loader

105. Фил сураси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Суранинг аввалида фил соҳибларини қиссаси зикр этилиб, у билан бошлангани учун бу сурани фил деб номланади. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?», яъни Байтул ҳаромни бузишни ҳохлаган Ҳабашистонлик Ямандаги раҳбар Абраҳа ва унинг сафдошларини Қодир, Улуғ роббингиз уларни нима қилганини аниқ билиш билан англамадингизми?

Ўзидан олдинги сурага муносабати

Аллоҳ таоло аввалги Ҳумаза сурасида мол тўплаб унга фахрланиб юрган бўхтончию, ғийбатчини ҳалок этганини зикр қилди. Бу билан мол-дунё Аллоҳдан бирор нарсани беҳожат қила олмаслигини ифода қилди. Сўнгра бу сурада ана шу сўзига далил қилиб, улардан ҳам қувватли, мол-дунёси кўп, зулми катта бўлган фил соҳибларини энг кичик ва заиф бўлган қуш ила ҳалок этган қиссани келтирди. Батаҳқиқ, уларни молларию, ададлари ва на қувватлари бирор нарсани тўса олмади.

СУРА ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НАРСАЛАР

Маккада нозил бўлган бу сура Фил соҳибларини қиссасини баён этиш билан кифоялангандир. Улар қувватлари, моллари ва кўп сонли енгилмас аскарларини босиб олишдаги қудратларига суянишар эди. Сўнгра улар Каъбани бузишни ҳоҳлашганида, кичик қушлар оёқларида олиб келган раббоний тошларни оттириш ила Аллоҳ уларни барчаларини ҳалок этди. Ва қурт-қумурсқалар томонидан чайнаб ташланган сомон каби илма-тешик қилиб юборди. Яъни экинзордан экинларни териб уни чорвалар еб бўлганидан кейин, қолган қолдиқларни шамол ҳар томонга учириб юборгани каби қилиб қўйди.

