Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
[1]. (Эй Муҳаммад!) Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир.
Айтишларича, маккаликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг насаби ҳақида сўраганлар. Бир ривоятда айтилишича, Унинг сифати ҳақида, бошқасида Аллоҳ таолонинг нималиги ҳақида сўрашган, дейилади. Шунда У зот ҳақида сўралган ҳар бир кишига унинг жавобини билдириб қўйган ҳолда ушбу сура нозил бўлган. Шунинг учун (Қуръони Каримда) [қул](Яъни «Айтинг».) лафзи битиб қўйилди. Токи У зот ҳақида сўралган ҳар бир кишига қарата [қул] деган хитоб бўлсин. Бу амр фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли эмас. Чунки буйруқни бажариш масаласида, уни бажараётиб, буйруқ калимасини қайтариб айтиш тўғри эмас. Бу билан аён бўладики, бу амр билан фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таълим берилмаган, аксинча, у зот мана шу савол берилган вақтда мана шундай жавоб беришни ўргатишдан беҳожат бўлишга энг ҳақли киши бўлганлар. Чунки у зот алайҳиссалом (бу савол берилишидан) олдин Аллоҳ таолога даъват қилиб юрган ва берилган савол тақозо қиладиган маънонинг ҳақиқатини яхши билганлар. Демак, абаду-лабад [қул] деб ўқилсин учун у худди ана шу тарзда битиб қўйилган. Буйруқ фақат ўзига берилган киши уни бажариши, ўзига буюрилган ишни қабул қиладиган ва қабул қилмайдиган вақтда буйруқни ўқиладиган қилиб, ўшандай ҳолича қўймаслиги керак. Ўша нарса [қул] калимаси биз тепада баён қилиб ўтганларимизга кўра (қайдлаб қўйилган) экани ўз тасдиғини топди.
қул сўзи шунга далолат қиладики, у олдин савол берилган иш ҳақида бўлиб, унда ўша саволнинг жавоби келган. Қуръонда келган барча [қул] сўзида иккита ишнинг бири мавжуд бўлади: ё у ҳақда савол берилган иш юзасидан жавоб берилаётган бўлади ва бу ўшанга ўхшаш нарсалар ҳақида сўралган ҳар бир кишига таълим бериш ўрнига ўтади. Ёки Аллоҳ таоло у зот алайҳиссалом ва у кишига эргашган кишилар ўша жавобни тақозо қиладиган нарса ҳақида сўралишларини билиб, Ўзининг фазлу марҳамати билан мўминлар орасида (қиёматгача) боқий қоладиган нарсани нозил қилган.
Сўнгра унинг бевосита шоҳиди бўлмаган ва эшитмаган кишиларга у ҳақда савол берилган сўзнинг айнан ўзини билиш шарт эмас. Савол берилган ўша сўз уламолар зикр қилиб ўтган маълум сабаблар ва бошқаларга йўналтирилиши ҳам мумкин. Биз унинг ҳақиқати ундай ёки бундай бўлганига шоҳидлик бермасак-да, нозил қилинган сурада ўшанга тўлиқ жавоб бўлишга ярайдиган ва унга лойиқ бўлган жавоб бор. Биз юқорида зикр қилган нарса (яъни Аллоҳ таоло) ҳақида ушбу сура тақозо қилган маъноларга ўхшаш нарса билан жавоб бериш ақл ва ҳикмат юзасидан дуруст бўладиган ҳар қандай гап ҳақида сўралиб қоладиган бўлсак, биз ҳам ана шундай жавоб берамиз.
Мазкур оятда келган [ҳува] (кишилик олмоши)нинг таъвили борасида турлича қарашлар мавжуд. Одамлардан айримлари шундай деганлар: [ҳува] олмоши баён қилинаётган жавобни тақозо қилувчи савол нима ҳакда берилган ёки бериладиган бўлса, ўшанга боғлиқдир. Яъни «Сизлар У ҳакда сўраётган Зот - Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Самаддир...» деган маънода». Улар орасидан айримлари: [ҳува] - Аллоҳнинг энг буюк исмидир»,деганлар. Бу гап Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг баъзи бир фарзандларидан ривоят қилинган. Яъни у киши ўзининг дуоларида: [я ҳу, я ман лааҳува иллаа ҳув, я ман биҳи каанат ҳувийяту куллу ҳу](Яъни «Эй Аллоҳ! Эй ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ! Эй барча нарсалар борлиги Унинг изни билан бўлган Аллоҳ!») дер эди.
Буни икки хил талқинда тушунилади:
Биринчиси, ўзидан бошқа барча нарсанинг моҳияти Унинг ўзидир. Чунки Ундан бошқа нарсалар йўқ бўлиши ҳам, бор бўлиши ҳам мумкин, аммо ушбу сурада Унинг ягоналиги баён қилинганидан келиб чиқиб, У зот азал-азалдан «Унинг мислидек бирор нарса йўқ» бўлган ва шундай бўлиб қолади. Ана шунга кўра: «У ўзининг зоти билан ягона, ягона нарсаларнинг барчасидаги ягоналикни пайдо қилувчи, ўзидан бошқалардаги ягоналикнинг барча маъноларидан пок ва олий Зотдир», дейилди.
Иккинчиси, у [ҳува] Аллоҳнинг шундай исмига боғлиқки, унга тилнинг кучи етмайди, яъни Аллоҳ таоло халойиклардан ҳеч бирини ундан бохабар қилмаган.
