Қурбонлик воқеасидаги улкан камолот Иброҳим алайҳиссаломни камолотидир.Чунки ўзини ўзи ўлдириш кўпчиликдан содир бўлган иш ва кўп эшитган бўлсангиз ҳам керак. Аммо ўз фарзандини ўлдириш яхши отадан содир бўлиши мумкинми? У ота ўз фарзанди бўйнига пичоқ тортиши мумкинми? Лекин нима бўлганда ҳам Иборҳим алайҳиссалом ўғилларини забҳ қилдилар.
Бас қурбонликнинг асли ўзини забҳ қилишданам қаттиқроқ бўлган фарзандини забҳ қилишлик бўлди. Ақлий бир қоида, қаттиқ нарса енгилини ўз ичига олиб кетади. Бу ерда Иброҳим алайҳиссалом фарзандларини эмас, балки ўз нафсларини қурбон қилган эдилар.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар биз уларга: “Ўз нафсларингизни ўлдиринглар ёки диёрларингиздан чиқиб кетинглар” деб фарз қилганимизда эди, улардан озчиликлари бунга амал қилиб, кўпчилик қилмаган бўлар эди”
Агар Аллоҳ хоҳлаганида ўзини ўзи ўлдиришни машруъ қилиб қўйган бўларди. Иброҳим алайҳиссаломнинг вақтларида машруъ ҳам бўлди. У зот бу амални бажардилар ҳам. Лекин Ҳақ таоло ўз раҳмати билан инсониятга енгиллик қилди. Аллоҳ таоло айтади: “Биз унга эваз қилиб улкан бир қурбонликни бердик”.
Улкан қурбонликни муфассирлар: “Аллоҳ таоло тезда унга бир қўчқорни қурбонликка берди ва Иброҳим алайҳиссалом уни қурбонлик қилдилар. Демак у зотнинг динида қурбонлик машруъ эди. Қурбонликдаги асл ўзини ўзи фидо қилишликдир. Шу сабабли ҳам эътибор аслга бўлади” дедилар.