Фил соҳиблари қиссасидаги тарихдан лавҳалар

Яманда Асҳима ан-Нажошийдан олдин Абраҳа ибн сабоҳ ал-Ашрам номли подшоҳ бор эди. У Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам асрдош бўлган Нажошийнинг бобосидир. Ўша Абраҳа ҳашаматли черков қурдириб уни Қуллис деб номлади. Бундан мақсади арабларни ҳаж қилишдан тўхтатиб, ўша қурдирган канисасига бурмоқ эди. Канона қабиласидан бир киши кечаси ўрнидан туриб, ўша канисага, ичини бўшатиб ифлос қилиб чиқди. Бундан Абраҳани аччиғи чиқиб, бу ҳодисани рўкач қилиб, Каъбани бузаман деб қасам ичди. Лекин бундаги асосий мақсади Маккани босиб олиб Яман билан Шом шаҳарлари ўртасини боғлаб, христиан оламини кенгайтириш эди. У катта қўшин тўплаб қўрқитиб, ваҳима солиш учун кўплаб филларни ҳам эргаштирди. Баъзилар ўн иккита фил бўлган дейишса яна кимлардир минг ва ундан зиёда бўлган дейишди. Булар юриб Макка яқинидаги Муғаммас номли ерга келишганида, Макка аҳлига, улар билан уришиш эмас балки, Каъбани бузиш мақсадида келганларини хабар бериш учун элчи юборишди. Макка аҳли бу ишни буюк санаб, ваҳимага тушишди ва улар билан уришишни ҳохлашди. Лекин Абраҳа ва унинг аскарларига кучлари етмаслигини билиб, нима ҳодиса юз беришини кўриш учун тоғларга чекинишди. Улар бу Каъбани ҳимоя қилувчи роббиси (эгаси) борлигига чин кўнгилдан ишонишар эди.
Қачонки, қўшин Маккага яқинлашганида Абраҳа араблар молини тортиб олишга амр қилди. Расулуллоҳнинг боболари Абдулмутталиб ибн Ҳошимни икки юзта туялари бор эди, аскарлар ўша туяларни ҳам ҳайдаб кетиб қолди. Абраҳа Ҳанота ал–Ҳимярий исмли кишини Маккага жўнатиб Қурайшнинг энг шарафли кишисини олиб келишни ва подшоҳ сизлар билан уришишга келмаганлигини агар Каъбани бузишдан тўссанглар унда уришишлигини хабарини беришни буюрди. Ҳанота ал– Ҳимярий келганида уни Абдулмутталиб ибн Ҳошимга рўбара қилишди. У эса Абдулматталибга Абраҳа айтган нарсаларни хабарини берди. Шунда Абдулмутталиб: «Аллоҳ номига қасамки биз уришишни ҳохламаймиз, бизни бунга кучимиз ҳам йўқ. Бу Аллоҳнинг уйи ва дўсти Иброҳим (қурган)уй. Агар улардан ман этса у ўзини уйи ва ҳарами. Агар Каъба билан уларни ўртасини холи қўйса яъни мудофаа қилмаса Аллоҳ номига қасамки уни даф қилишга бизда имконият йўқ», деди. Ҳанота ал–Ҳмярий: «Ундай бўлса мен билан бирга уинг ҳузурига бор», деди. Бас, Абдулмутталиб унинг ҳузурига борганларида, Абраҳа у зотни улуғ кишилардан эканликларини кўрганларида ўз тахтидан тушиб у зот билан бирга гиламга ўтирди. Чунки Абдулмутталиб басавлат ва чиройли кўринишдаги киши эдилар. Кейин Абраҳа Абдулмутталибдан нима ҳожатингиз бор? деб сўради. Абдулмутталиб: «Ҳожатим шуки, менга тегишли бўлган икки юзта туямни подшоҳ ўзимга қайтарса», дедилар. Буни эшитган Абраҳа таажжубланиб: «Дининг ва ота-боболарингни дини бўлган уйни тарк қилиб иккиюзта туянгни гапирасанми? Ахир мен шу уйни бузгани келганманку? Сен бўлса у ҳақида гапримадинг-а?» деди. Шунда Абдулмутталиб: «Мен туяларни эгасиман, бу уйни ҳам Ўз эгаси бор. Сени ниятингни руёбга чиқаришдан ман қилиб Ўзи ҳимоя қилади», деди. Абраҳа: «Мендан ман этадими?», деган эди, Абдулмутталиб: «Сендан уни ман қилади», деди. Абдулмутталиб ва у киши билан бирга бўлган араб ашрофлари Абраҳага Каъбани бузмасдан қайтиб кетиши учун Туҳома қабиласини мол-мулкини учдан бирини беришни таклиф қилишган эди, Абраҳа бундан бош тортди. Абраҳа Абдулмутталибга туяларини қайтиб берди. Абдулмутталиб қайтиб кейин Каъба эшиги олдига борди. У ва у билан бирга бир неча нафар киши Каъба эшиги ҳалқаларини ушлаб Аллоҳга дуо қилиб Абраҳа ва унинг аскарлари устидан ғалаба қозонишини ёлвориб сўрашди. Кейин қўшин Каъба томонга юриш қилиб Маккага киришди. Абраҳа билан бирга улкан бир фил ҳам бор эди. Унинг исми Маҳмуд эди. Ҳар гал уни Каъба томонга юзлаштиришса ўтириб олиб юрмас эди. Агар Яман ёки бошқа томонга юзлантиришса югургилаб кетар эди. Келгуси кун Абдулмутталиб дуо қилаётиб назарини уёқ буёққа қаратгин эди Яман яъни денгиз томондан қушлар учиб келар эди. Абдулмутталиб: «Аллоҳ номига қасамки, бу қушлар ғаройиб экан. Улар Нажддон ҳам Таҳомийядан ҳам эмас», дедилар. Ҳар бир қушнинг тумшуғию, оёғида тошлар юор эди агар ўша тошларни улоқтирсаю у кимга тегса ҳалок қилди. Аскарлар Яман томонга қочишди. Йўлда эса тўкилиб боришар эди. Абраҳа ҳам жасадидан жароҳатланди. Бармоқлари ҳам битта–битта бўлиб, тушиб гўштлари ҳам тўкилар эди. Мана шу ҳолда уни Санҳога олиб келишди. У ўша ерда шармандаларча ёмон ҳолда вафот этди.
Бу тарихий мағлубият араблар орасида ўзини катта изини қолдирди. Атрофдагилар: «Қурайшликларни улуғлаб, улар Аллоҳнинг аҳли, Аллоҳ уларни душмандан ҳимоя қилиб Ўзи қатдл этди», деб Каъбани эҳзозлашлари ва уни Аллоҳ ҳузуридаги қадрига ишонишлари яна ҳам зиёдалашди. Аллоҳ бу ҳодиса билан ўз уйини улуғлашни, шаънини олий қилишни ва араб умматини Ислом рисолатини масъулиятини ўз зиммаларига олиб бутун оламга таратишларига тайёрлашни хоҳларди. Бу тарихий муҳим ҳодиса Расулуллоҳни туғилган йиллари яъни 570 милодий санада юз берди. Фил воқеъаси билан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборишлари ўртасида қирқ йил бор эди. Бу воқеъага жуда кўплаб кишилар гувоҳ бўлишган. Ҳаттоки, мутавотир даражасига етиб борган. Бу нарса Расулуллоҳни (пайғамбар этиб) юборилишларидан дарак берар эди.