[Аллоҳумма иннии асъалука бисмикаллази ман саъалака биҳии аътойта ва ман даъаака биҳи ажабтаҳу](Яъни «Эй Аллоҳ! Мен Сендан шундай исмингни васила қилиб сўрайманки. уни васила қилиб Сендан сўраган кишига (сўраганини) ато қилурсан ва Сенга дуо қилган кишининг дуосини ижобат этурсан».) дуосида ирода қилинган исм ҳам айнан ана шудир.(Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Эй Аллоҳ! Мен Сендан пок, хушбўй, муборак ва Сенга энг суюкли бўлган исмингни васила қилиб сўрайманки, агар уни васила қилиб Сенга дуо қилинса, ижобат этасан. Агар уни васила қилиб Сендан сўралса, ато қиласан. Агар уни васила қилиб Сендан раҳм қилишинг сўралса, раҳм қиласан. Агар уни васила қилиб Сендан кушойиш сўралса, кушойиш берасан», деб турганларини эшитдим». Ибн Можа. «Сунан», Дуо китоби, 7-бет.) Бинобарин, уни васила қилиб сўраш мен зикр қилиб ўтган жиҳатдан ўша исмдан киноя бўлади. Бу дегани, тил уни айта олади ёки ўша олий исмни оғизга олишга тоқати етади, дегани эмас. Биринчи таъвил инсонларнинг ақл-идрокларига яқинроқ ва жорий бўлган одатга кўра, у ҳақда берилган савол, сўнгра унинг изоҳи тақозо қилган Зотни зикр қилиш маъносида бўлишга ҳақлирокдир.
Оятда келган [Аллоҳ] лафзи араб тили уламоларига маълум бўлган ҳозирги маъноси билан унинг нимадан иштиқоқ (Иштиқоқ: сўз ясаш, сўз ҳосил қилиш; этимология, сўз ясалиши. «Ал-Қомус», арабча-ўзбекча қомусий луғат, 685-бет.) қилингани юзасидан турлича фикрлар илгари сурилган. Яъни бу лафз улар билган нарсадан иштиқоқ қилинганми ёки улар билмаган нарсадан? Чунки ундан - (лафзидан) арабларнинг тили билан зикр қилиш ирода қилинган вақтда - ҳар бир тилда у билан дуо қилинадиган ва тилга олинадиган исм бор, - гарчи тилларнинг ўзгаришига қараб уларнинг шакли ўзгарган бўлса ҳам. Бундан мақсад, сўзлаш вақтида ҳарфлар ва бўғинлар фақат мақсадни тушунтириб бериш учунгина ишлатилиши, ўша ҳарфлар ва бўғинлар шу исмнинг айнан ўзидир, деган тасаввурга борилмаслиги маълум бўлишидир. Бунга мисол, Унинг халойиқларни бор қилиши [кун] билан ифодаланиши бўлиб,(Имом Мотуридий бу гапи билан ушбу оятга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «Бирор нарса (яратиш)ни ирода қилганида, Унинг иши фақатгина унга: «Бўл!» - дейишдир. У (нарса) эса бўлур (вужудга келур)» (Ёсин сураси, 82-оят).) яратиш вақтида У зот ҳақиқатан ҳам [коф] ва [нун]ни тилга олмайди. Аллоҳ таолонинг барча исмлари ана шунга асосан тушунилади. Тоқати фақат шунгагина етадиган бандалар тарафидан номлаш у билан жорий бўлган калиманинг ўзи эмас, уни оғизга олган вақтда ирода қилинган нарсани тушунтиришга яқинлаштира-диган маъно тушунилади.
Баъзи одамлар шундай деганлар: (лафзи) - арабларнинг тилида маъбуддир, (ҳеч нарсадан) иштиқоқ қилиб олинмаган, бироқ у ҳозиргидек, ўша маънога тайин қилиб қўйилган. Бунинг исботи, агарчи ибодат қилинаётганлар ичидан ҳақиқий Илохдан бошқа ҳаммасида баъзилар (лафзи) ундан иштиқоқ қилиб олинган, деб ҳисоблаган «кўздан тўсилганлик ёки унга илтижо қилинадиганлик» ва ҳоказолар каби ўша маънолардан бирортаси мавжуд бўлмаса ҳам, араблар ўзлари ибодат қилган ҳар қандай кимса ёки нарсани илоҳ деб номлашларидир. Демак, унинг (лафзи) Маъбуд учун тайин қилиб қўйилган лафз экани ўз тасдиғини топди. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ҳам ана шу асосда тушунамиз: [ароайта маниттахоза илааҳаҳу ҳавааҳу].(«Кўрдингизми, ким (нафсу) ҳавосини илоҳ қилиб олган бўлса...» (Фурқон сураси, 43-оят).) Яъни «Нафсу ҳавосини ўзига маъбуд (қилиб оладиган кимсани кўрдингизми?» Бу дегани нафсу ҳавода ўша маънолардан бирортаси мавжуд, дегани эмас. Зеро, чинакам маъбуд - Аллоҳ таолодир. Чунки ҳар бир нарсада У зотга бандалик аломати мавжуд, Унинг Парвардигорлигига далолат мавжуд. Бас, У ўз зоти билан маъбуддир, яъни барча яратганлари тарафидан ибодат қилинишга, Унга бўйсунишлари ва итоат қилишларига Уз зоти билан ҳақли Зотдир. Мен бу мавзуга алоқадор ҳар бир оятда бу ҳакда гапириб ўтдим. Аллоҳнинг ёрдамисиз на куч ва на кувват бор!
Бу - биз илгари сурган фикрларнинг ҳақиқатидир: У ўз зоти билан Холиқ (яратувчи)дир. Уз зоти билан Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли)дир. Гарчи раҳматининг нишонаси унга етиб борган ва Унинг тадбирига далолат қиладиган маъно унда на-моён бўлган киши аввал йўқ бўлиб, кейин вужудга келган бўлса-да, У зот бу билан (меҳрибонлик билан) азал-азалдан сифатлангандир. Ибодат ва итоат кейин вужудга келганлар тарафидан, аввал йўқ бўлиб кейин пайдо бўлганлар ичида содир бўлаётган бўлса-да, У азалдан Илоҳ бўлган ва абадий Илоҳ бўлиб қолади. Қуйидаги оятлар ҳам шундай тушунилади: «Жазо (вамукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир»,(Фотиҳа сураси, 4-оят.) «Ҳолбуки, У ҳамма нарсанинг Парвардигоридир».(Анъом сураси, 164-оят) Яъни нарсалар орасида (ҳали вужудга келмасдан) энди пайдо бўладиганлари бўлса-да, (У ҳамма нарсанинг Парвардигоридир). Бу дегани улар (аввалдан) бор дегани эмас. Қиёмат куни ҳам худди шундай. «Холиқ» ва унга ўхшаш (бошқа сифат)лар ҳам ана шу тарзда тушунилади.
Шу нуқтаи назардан айримлар «Илоҳ» лафзининг чинакам маъбуднинг исми эканини ёки қайсидир тилдан иштиқоқ қилиб олинган исм бўлишини инкор қилганлар. Чунки Аллоҳ таоло азал-азалдан Илохдир. Ибодат қиладиганлар ёки бу лафз ундан ишти-қоқ қилиб олинган тил ҳодис - кейин вужудга келган, азалий эмас.
Зикр қилиб ўтганимиздек, бизнинг наздимизда бу масала борасида асл қоида шуки, Аллоҳ таоло Узи тавсифланаётган барча сифатлар билан Узининг зоти туфайли сифатланган. Чунки Унинг зоти ўзгаришни, маҳолликни, азалий бўлмаган бошқа бири туфайли мақталишни қабул қилмайди. У Ўз зоти учунгина мақталади, Уни мақтайдиганлар вужудга келган вақтдан бошлаб унга ҳақли бўлган эмас. «Олим» ва «Қодир» сифатлари ҳақида муайян бир фикрда бўлишда ҳам худди шундай йўл тутилади, гарчи У зот илм ўргатган ва қудрати остида бўлган мавжудотлар олдин йўқ бўлиб, кейин вужудга келган бўлсалар ҳам. Аллоҳнинг ёрдамисиз на куч ва на кувват бор!
Заҳҳок: [Аллоҳ] Унинг энг буюк исмидир, чунки ҳар бир ўринда (иш ёки гап) у билан бошланади», деган.
Сўнгра(лафзи) нимадан иштиқоқ қилингани юзасидан турлича қарашлар мавжуд. Жумладан, айрим уламолар шундай деганлар: «Унинг асли» [илааҳун] бўлиб, [алиҳар рожулу илаа ахоро] яъни «Қиши бошқа бир кишига илтижо қилиб, ундан ёрдам сўради», [фа алиҳаҳу], яъни «бас, унга ёрдам берди ва хотиржам қилди», дейилгандаги «алиҳа»дан олинган.Ортидан иқтидо қилинадиган кишига «имом» деб аталганидек, фиъаалун вазнига(Вазн: парадигма, шакл, сўз ясаш қолипи.) солиб илааҳун деб аталди. Сўнг (аниқлик артикли)ни киритиш билан таъзим кўрсатилди. Сўнг Қурайш аҳлининг тилида бўлгани каби ҳамзаси ҳазф (Ҳазф қилиш: сўз ёки жумладан айрим бўлакларни муайян сабаблар билан тушириб қолдириш. «Ал-Қомус», 580-бет.) қилиниб, нозиклаштирилди. Сўнг иккита «3» лом ҳарфининг бирини иккинчисига идғом (Идғом қилиш: бир ҳарфни иккинчи ҳарф ичига киритиб ўқиш, иккилантириш, ассимиляция (аралаштириб, бир қилиб юбориш). Ўша манба, 82-бет.) қилиниб, устига ташдид (Ташдид: ҳарф устига ташдид белгисини қўйди, ундош товушни иккилантириб талаффуз қилди. Ўша манба, 631-бет.) (белгиси) қўйилди. Натижада у [Аллоҳ]га айланди.
(Кейинги оятда келган) [ас-Самад] исмини ҳам ана шунга кўра қуйидагича таъвил қилинади: «(У) ҳожатларда мурожаат этилувчи, ёрдам сўралувчи ва илтижо қилинувчи Зотдир».
Айрим тафсирларда шундай дейилган: (лафзи) «ундан ёрдам сўради» маъносидаги [валаҳа яли-ҳу валаҳан]дан иштиқоқ қилинган. У ёрдам сўралувчи Зот бўлгани учун у билан (исми билан) номланди. Бу ҳам биринчи гапга яқиндир, аммо бу калимани исмга айлантирилганда [вилааҳ] бўлиши, [викаафун]нинг исми [икаафун] бўлгани каби (унда ҳам) [вов] ҳарфи [алиф] ҳарфига алмаштирилиб, [илааҳун] бўлиши керак. Ҳижозликлар (Ҳижоз: шимолдан Шом сарҳадларидан жанубдан то Ямангача чўзилган шарқдан Нажд ўлкаси, ғарбдан Тиҳома текисликлари билан чегарадош ҳудуд. «Ал-Қомус», 567-бет.) ана шу тарзда [вов] ҳарфини [алиф] қилиб гапирадилар. Шоир шундай деган:
[фа ақбалат аалиҳан саклаа ъалаа ъижалйн].(Ибн Манзурнинг зикр қилишича, Аъшонинг шеъридаги [аалиҳан] сўзи аслида, [ваалиҳан] бўлган. Аъшо шундай деган: «Айтишларича, бир сигирнинг боласини йиртқичлар еб қўйибди. Шунда боласидан айрилган сигир)Яна бир таъвилда шундай дейилган. Чунки У зот ҳар бир нарсани ўзига бўйсундирди, ўзига қул қилди. Шунинг учун ҳам ҳамма нарса Унга қуллик қилди».
Шоирлардан бири шундай деган:
[ва аллаҳа илааҳука вааҳидан мутафарридан, саадал мулука биъиззиҳии ва тамажжа-даа]. Яъни Сенинг Илоҳинг бир ўзи, ёлғиз ҳолда Узининг қудрати билан подшохдардан ғолиб келди ва улуғ бўлди.
Бошқалар шундай деган: «У кўздан пана бўлгани учун шу исм билан номланди. Шундан олиб: [лиҳта фалаа туро] (Яъни «Кўздан пана бўлиб, кўринмай кетдинг».) дейилади». Бир шоир шундай деган: [лааҳа Роббий ъанил холааиқи туррон, холиқул холқи лаа юроо ва яронаа]. Яъни Раббим барча халойиқлардан яширинди, халойиқлар Холиқи бизни кўриб турсада, Узи кўринмайди.
