддатда туғиб қўйса, боланинг насаби у эрдан собит бўлмайди. Ҳа, агар бола никоҳ вақтидан бошлаб олти ойда ёки ундан зиёда вақтда туғилса ва эр уни эътироф қилса ёки жим турса, боланинг насаби ундан собит бўлади. Агар эр боланинг насабини инкор қилиб: “Бу бола мендан эмас” деса, бу билан насаб узулиб қолмайди. Балки, лиъон лозим бўлади.

قَالَ أَصْحَابُنَا : لِثُبُوتِ النَّسَبِ ثَلَاثُ مَرَاتِبَ ( الْأُولَى ) النِّكَاحُ الصَّحِيحُ وَمَا هُوَ فِي مَعْنَاهُ مِنْ النِّكَاحِ الْفَاسِدِ : وَالْحُكْمُ فِيهِ أَنَّهُ يَثْبُتُ النَّسَبُ مِنْ غَيْرِ عَوْدَةٍ وَلَا يَنْتَفِي بِمُجَرَّدِ النَّفْيِ وَإِنَّمَا يَنْتَفِي بِاللِّعَانِ ، فَإِنْ كَانَا مِمَّنْ لَا لِعَانَ بَيْنَهُمَا لَا يَنْتَفِي نَسَبُ الْوَلَدِ كَذَا فِي الْمُحِيطِ... وَإِذَا تَزَوَّجَ الرَّجُلُ امْرَأَةً فَجَاءَتْ بِالْوَلَدِ لِأَقَلَّ  مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ مُنْذُ تَزَوَّجَهَا لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ ، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ لِسِتَّةِ أَشْهُرٍ فَصَاعِدًا يَثْبُتُ نَسَبُهُ مِنْهُ اعْتَرَفَ بِهِ الزَّوْجُ أَوْ سَكَتَ..

“Бизнинг асҳобларимиз насаб собит бўлиши учун учта даража бор, деб айтганлар. Биринчиси, саҳиҳ ёки саҳиҳ маъносидаги фосид никоҳ. Унинг ҳукми насаб даъвосиз собит бўлади. Инкор қилиш билан насаб бекор бўлмайди. Лиъон билан билан насаб бекор бўлиши мумкин. Агар эр-хотин лиъонга лойиқ бўлмасалар болани насаби бекор бўлмайди. “Муҳит”да шундай дейилган. Бир киши бир аёлга уйланиб, аёл никоҳдан кейин олти ойдан озроқда бола туғса, боланинг насаби эрдан собит бўлмайди. Агар олти ой ёки ундан кўпроғида бола туғса, эр тан олса ҳам ёки сукут қилса ҳам боланинг насаби ундан собит бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Фосид никоҳ сабабли олти ой ёки ундан кўпроқ муддатда бола туғилса, боланинг насаби отадан собит бўлади. Бунда отанинг даъвоси зарур эмас.

وَيَثْبُتُ نَسَبُ الْوَلَدِ الْمَوْلُودِ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ وَتُعْتَبَرُ مُدَّةُ النَّسَبِ مِنْ وَقْتِ الدُّخُولِ عِنْدَ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى قَالَهُ أَبُو اللَّيْثِ كَذَا فِي التَّبْيِينِ وَالنِّكَاحُ الْفَاسِدُ لَا حُكْمَ لَهُ قَبْلَ الدُّخُولِ.

“Фосид никоҳдан туғилган боланинг насаби эрдан собит бўлади ва насабнинг муддати Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида яқинлик қилинган вақтдан эътиборга олинади. Фатво шунга берилгандир” (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР