سورة النبأ
بسم الله الرحمن الرحيم
عَمَّ يَتَسَاءَلُونَ (1) عَنِ النَّبَإِ الْعَظِيمِ (2) الَّذِي هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ (3) كَلَّا سَيَعْلَمُونَ (4) ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ (5) أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا (6) وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا (7) وَخَلَقْنَاكُمْ أَزْوَاجًا (8) وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًا (9) وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ لِبَاسًا (10) وَجَعَلْنَا النَّهَارَ مَعَاشًا (11) وَبَنَيْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعًا شِدَادًا (12) وَجَعَلْنَا سِرَاجًا وَهَّاجًا (13) وَأَنْزَلْنَا مِنَ الْمُعْصِرَاتِ مَاءً ثَجَّاجًا (14) لِنُخْرِجَ بِهِ حَبًّا وَنَبَاتًا (15) وَجَنَّاتٍ أَلْفَافًا (16)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
1. (Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар?!
2-3. Улар ўзлари ихтилоф қилгувчи бўлган — улуғ хабар ҳакида (яъни қайта тирилиш тўғрисида савол-жавоб қилмоқдалар)!
4. Йўқ (уларнинг гумонлари беҳудадир)! Улар яқинда (бу хабарнинг ҳақ эканини) билиб олажаклар!
5. Яна бир бор йўқ! Улар яқинда билиб олажаклар!
6-7. Биз ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак, тоғларни эса (ўша ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!
8. Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик.
9. Уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик.
10. Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик.
11. Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик.
12. Устларингизда етти (қават) пишиқ-мустаҳкам (осмонни) бино қилдик.
13. Ва доимо чарақлаб тургувчи чироқни (яъни қуёшни пайдо) қилдик.
14-15-16. Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан ўша (ёмғир) ёрдамида дон ва набототни ҳамда (қалинлигидан дарахтлари) бир-бирига чирмашиб кетган боғларни ундириб чиқариш учун — мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик.
Суранинг аввали «Амма ятасаа алун, ъанин набаил ъазим» деб бошлангани учун «Амма» ёки «Наба» деб номланди. У Қиёмат ва қайта тирилиш хабари бўлиб, унинг шаъни хусусида аҳамият берилар ва одамлардан бу ҳақда сўралар эди.
Сурани Ўзидан олдинги сурага муносабати
Сура ўзидан олдинги Мурсалат сураси билан уч кўринишда зоҳир бўлади.
1. Икки сура қайта тирилиш, далилни исботлаш, Аллоҳнинг қудратини баён этиш ва ёлғончи кофирларни қўрқитишда бир-бирига ўхшашдир. Масалан «Ахир Биз аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган уммат)ларни ҳалок қилмадикми?!» «Ахир Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?! » «Ахир Биз ерни тирикларни ҳам, ўликларни ҳам йиғғувчи қилиб қўймадикми?!» «Биз ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак қилиб қўймадикми?!» деб айтган.
2. Икки сура жаннат ва дўзах, муттақийлар неъмати ва кофирлар азоби ҳамда Қиёмат васфи ва Унинг қўрқинчлари хусусида муштаракдир.
3. Юқоридаги сурада қисқа айтиб ўтилган нарса бу сурада кесиб, батафсил гапирилган. Масалан Мурсалат сурасида;
«(Пайғамбар ўз қавмлари билан ҳисоб-китоб қилишлари) қай Кунга белгиланган эди? (Ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кунга (белгилангандир)! (Эй инсон) сен (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кун нима эканлигини қаердан ҳам билурсан?!» деб айтилган.
Бу сурада эса;
«Албатта (ҳақ билан ботил, яхши билан ёмон) ажратиладиган Кун (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақт бўлди.», деб айтилган.