Яна бир манбада шундай дейилган: «Қалблар Унинг азамати ҳақида тафаккур қилишдан ҳайратда бўлгани учун деб номланди. Бу ҳам сизнинг ушбу сўзингиз кабидир:
[аллаҳаниш шайъу ҳаттаа алиҳту]».(Яъни «Бу нарса мени ҳайратга солиб қўйгани учун ҳайратим ошди».) [мафозатун муълиҳатун](Яъни «Ҳайратга солувчи саҳро».) ҳам шулар жумласидандир. Демак, (исми) нинг маъноси «Азаматига назар солган пайтда ақлни ҳайратга соладиган зот», деганидир. [алиҳа яълаҳу фа ҳува олиҳун] ҳам шу(лар тоифасидан)дир. Бир шоир шундай деган:
[ва баҳмау тийҳин таълаҳул айну вастоҳаа, мухфиқотул аъ-лаами дзирро ма самлақо].Яъни кимсасиз саҳронинг ўртасида кўзлар ҳайратда қолар, гўёки ҳеч бир гиёҳ унмаган тақир, теп-текис ерга ўхшар.(Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи шундай дедилар:) Бизнинг фикримизча, аслида бу нарсадан («Аллоҳ» исми нимадан иштиқоқ қилиб олингани ҳақидаги баҳсдан) кўз юмиш лозим. Чунки иштиқоқ маҳалли ва унинг (қандай маъно учун) тайин қилинганини билишга бўлган эҳтиёж (Аллоҳ таолодан келган) амрнинг ўрни ва ҳукм нимага қаратилгани билиб олиниши учундир. Уламолар уни («Аллоҳ» исмини) иштиқоқ қилиб олган лафзларнинг барчаси билан Аллоҳ таолодан бошқани ҳам номлаш, унга аниқ қилиб нисбат бериш ва илоҳ деб аташ эҳтимоли йўқ эмас. Қолаверса, унинг ҳақиқати маълум бўлган маъно (яъни чин маънодаги маъбудлик) Аллоҳ таолодан бошқани қабул қилмайди ва у билан бошқаларни номлаш мумкин эмас. Бинобарин, улар ёрдамида аслини топиш ирода қилинган барча важҳлар орқали унинг нимадан иштиқоқ қилиб олинганини билишда беҳожатлик борлиги ўз исботини топди. Чунки улар шундай йўлларки, улар орқали қасд қилинган нарса ҳақидаги билимга ва ирода қилинган нарсадан воқиф бўлишга олиб боради. Улар зикр қилган нарсасиз ҳам (бу нарсалар) маълумдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Бизнингча, бу борада асл қоида шуки, Аллоҳ таоло ўзининг лутфу карами билан инсонларга кимнидир илоҳ деб аташни ман қилган. Аммо баъзи-баъзида пайдо бўлиб қоладиган айрим ҳолатлар борки, инсонлар у билан номлаш жорий бўлиб келган бу исмни унинг ҳақиқатига айлантириш маъносида (кимни ёки ниманидир) илоҳ деб атаганлар. Узларича бу нарсада (Аллоҳга) восита қилиш ва яқинлашиш бор деган гумон билан шундай қилдилар. Ўша нарсалардан бирортасида мазкур ҳақиқат (чинакам илоҳлик сифати) бор деб билганлари учун эмас. Аксинча, улар шундай дедилар: «Биз фақат уларга бизни Аллоҳга яҳин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз».(Зумар сураси, 3-оят.) Яна: «Ана шулар Аллоҳ ҳузурида бизни шафоат ҳилувчиларимиз».(Юнус сураси, 18-оят.) Яна: «уни бизга Аллоҳ (Ўзи) буюрган».(Аъроф сураси, 28-оят.) Шуни билиб қўйиш лозимки, улар Аллоҳни билганлар, чунки ўзлари учун бу ишда уларни Аллоҳ таолога қайтарадиган маънолар борлигини даъво қилганлар. Шу нарсани икки тилнинг (Пайғамбарлар тили ва файласуфларнинг тили.) биридан олиб, мажозан (уларни илоҳлар деб) зикр қилганлар. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Аммо бандаларни Аллоҳ таолога яқин қиладиган ишларда У зотни тилга олиш борасида пайғамбарларнинг тиллари (услублари қуйидаги оятларда намоён бўлади): «... уни Аллоҳга ва Пайгамбарига ҳавола қилингиз»,(«Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарига ҳавола қилингиз» (Нисо сураси, 59-оят).) «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизларга ёрдам берур»(Муҳаммад сураси, 7-оят.) ва: «(Эй Муҳаммад!) ҳақиқатан, Сизга байъат (қасамёд) қиладиганлар, албатта, Аллоҳга байъат ҳилган бўлурлар».(Фатҳ сураси, 10-оят.)
(Мазкур оятларда) банданинг байъат қилиши (аҳдлашиши) ва У зотга ёки Унинг динига ёрдам беришини Аллоҳга ёрдам бериш ва Унга байъат қилиш деб баҳоланмоқда. Чунки бу ишлар (бандаларни) Аллоҳга яқин қилади. Мушрикларнинг ўзлари ибодат қиладиган нарсаларни илоҳ деб аташлари ҳам ана шу маънода бўлган, уларни ҳақиқатан ҳам илоҳлар деб билмаганлар. Ёки улар файласуфларнинг тилларидан эшитганларки, Аллоҳнинг зотий исми йўқ, У зот Узининг наздида улуғлик ва даража эгаси бўлган ҳар қандай ном билан аталган холос, деб. Чунки мушрикларнинг эътиқодича, улар ибодат қиладиган илоҳларнинг ўрни биз улар ҳақида (ўзларидан нақл қилган ҳолда) зикр қилиб ўтганимиздек бўлгани учун ҳам уларни илоҳ деб атаганлар. Улар ўзлари билган Аллоҳга ўша исмни (Илоҳ исмини) моҳиятан нисбат бериб зикр қилганлари каби ўша илоҳларини ҳам ҳақиқий маънода илоҳ деб билмаганлар.(Мушрикларнинг: «Биз фақат уларга бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» (Зумар сураси, 3-оят) ва «Ана шулар Аллоҳ ҳузурида) Ана шунинг учун ҳам улар бу масалада ўз ишларини Аллоҳга қайтарганлар. Бу нарса бошқаларни «Холиқ» ёки «Раҳмон» деб номлаш ишига ўхшайдики, Аллоҳ таоло ўзининг лутфу карами билан уларга бу борада имкон бериб қўйган бўлишига қарамай, ҳеч кимни мазкур икки исм билан номламайдилар, гарчи одамлар орасида унинг хайрли ишлари кўп, меҳрибонлиги зиёда бўлса ҳам. Бундан мақсад шу нарса маълум бўлиши учунки, улар Аллоҳ таолонинг исмлари бўлиб, сабабини ҳеч ким билмайдиган жиҳатдан ўзининг лутфу карами билан инсонларни ўша исмлар билан номлашдан қайтарган.
