Ҳомиланинг энг кам муддати бил иттифоқ олти ойдир. Бундан камда соғлом бола дунёга келмайди. Ҳанафийлар наздида ҳомиланинг энг кўп муддати икки йил бўлиб, ундан ортиғида қоринда бола турмайди.
أَكْثَرُ مُدَّةِ الْحَمْلِ سَنَتَانِ ) لِخَبَرِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا كَمَا مَرَّ فِي الرَّضَاعِ... وَأَقَلُّهَا سِتَّةُ أَشْهُرٍ ) إجْمَاعًا.
“Разода ўтганидек Оиша розияллоҳу анҳонинг хабарига биноан ҳомиланинг энг кўп муддати икки йилдир. Унинг ози эса олти ойдир. Шунга ижмо қилинган” (Дуррул мухтор).