СУРА ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НАРСАЛАР
Сура ҳар турлик далиллар билан қайта тирилишни исботлаш хусусида айланади. Шунинг учун сура мушриклар саволлари, қиёмат куни ҳақидаги хабарлар ва қайта тирилиш ҳамда жазо хусусида бўлиб, уни сўнгидан мушрикларга инкор қилишгани учун таҳдид билан тугатади. (1-5)
Сўнгра далил ва ҳужжатларни ўша қайта тирилишга далил қилиб, ҳар турлик коинот ажойиботларидаги ҳолатлар ва яратилишдаги Аллоҳ қудратини кўринишларини санаб, ўлгандан кейин инсонларни қайта тирилишига далил қилади. (6-16)
Кейин сура қайта тирилиш вақтини чегаралаб, у аввалгию охирги халойиқни орасини ажратади. (17-20)
Сўнгра кофирлар азоби турини ва тақводорлар неъмати турини сифатлаб, мувозанат ва қиёслаш билан тарғиб қилиш ҳамда қўрқитиш орасини жамлайди. (21-38)
Сура ана шу кун ҳақ эканини ва кофирларни аламли азоб билан қўрқитилганида уни шиддатидан тупроққа айланиб кетишни орзу қилишлари хабари билан тамомланади.
Суранинг барчаси қўрқинч, хавф, таҳдид ва огоҳлантириш хусусида бўлганидан, уни тиловат қилувчи кимса гўёки Қиёмат куни қўрқинчли ҳодисалар суратини мушоҳада қилгандек бўлиб, унинг шиддати ва хавфини ўзида ҳис қилгандек бўлади.
Суранинг НОЗИЛ БЎЛИШ САБАБЛАРИ
Ибн Жарир ва Ибн Абу Ҳотамлар Ҳасан Басрийдан қилишган ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилгач (мушриклар) ўзаро ораларида Қиёмат ҳақида сўрай бошлашди. Шунда Аллоҳ таоло: «(Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар?! Улар ўзлари ихтилоф қилгувчи бўлган — улуғ хабар ҳакида (яъни қайта тирилиш тўғрисида савол-жавоб қилмоқдалар)!» ояти нозил бўлди.
Тафсир ва баён
Аллоҳ таоло мушрикларни Қиёмат кунини инкор қилишгани учун уларга қаттиқ танбеҳ бериб:
«(Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар?! Улар ўзлари ихтилоф қилгувчи бўлган — улуғ хабар ҳакида (яъни қайта тирилиш тўғрисида савол-жавоб қилмоқдалар)!» Сўнгра Аллоҳ бу саволга жавоб бериб:
Улуғ хабар, муҳим хабар ва шаъни улуғ хабар ҳақидаги ишда улар ёлғон ва рост, кофир ва мўмин, инкор ва иқрор, шак ва собитлик билан юришар эди. Ўша улуғ хабар ўлгандан кейин тирилишдир.
«Ҳаёт фақат (шу) дунёдаги ҳаётимиздир. (Айримларимиз) ўлсак (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз» (Мўминун-37)
«Биз у соат нима эканини билмаймиз, фақат гумон қиламиз, холос. Биз (Қиёмат соати келишига) аниқ ишонгувчи эмасмиз», дединглар» (Жосия-32)
Мужоҳид тафсирларида «улуғ хабар» ни Қуръон, деб айтдилар.
Ибн Касир: «улуғ хабар»ни ўлгандан кейин тирилиш, деб айтдилар.
Имом Розий: «улуғ хабар» Қиёмат куни, деб айтганлар.
Бу ердаги сўроқдан мақсад ўша ишнинг улканлиги, мушриклар ишидан эшитувчини кишини ажабланиши ҳамда сўз савол-жавоб суратида келишидир. Бу ҳақда имом Розий: «изоҳ ҳамда фаҳмлаш ва сўровчи одамлар нафсида жавоб ўрнашиши учун шундай келган», деб айтдилар.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Бу Кунда подшоҳлик кимникидир? Яккаю ягона ғолиб зот Аллоҳникидир!», деб айтган (Ғофир-16).
Сўнгра Аллоҳ таоло улар Қиёматни инкор қилишгани учун раддия бериб;
«Йўқ (уларнинг гумонлари беҳудадир)! Улар яқинда (бу хабарнинг ҳақ эканини) билиб олажаклар. Яна бир бор йўқ! Улар яқинда билиб олажаклар!»