[қул ҳуваллоҳу аҳад], яъни «Иш шуки, Аллоҳ ягонадир». Бу «Бу ерда тик туришингиз сабаби ва иши нима?» деб сиздан сўраган кишига: [иннаҳу Зайдун қои
мун], яъни «Иш шуки, Зайд тик турибди», деган сўзингизга ўхшайди. Бу билан сиз: «Иш шуки, Зайд тик турибди, яъни у тик тургани учун тик турибман», деган бўласиз. Зажжожнинг фикри ҳам шудир. Унинг фикрича, гўёки У: [қул ҳуваллоҳу аҳад] деганида унга: «Иш ва аҳвол қандай?» дейилган. Шунда у: «Иш шуки, Аллоҳ ягонадир», деган. Яъни иш ана шундай эканини билишларини мақсад қилган.(Зажжож. «Маъонил Қуръон», 5-жилд, 377-бет.)
[аҳад] сўзи [вааҳид] (якка, ягона) маъносини беради. [вааҳид] шундай исмки, у қўшиб зикр қилинган вақтда унинг ўхшаши борлигини инкор қилади. Масалан, қўшиб зикр қилинганлар ичида унинг ўхшаши йўқлигини назарда тутган ҳолда [ҳува вааҳидуз замаан],(Яъни «ўз даврининг ягонаси».) [вааҳидул холқ](Яъни «Одамлар ичида ягона».) дейилади ва ўша инсон адад эътиборидан битта бўлади. Чунки унга ўхшаган исм билан ҳисоб бошланади, аммо [аҳад] билан бошланмайди. Шу жиҳатдан [аҳад] исми ягоналик маъносини ифодалашда ва ўхшашларни инкор этиш борасида [вааҳид] исмидан кўра кучлироқ бўлиб чиқади, гарчи Аллоҳ таоло бу икки калиманинг қайси бири билан зикр қилинса ҳам, Ундан ўша маъно топилсада. Аллоҳ таоло бирдурки, унинг бирлиги иккинчини қабул қиладиган ёки саноқ жиҳатдан бўлиши мумкин эмас. Балки У бир бўлиб, ададлар ва тенглар маъносидан пок ва олий бўлган ҳақиқий маънодаги илоҳдир.
(Файласуф) Ҳаким зикр қилишича, бирликлар тўрт хил маънода ишлатилади:
- яхлитликдан ташқарида бўлиши мумкин бўлмагани учун устига қўшишни қабул қилмайдиган бутунлик маъносидаги бир.
- қисмларга бўлиш ёки камайтиришни қабул қилмайдиган, энг оз деган маънодаги бир. Чунки у нарсаларнинг ичидан энг озидир. Агар тенг иккига бўлинса, ўша бўлак ундан ҳам оз бўлади.
- камайтиришни ҳам, устига қўшишни ҳам қабул қилмайдиган бир.
- бирликларга асос бўлиб берадиган бир.
Аллоҳ таолодир. «Ундан» кўра махфийроқ ҳеч нарса йўкдир. У шундай Зотки, Ундан тил ожиз, Унинг васфига сўз етмас, тасаввурларга сиғмас, ақллар У ҳакда ҳайратда қотгандир. Ана шу - оламлар Парвардигори Аллоҳдир!
Бу масала юзасидан асл гап шуки, мана шу тилдан бошқаси билан Аллоҳ таолонинг ягоналигини ифодалаб беришга ҳеч қандай йўл мавжуд эмас. Унинг маъносини бу тил ёрдамида инсонлар онгига яқинлаштириб бериш учун биргина йўл - бу ҳамма одатланиб қолган ва у билан маърифат пайдо бўлган сўзларни ҳам унга қўшишдир. Зеро, биз зикр қилиб ўтган зарурат борлиги учун ақлий ва нақлий далиллар орқали англашиладиган ҳақиқий маънодаги тавҳид тил билан ифодаланадиган сўзларнинг ичига жойлаб қўйилган. Аслида бу мен юқорида хабар қилганимдек, (Аллоҳнинг ягоналик сифатини) инсонлар онгига ва маълумотни юзага чиқаришда одат бўлиб қолган услубга асосланган тилнинг ибораларига яқинлаштириб бериш хоҳланган вақтдаги вазиятнинг тақозосидир. Аллоҳ таоло ҳақида [вааҳид] ёки [аҳад], деган эътиқодда бўлиш юқорида зикри ўтганларга кўра тушунилади. Ўртада турганлик ёки озлик ёхуд кўплик эътибори билан ўзидан бошқалар ичида ягонадир, деган маънода эмас. Қолаверса, [вааҳид] исмининг маъноси ичида бўлганларнинг ҳар бири ўша жамланган бирликларнинг биттасидир. Аммо тасаввурдаги битталик ҳам борки, у қисмларга бўлинмайдиган жуз деб аталади ва у барча бирликлар ичидан бошқадир. Ўша тасаввурдаги бирлик бошқа бир жуздан келиб чиққан бўлади, аммо тасаввурда жузланмайдиган бўлади. Чунки аслида унинг ўзи жуз бўлса-да, ундан камрокдир. Аллоҳ бутунлик, яримлик, озлик ва кўплик билан сифатланишдан олий ва пок Зотдир. Бир эса ярми ёки бутуни бўлиши, ози ёки кўпи бўлиши керак бўлган нарсалар сирасидандир. Аллоҳ таоло бундан олийдир. Балки У шундай зотки, мен баён қилган барча нарсалар Унинг мулкидир. Ҳатто мен баён қилган барча нарсаларни яратган Зот ҳам Удир. Ҳар бир нарсанинг ўз жуфти бўлиши учун тепада зикр қилинган ўша нарсаларнинг ҳар бирига унинг муқобилини яратиб қўйган ҳам Удир. Бинобарин, чинакам маънодаги ягоналик фақат Унга тегишлидир. Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч қандай куч-кувват йўқдир!