Тафсир ва баён

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?

Улуғ қодир Роббингиз фил соҳибларини нима қилганидаги воқеъага гуёки гувоҳ бўлгандек, аниқ билиш ила билмадингизми? Аллоҳ уларни ер билан яксон қилиб, Ўз уйи Байтуллоҳни ҳимоя қилди. Шундоқ экан, қавмингиз Аллоҳга иймон келтирмоққа лойиқ эмасми? Бу воқеъга кўплаб одамлар шоҳид бўлишди. Ҳабашистонлик насроний қавмлар келиб Яманга ва Ҳижозга эгалик қилиб, Каъбани бузишни хоҳлашар эди. Қачонки Маккага яқинлашиб у ерга киришни хоҳлашганида, Аллоҳ таоло бир мажмуҳа қушларни тош кўтартирган ҳолда юбориб, уларга ўша тошларни оттирди. Ва ўша тош сабабли уларни ҳалок этди.
У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими?
Роббингиз уларни Каъбани хароба қилишдаги ва у ер аҳлини қириб ташлашдаги ҳийла-тадбирларини барбод қилганини кўрмадингизми? Улар бундай қасд қилган нарсаларни йўққа чиқариб зое қилди. Улар Байтуллоҳга ва ҳийла этиб ирода қилган нарсаларига етиша олишмади. Балки Аллоҳ уларни ҳалок қилди.
Ҳийла–бошқаларга махфий ҳолда зарар етказишни тушунилади.
Энди қавмингиз бу ишларни билган бўлса, Аллоҳ ана ўшалар каби азоблашидан қўрқсин, модомики улар Аллоҳга, Расулига ва китобига куфр келтиришни ҳамда одамларни иймон ва Аллоҳнинг ҳақ йўлидан тўсишни афзал билиб устун қўйишса у зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп–тўп қушларни юборди.
Яъни, Аллоҳ уларга ҳар турлик қора қушлар жамоасини юборди. Улар денгиз томондан тўп–тўп бўлиб келишди. Ҳар бир қушда учтадан тош бор эди. Иккитаси икки оёғида ва биттаси тумшуғида. Агар ўша тош бирор жойга тегса вайрон қилиб, парчалаб ташлар эди.
У кичик лойдан бўлган тош бўлиб, мошдан каттароқ, нўхотга ўхшар эди. Агар бирор кишига тегса чечак ёки қизамиқ чиқиб ҳатто ҳалок бўлишар эди.
Уларни (қурт–қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма–тешик) қилиб юборди.
Яъни, экин ёки дарахт баргини ҳайвонлар еб кейин ахлат қилиб чиқарганидаги қолган нарсаларга ўхшаб ҳалок қилди.
Бухорий ривоятларида келтирилишича Ҳудайбия куни Қурайш тушадиган тепаликда узоқ туриб қолдилар. Туялари ҳам чўкиб олди.Атрофдагилар унга зажр қилишса ҳам у ўша жойида туриб олди. Шунда улар: «Қасво (Расулуллоҳнинг туяларини исми) ўжарлик қилиб туриб олди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни бундай хулқи яъни, одати йўқ эди. Буни ўша Абраҳани филларини ушлаган нарса тўхтатиб қўйган», дедилар. Сўнгра яна у зот: «Менинг жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бугун мендан Аллоҳнинг ҳурматли қилган нарсаларини улуғлашдаги бирор тадбирни юргизишни сўрасанглар уни қабул қилган бўлардим, дедилар. Сўнгра у туяни яна қийноққа солинган эди у ўрнидан турди.
Икки саҳиҳ китобида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ этилган куни: «албатта Аллоҳ Маккага (тажовуз қилишдан) филларни тўсиб, расули ва мўминларга унга эгалик қилиш ҳуқуқини берди. Кечаги кун ҳурмати қандай бўлса, бу кунги ҳурмати ҳам асли ҳолига қайтди. Огоҳ бўлинг, бу ердаги бор кишилар йўқ кишиларга хабар берсин», дедилар.

Орқага Олдинга