Яъни, қайта тирилиш хусусида ихтилоф қилишлари лозим эмас. Шак шубҳасиз у ҳақдир. Бу нарсага куфр келтираётганлар тез кунда ёлғонлари оқибатини билишади. Оятнинг арабча лафзидаги «Калла» сўзи тўхтатиш, ва ушлаш маъносидадир. Сўнгра яна иккинчи жумлада тўхтатиш ва ушлаш маъносини такрор келтирмоқда. Яъни улар куфр ва ёлғонга тутишдаги нарсаларидан тўхташсин. Чунки улар тез кунда азоб тушганида бу ишни ҳақиқатини билишади.
Бу қаттиқ таҳдид ва таъкидли ваъийд бўлиб, балоғатнинг маъоний қисми аҳллари айтишларича, агар тўхтатиш билан ваъид бир жойда такрор келса бу нарса таҳдидни ғоятда кучли эканига далилдир.
Оятнинг арабий матнидаги «Сумма» сўзини келтириш билан аввалги ваъидга қараганда иккинчи ваъид кучлироқ эканига ишорадир.
Кейин Аллоҳ таолонинг ажиб нарсаларнинг халқ қилишдаги улуғ қудрати қайта тирилиш иши ва бошқа нарсалардаги қудратига далолат қилиши келтирилади. Тўққиз нарсани санаб қайта тирилишни инкор қилувчиларга ўша воқеъа ҳақиқатда содир бўлишини исботлаш, бўлиши мумкин нарсаларнинг барчаси ва маълумотларнинг жами Унинг илмида мавжуд эканидан далолатдир.
1-2) «Биз ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак, тоғларни эса (ўша ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!»
Қандай қилиб қайта тирилишни инкор қиласизлар, сизлар Аллоҳнинг мукаммал қудратига далолат қилувчи нарсаларни яъни ерни халойиқ учун худди гўдак болага бешик ясаб, ухлаши учун тўшак қилингани каби тўшаб қўйилганини ва Ер ҳаракатланиб, изтиробга тушмаслиги учун қозиқ сингари қўзғолмас тоғларни барпо қилганку?!
«Ва у (ер)га тоғларни ўрнаштирди» (Назиъат-32)
3) «Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик» яъни эркак ва аёл турида яратиб, инсоний навини муҳофаза қилиш, бир-бирига ҳамроҳ ва ўзаро ёрдам қилиш маъносида халқ қилди. Аллоҳ бу ҳақда:
«Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум-21), деб айтган.
4-5) «Уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик. Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик».
Яъни, уйқуларингиз баданларингиз учун роҳат, кундузги қийин ишларингиз ва ҳаракатларингиз учун ҳам бироз тинишдир. Уйқу билан куч янгиланиб, ақл ва жисм фаоллашади. Биз кечани худди либос қаронғулиги билан нарсалар ва жисмларни тўсгани каби, тўсувчи қилиб қўйдик. Либос ҳам жасадни тўсиб, уни иссиқ ва совуқдан сақлаб, авратни беркитади. Кеча ҳам кундузи ишини бажара олмайдиган кишиларга манфаатларини бажаришга имконият яратиб тўсиб туради. Ва яна кечаси баъзи хожатларни рўёбга чиқаришда душмандан тўсиб туради.
6) «Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик»
Яъни кундузини одамлар тирикчилик, касб, тижорат, зироат, синоат ва бундан бошқа ризқ манбалари этиб ёруғ қилдик.
7-8) «Устларингизда етти (қават) пишиқ-мустаҳкам (осмонни) бино қилдик. Ва доимо чарақлаб тургувчи чироқни (яъни қуёшни пайдо) қилдик»
Яъни, устингиздан халқ қилиниши кучли, биноси маҳкам, ясалиши ўта аниқ бўлган еттита осмонни устингиздан бино қилдик. Ва яна осмонни собит юлдуз ва сайёралар билан зийнатлаб, Қуёшни бутун оламни ёритувчи чироқ қилдик. У билан ёруғ бўлади, нури билан ёритилади ва ҳарорати таралиб туради. Чунки чарақлаб турувчи нарса ўзида нур билан ҳароратни тўплайди. Ва ундан жамики тирик коинот наф олади.