[2]. Аллоҳ Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дир.
Аллоҳ таоло (бундан олдинги оятда) ўзининг ягона эканини зикр қилган бўлса, (бу оятда) ўзининг ягоналик сифатини исботлаш учун Самад эканини ҳам зикр қилган. Унинг исботи шуки -яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир - Аллоҳ таоло Ўзидан бошқа барча зотлар ўз ҳожатлари билан Унга интилишлари учун - яратилиш жиҳатидан бор бўлиш учун, вужудга келгандан сўнг саломат бўлиш учун, бор бўлгандан сўнг (тирикликда) давом этишга сабаб бўладиган нарсалар учун ҳаммани Ўзига муҳтож қилиб яратди. Аллоҳ таолонинг иродасисиз вужудга келиш, Унинг ёрдамисиз тирик бўлиш мумкин эмас. Муҳтожлик (ҳар бир инсон ва нарсани) барча тарафдан ўраб олган. Бундан мақсад, мавжудлик ва боқийликда ҳаммадан беҳожатлик фақат Унга тегишли бўлишидир. Аллоҳ таоло Узининг зоти билан мавжудлиги, Узининг зоти билан боқийлиги, Узидан бошқанинг мавжудлигидан (беҳожат ва) олий Зот эканлиги ўз тасдиғини топишидир. Аллоҳ таоло, биз У зот ҳақида иборалар ёрдамида сўзлаб беришдан тиллар ожиз, фақат У зотнинг барча мавжудотлар ичидаги илоҳий сифатларининг аломатларидан иборат яратилмишлар ёрдамида инсонларнинг тушунчаларига яқинлаштириш маъносидагина сўзлаб бериш мумкин, дея зикр қилиб ўтганимиздекдир.
Сўнгра [ас-Сомад] исмининг маъноси ҳақида бир қан-ча важҳлар айтилганки, уларнинг барчаси биз баён қилиб ўтган гапларга бориб тақалади. Шулардан бири, улуғлигининг ниҳоя-си йўқ бўлган Хожа (дегани)дир. Улуғликдан олинган тушунчага кўра, унинг маъноси барча ҳожатларни Унга йўналтириш ва барча муҳтожлар ўз умидларини фақат Унга боғлашларидир.
[ас-Сомад] исмининг) иккинчиси маъноси «ичи ковак эмас» деганидир. Бу маъно Аллоҳ таолонинг ягоналик билан, Узидан бошқалардаги ягоналик маъносидан олийлик билан билан сифатланишида намоён бўлади. Чунки У зотдан бошқаларда ичида бўшлиқ ва тешиклар бор бўлган эҳтимолий жузлар жамланганки, улар худди ичи бўш нарсалар кабидир.
Бир гуруҳ муфассирлар [ас-Сомад] шундай нарса билан изоҳлаганларки, иборанинг (яъни «Сомад» исмининг) зоҳирига кўра, у Қуръоннинг таъвили бўлиб,(Қуръони Каримдаги кўпгина оятларни улардан кейин келган оятлар изоҳлаб берган. Ихлос сурасида келган [Аллоҳус-Сомад] оятини ҳам ундан кейинги оятлар изохдаб берган. Тарж.) у шу оятнинг ортидан зикр қилинган [лам ялид] оятидир.
Чунки болали ҳар қандай нарсанинг ичи ковак бўладики, ундан фарзандлар туғилади. Бинобарин, бу оятда Аллоҳ таолонинг фарзанди бор, деган кишиларнинг бу сўзлари (бундай бўлиши) мумкин эмасга чиқарилган ва У зотнинг ичи ковак бўлиши инкор этилган. Бинобарин, Аллоҳ таоло (бу оятда): «Қандай қилиб Унинг боласи бўлсин, ҳолбуки, Унинг ичи ковак эмаслигини ўзингиз биласиз-ку?» демоқда. Аллоҳ таоло шундай деган: «У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?!»(Анъом сураси, 101-оят) Бу оят Аллоҳ таолони Унинг хотини бор бўлишидан пок деб билган, (аммо Унинг боласи бор, деб эътиқод қилган) бир гуруҳ одамлар ҳақидадирки, улар фақат хотинларгина туғишини, шунингдек, фақат ичи ковак бўлганлардагина туғиш-туғилиш борлигини кўрганлар. Бинобарин, бу оятда Аллоҳ таолонинг боласи бор, деган ана шу бир гуруҳ одамларнинг сўзларига ўзларининг Аллоҳ таоло ҳақида Унинг ичи ковак эмас, деган эътиқодлари билан раддия берилган. Шунингдек, олдинги оятда уларга ўзларининг Аллоҳ таолони хотин(и бор бўлиш)дан пок деб билган эътиқодлари билан раддия берилган.
Бир тафсирда шундай дейилган: «Ичи ковак бўлганларда муҳтожлик мавжудлиги боис [ас-Сомад] исмининг маъноси) биринчи таъвилга, яъни «У заруратлар қондирилиши учун мурожаат қилинувчи Зотдир», деган маънога бориб тақалади. Бир гуруҳ уламолар, агар Аллоҳдан ичи коваклик сифати инкор этиладиган бўлса, Унинг (ичида коваги ва бўшлиғи бўлмаган) бир бутун, яхлит Зот экани ўз тасдиғини топади, деган хаёлга боришган. Худди бир-биридан ажралган жузларнинг жамланишига «ичи ковак»лик маъноси берилгани каби, бир-бирига киришиб, миқдор жиҳатидан кўпаядиган жузларнинг жамланишига «бир бутун, яхлит» маъноси берилади. Бинобарин, Аллоҳ таоло бу икки важҳнинг биридан покланадиган бўлса, иккинчи важҳдан ҳам покланган бўлиб чиқади. Чунки ҳар иккала важҳ замирида ягоналикни инкор этиш, бирликларни мослаштириш бордир. Қолаверса, баъзи нарсалардан шундай ишлар инкор қилинган вақтлар ҳам бўладики, уларнинг муқобили бўлмайди. Масалан, аразлар (номоддалар)дан эшитиш, кўриш ва билишни уларнинг муқобилини исботлаш учун инкор этилмайди. Чунки аразлар бошқа аразларни қабул қилмаслигини (Яъни сифатларнинг сифатланмаслиги ҳаммага маълум нарсадир. Тарж) улар биладилар. Аллоҳ таолонинг ягоналигини билиш ва Уни жуфтлари бор бўлиши мумкинлигидан пок деб билиш ҳам ана шунга кўра, мен зикр қилиб ўтган гапни тасдиқлайди.
