Балки уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?! (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келганлигидан ажабландилар.)
Ҳақиқатда Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор. (Ўлик кўмилгандан кейин аста- секин чириб, камайиб тупроққа қўшила боради.)
Балки уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Улар изтиробли ишдадирлар. (Улар ҳақни инкор қилганлар. Буни олдида бошқа нарсаларни инкор қилиш ҳач гап эмас.)
Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир. (Ўсимликлари қуриб, худди ўлик ҳолига келиб қолган шаҳарларни ёмғир ила ўстириб-тирилтиришни эслатиш орқали инсон худди шу тарзда қайта тирилиши осон эканлигини таъкидламоқда.)
Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди. (Бу ояти каримада кофирлар фақат Муҳаммад алайҳиссаломнигина ёлғончига чиқаришмагани, балки бу қадимий одати эканлиги эслатилмоқда.)
Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди. (Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва бу дунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёда унга вакил қилинган икки фаришта шулардир.)
У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор. (Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: »Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор»— Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.)
Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади. (Аллоҳнинг ҳузуридаги кунлар биз ўрганиб қолган кунларнинг айниси эмас. Бизнинг кунларимиз дунё яратилганидан сўнг, ер курасини айланиши ҳолати ва вақтига мувофиқ яратилган. Табиийки, бу олти куннинг масофаси ва миқдорини ёлғиз Аллоҳ таоло билади.)
Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам. (Тасбеҳ айтишнинг маъноси Аллоҳни поклаб ёд этишдир. Кўпроқ «Субҳоналлоҳи» калимасини айтиш билан бўлади.)