9) «Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан ўша (ёмғир) ёрдамида дон ва набототни ҳамда (қалинлигидан дарахтлари) бир-бирига чирмашиб кетган боғларни ундириб чиқариш учун — мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик».
Яъни, суви сиқиб чиқариладиган булутни туширдик. Ҳали у кўпгина сувни ёғдирмаган эди. Ана шу сабабли одамлар йиғиб олиши учун буғдой, арпа, жўхори ва гурунч каби кўпгина фойдали ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар учун похол, ўт-ўлан ва бошқа набототларни чиқарамиз.
Бундан ташқари бўстон ва шохлари бир-бирига киришиб кетган, бир жойда бўлишига қарамасдан ҳар турлик ранг, таъм ва ҳидли мевалари бор кўркам боғлар яратамиз.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Раъд сурасининг 4 - оятида:
«Бу ерда бир-бирига қўшни бўлган бўлак-бўлак (яъни бири унумдор бўлса, бири шўр) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган-шохламаган хурмолар бўлиб, (уларнинг ҳаммаси ҳам) бир сув билан суғорилур. (Лекин) Биз уларнинг айримларидан айримларини таъмлироқ-ейишлироқ қилиб қўюрмиз, Албатта, бунда ҳам ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир»
СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ
1 - Қайта тирилишнинг шаъни буюк ва иши улкан экани ҳамда бу даражада таъкидланганидан у ҳақ ва собит ҳамда шаксиз экани.
2 - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Қуръонда зикри келган ўлимдан кейин қайта тирилиш каби рост нарсаларни ёлғонга тутувчи кофирлар устларига азоб ва уқубат тушганида уни ҳақиқатини билишади. Бунда ваъид кетидан ваъид келмоқда.
3 - Аллоҳ таоло қайта тирилишни инкор қилувчи мушрикларга раддия бериб, уларга қайта тирилишдаги қудратини бу дунёда ўзлари гувоҳ бўлган ажойиб махлуқотларни яратиш билан исботлайди. Бу нарсаларни яратиб барпо қилишдаги қудрати қайта тирилтиришдаги қудратидан улкан эканини ҳам намоён этади.
4 - Аллоҳ таоло мукаммал қудрати, том илми ва ҳикматига далолат қилувчи тўққизта ажойиб махлуқотларини зикр қилади. Улар;
– Ерни худди гўдак болага теккислаб ухлаши учун тайёрлаб қўйилгани каби тўшак қилиб қўйилгани.
– Тоғни худди чодир ипини маҳкамлаш учун қозиқ қоқилгани каби ерга қозиқ қилиб ўрнатилгани.
– Одамларни халқ этилиши ҳар турлик бўлгани. Яъни эркак-аёл ёки бир-бирига зид ҳолатда чиройли-хунук, узун-калта. Албатта бундай қилинишида коинот камолотга етади, чирой очади, улфатлик юзага келади, ўзаро ёрдам муҳайё бўлади ва инсон насли сақланиб, бардавом этади.
– Уйқуни бадан учун роҳат ва инсон кун бўйи юриб, ишлаб ҳаракат қилиши учун сабаб қилди. Бу билан қувватини янгилаб, фаоллигини оширади. Инсон уйқу сабабли чарчоғини кетказади.
– Кеча зулуматини либосга ўхшатиб тўсувчи ёки инсонлар учун сукунат қилди. Кеча зулуматини душманидан қочиб беркинишни хоҳлаганларга тўсувчи қилди. Ёки ҳужум қилиш ёки бошқаларни билишини ёқтирмаган ишларни махфий ўтказиш учун уйқуни халқ қилди. Шунингдек инсон либоси сабабли ҳусни чиройли бўлиб, қуввати мукаммаллашади. Ва ундан иссиқ ва совуқ каби озор берувчи нарса даф бўлади. Худди кеча либоси ҳам уйқу сабабли инсон чиройини зиёдалаштириб, аъзосига тароват қўшиб, ҳис ва ҳаракат қувватини мукаммаллаштиради ҳамда жисмоний чарчоқни даф қилиб, ваҳший фикр ва озор берувчи васвасаларни даф этади.