[ас-Сомад] (исми) «У доим бўлувчи Зотдир», дея таъвил қилинган тафсирлар бор. Бу ҳам мен юқорида зикр қилиб ўтган гапларга - Аллоҳ таоло ўзгаришни, бошқа нарсага айланиш-ни ва муҳтожлик аломати топилишини қабул қилмайди. Зотан, У заруратлар қондирилиши учун мурожаат қилинувчи Зотдир.
Баъзилар биринчи таъвил юзасидан шундай деган:
[лақод баккарон нааъий би хойрой Бани Асад, би Амр ибни Масъудин ва бис-саййидис-сомад]. Яъни эрта тонгдан жарчи Бани Асад қабиласининг икки яхши одами - Амр ибн Масъуд ва «саййид Самад» (ҳожатбарор улуғ зот)нинг вафот этгани ҳақида хабар берди.
Арабларда: «Унга ошикдим, интилдим», деган маънони анг-латадиган [сомадту илаа фулаанин] деган гап бор. Бу [ас-Сомад] (исми) «заруратлар учун мурожаат қилинадиган Зот» деган маънода эканини кўрсатади.
[3]. У туғмаган ва туғилмаган ҳам.
[4]. Шунингдек, Унинг ҳеч бир шериги йўқдир.
Бу оятларнинг таъвилида шундай дейилган: «(Бундан олдинги оятдаги) [ас-Сомад]нинг таъвили: «У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унинг ҳеч бир шериги йўқдир» (оятларидир)». (Шайх Абу Мансур раҳматуллоҳи алайҳи дедилар:) «Аслида Аллоҳ таоло Ўзи ҳақида Унинг боласи бор, деб айтишни Унинг шериклари бор, дейишдек ўта оғир иш, деб ҳисоблаган. Чунки туғиш дегани у ўша туғилган боланинг жавҳаридир, деган маънони англатади ва бу билан у Аллоҳ таолонинг шеригига айланиб қолади. Бу эса тавҳидга зиддир. Боласи бор, деб айтиш ҳам ана шу асосда тушунилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу гапни ўта оғир иш, деб ҳисоб қилган. У зотни билган кишиларга далиллар келтириш орқали Унинг боласи бор бўлишидан пок, деб эътиқод қилишни шарт қилиб қўйган. Чунки Унинг боласи бор дейиш, биз тепада баён қилганимиздек, Аллоҳ таолонинг шериги борлигини тасдиқлаш бўлади. Дарҳақиқат, бу олам яратилиш эътиборидан тўлалигича ўзининг Яратувчиси шериклар ва ўхшашлардан пок эканига шоҳидлик бериб турибди. Шунинг учун биз тепада зикр қилиб ўтган гапни айтиш (Яъни Унинг боласи бор, деб айтиш. Тарж.) ботилга чиқади. Бундан ташқари, барча халойиқлар ўзларидаги жуфтлашиш ва мослашиш қобилиятига ишора қилиб туради. Туғиш ва туғилиш ана ўша иш орқали вужудга келади. Аллоҳ таоло эса бу нарсадан пок ва олий Зотдир.
Қолаверса, оламдаги ҳар битта нарса бирликларга ишора қиладики, улар ўзларидан бошқа нарсадан пайдо бўлган ёки улардан бошқа нарсалар пайдо бўлади. Ана шу иккала ҳолат аслида бу оламга тегишли ва ундагилар ҳам шу иш устига тайин қилинганлар. Аллоҳ таоло Ўзидан бошқаларда мавжуд бўлган барча маънолардан пок ва олий экани ўз тасдиғини топиб бўлгандир. Чунки Ундан бошқаларнинг ҳар биттаси бутун маънолари ва сабаблари билан Аллоҳнинг мулкидир. Улар аввал йўқ бўлиб, кейин пайдо бўлган ва уларни ўзларидан бошқаси (Аллоҳ) тасарруф қилиб туради. Уларнинг устидан бошқанинг (Аллоҳнинг) ҳукмронлиги жорий бўлиб туради. Агар Аллоҳ таоло ҳақида ана ўша сифатлардан бирортаси мавжуд деб тасаввур қилинадиган бўлса, Унинг илоҳлиги йўқолади. Ўзидан бошқага муҳтожлиги юзага чиқади ва устидан бошқаларнинг ҳукмронлиги жорий бўлиши керак бўлиб колади. Бу эса айни мавзудаги далиллар фақат унга тегишли бўлиши, яратилиш ва яратилишдаги ҳикмат юзасидан тилга киритилган ҳамда жо-рий қилинган шоҳидлик фақат унга тўғри келиши учун ана ўша маънолардан холи бўлган бошқа бир илоҳ борлигини тақозо қилади. Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч қандай куч-қувват йўқдир!
Юқорида ўтган гапларга асосан бу сура «Унинг ҳеч бир шериги йўқдир» сўзлари билан якунланган. Чунки бу иш ўхшашликни тақозо қилади. Ўхшашликда эса (баъзи бир жиҳатлардан) умумийлик бор. Агар Аллоҳ таолонинг шериги бор деб тасаввур қилинадиган бўлса, бу оламнинг тартиби издан чиқиб кетиши ўз тасдиғини топгандир.(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу билан ушбу оятга ишора қилган: «Агар иккиси (Ер ва осмон)да Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, ҳар иккиси бузилиб кетган бўлур эди» (Анбиё сураси, 22-оят).) Аллоҳ таоло мослашиш ва жуфтлашиш каби маънолардан пок бўлиши лозим. Зеро, У зот ана шу поклик сифати билан мавжудотни тасарруф қилади ва тақдирнинг (Такдир: Аллоҳнинг бутун мавжудотлар тақдирини ўзининг азалий илмига асосланиб дарак гап шаклида битиб қўйиши. «Ал-қомус», 738-бет.) ҳукмронлигини жорий қилиб қўяди.
Бу суранинг хулосаси (охирги оятлари) инсонлар қуйидаги учта хислатларнинг (Чамаси, Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ тилга олган учта хислат ушбулардир: биринчиси талқин. иккинчиси туғма хусусият ва фитрат, учинчиси олам ҳақида чуқур ўйлаб кўриш.) бири ёрдамида таниган Зот (Аллоҳ)нинг наътини(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу билан Аллоҳнинг тавҳид сифатини назарда тутган бўлса, ажаб эмас. Чунки бу сифат Унинг бошқа барча сифатларини ўз ичига жамловчидир.) тасдиқлаш учун келган бўлиши эҳтимоли бор:
1. Инсонлар Аллоҳ таолони бир-бирларига талқин (Талқин: ўргатмоқ, таълим бермоқ, йўл-йўриқ кўрсатмоқ, тушунтирмоқ.) қилиш орқали таниганлар, ҳатто унинг охири ғайбни билувчи Зотга (Аллоҳга) бориб етади.(Яъни Аллоҳ таоло ўзини «энг аввало» пайғамбарларига танитган. Улар эса ўз навбатида инсонларга танитганлар. Пайғамбарлардан эшитиб Аллоҳни таниган инсонлар Уни ўзларидан бошқаларга танитганлар ва ҳоказо. Тарж.) Аллоҳ таоло инсонларни ана шу одат
устида яратиб, шу ишга жалб қилиб қўйган. Ҳатто Унинг ягоналигини инкор этган киши ҳам очиқ-ойдин авлоддан-авлодга ўтиб келган ана шу талқин қилишдан сўнг бу каби ишларда хато бўлиши мумкин эмаслигига ишончи комил бўлган. Чунки авлоддан-авлодга ўтиб келадиган ишларда хато бўлиши илмларнинг барча-барчасини йўққа чиқариб юборадики, инсонлар шу илм-лар ёрдамида бир-бирлари билан муомала қиладиган қилиб яратилганлар: Ана ўша илм (яъни Аллоҳнинг борлиги ҳақидаги би-лим) халойиқлардаги илмларнинг дастлабкисига ўхшаб қолган.
2. У (билим) табиий, туғма хислатга ўхшайдики, уни инкор этишнинг имкони йўқ. Аммо Аллоҳ (инсонларда) яратиб қўйган табиатларни риёзат ва турфа хил чора-тадбирлар юзасидан унинг ёрдамида ўз оқимидан буриб юбориладиган нарса билан инкор қилиш мумкин.
3. Одамлар бу масалада оламнинг Аллоҳга далолат қиладиган, Унинг илоҳлигига шоҳидлик берадиган жузларидан ҳар бирига диққат билан назар солиш орқали У зотни таниганлар.
Аллоҳ таоло бу оят билан Уни биз тепада зикр қилиб ўтган учта важҳ орқали таниган кишиларга ўзининг шундай-шундай сифатлари бор эканини баён қилган. Бундан мақсад, бирор нарсада Унинг ўхшаши ёки тенги бор, деган тасаввур тамоман йўқолишидир. Шунингдек, ундан бошқача фикрда бўлиш биз зикр қилиб ўтган важҳлардан ташқаридир. У ҳам (биз юқорида айтиб ўтган) талқиннинг бир турига тегишли бўлиб, унинг табиийлик хусусияти йўқ, бу борада ўзининг етарли ва умумий сифатига эга бўлмаган бир талқиндир. Яратилиш юзасидан барча мавжудотлар (Унинг илоҳ эканига) шоҳидлик бериши масаласида чуқур ўйлаб кўриш ва фикр юритиш орқали идрок қилинадиган талқин эмаслигини билиб олишларидир. Шунинг учун ҳам у (яъни Аллоҳнинг тавҳид сифатини таниган инсон) уни қабул қилмайди ва сифатлаш у билан жорий бўлиб келган нарсанинг моҳиятига мурожаат қилади. Ундан бошқасига эмаски, у ҳақда муайян фикрда бўлиш зикр қилинган кишининг талқинига ва ҳеч бир ҳужжатсиз (масалани) чигаллаштиришга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам у мен зикр қилиб ўтган (учта хислат)нинг бирортасига баробар бўла олмайди. Қолаверса, Аллоҳ таолонинг ўша (тавҳид) сифатида ундан бошқа сифатларда топиладиган яратилиш жиҳатидан (Унинг ягоналигига) шоҳидлик бериш, яратилишда бошқанинг яратиши ва тирик яшатишига муҳтож бўлиш каби барча маънолар мавжуддир. Бу эса ундан бошкаси учун далил бўлмаган нарсани ушлаб олиш бўлади. Ҳатто Унда ҳар учта важҳ билан илоҳликни жойига қўйиш бор ва У заруратларда Унга мурожаат қилинадиган, уларни амалга оширишга молик бўлган Зот деган маънода Самаддир. У туғмаган ва туғилмаган Зотдир. У туғилиш ва туғиш эҳтимоли борлигидан пок ва олий Зотдир. Чунки мен санаб ўтган важҳлар билан фақат У зот учун муқаррар бўлганлигини, илоҳликка бошқа даъволар йўққа чиқишини тепада зикр қилган эдим.
«Шунингдек, Унинг ҳеч бир шериги йўқдир». Чунки У зотдан бошқа ҳар кимда бошқалар унинг устидан ҳукмронлик қилиши ва ҳар бир нарса бирдек Унга таслим бўлган Зотга йўллаши билиб олинадиган барча жиҳатлар мавжуддир. Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч ҳандай куч-кувват йўқ ва ҳидоят факунпгина Унинг Узидан сўралур!
Мен зикр қилиб ўтган сабаблар туфайли бу сура Ихлос сураси деб аталди. Чунки бу сура Аллоҳ таолони чин кўнгилдан ягона деб эътиқод қилиш, илоҳлик ва парвардигорликда Унинг ўхшашлари ва шериклари бор бўлиши мумкинлигини рад этиш, Ундан бошқа ҳамма нарса Унинг ҳукми остида ва мулки экани ҳақида-дир. Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч қандай куч-кувват йўқдир!