– Кундузини тирикчилик вақти этиб таъйинлади. Одамлар унда яшаш учун керакли бўлган нарсаларни талаб қилишади. У нарсалар яшашда ишлатиладиган емак, ичимлик ва бундан бошқа нарсалардир.
– Осмонни мустаҳкам қилиб етти қават яратилиши, биноси бақувват бўлиши
– Қуёшни нурли бутун оламни ёритувчи чироқ ва ҳарорати таралиб турувчи қилиниши. Ва буларни барчасида инсон учун манфаат бордир.
– Сувга тўлдириб қўйилган булутдан ёмғир ёғдириш билан қуруқ ер қайта тирилади. Инсон бу билан нафси ва жисмини қайта ҳаётга олиб чиқади. Ва у ёғган ёмғир сабабли инсон учун керакли бўлган буғдой, арпа ва бундан бошқа нарсалар, ҳайвон учун керакли бўлган ўт-ўланлар ўниб чиқади. Ҳамда кўплигидан шохлари бир-бирига киришиб кетган боғу-бўстонлар барпо бўлиб, кўм-кўк ва яшиллиги, чиройи, мевалари, ранглари, таъмлари ва ҳидлари билан кўркамлик баҳш этади.
Мана шу тўққиз иш пайдо бўлиши, имкон топиши ва янгиланиши бир бажарувчи Зот борлигига ҳамда зотий ҳикмат, мустаҳкам аниқлик борлигига далолатдир. Агар бу сифатларда Аллоҳнинг комиллиги собит бўлса қатъий ҳолатда, шаксиз қайта тирилишни имкони борлиги собит бўлади. Сўнгра, набототлар қуригандан кейин қайта чиқиши қабрлардан ўликларни чиқиш мумкинлиги ва ўлгандан кейин қайта тирилиш борлигига ҳиссий ва зоҳирий далилдир. Бундан ташқари мана шу тўққиз иш буюк неъмат бўлиб, тоатга шўнғиш билан шукр қилмоқ ҳамда гуноҳларга қадам қўйиб куфр келтирмаслик шартдир.
«Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан ўша (ёмғир) ёрдамида дон ва набототни ҳамда (қалинлигидан дарахтлари) бир-бирига чирмашиб кетган боғларни ундириб чиқариш учун — мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик».
Мана шу оят ердан ўсиб чиқадиган уч хил набототни ўз ичига олади. У гулкосаси бор ўсимлик – уруғ. Гулкосаси йўқ ўсимлик – ўт ўлан. Бу икки навни новдаси йўқдир. Энди новдаси бор ўсимлик дарахтдир. Мана шундай ҳар турлик ўсимлик жамланса уни жаннат, деб номланади.
بسم الله الرحمن الرحيم
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ كَانَ مِيقَاتًا (17) يَوْمَ يُنْفَخُ فِي الصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجًا (18) وَفُتِحَتِ السَّمَاءُ فَكَانَتْ أَبْوَابًا (19) وَسُيِّرَتِ الْجِبَالُ فَكَانَتْ سَرَابًا (20) إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًا (21) لِلطَّاغِينَ مَآبًا (22) لاَبِثِينَ فِيهَا أَحْقَابًا (23) لاَ يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلاَ شَرَابًا (24) إِلاَّ حَمِيمًا وَغَسَّاقًا (25) جَزَاءً وِفَاقًا (26) إِنَّهُمْ كَانُوا لاَ يَرْجُونَ حِسَابًا (27) وَكَذَّبُوا بِآَيَاتِنَا كِذَّابًا (28) وَكُلَّ شَيْءٍ أَحْصَيْنَاهُ كِتَابًا (29) فَذُوقُوا فَلَنْ نَزِيدَكُمْ إِلا عَذَابًا (30)
17. Албатта (ҳақ билан ботил, яхши билан ёмон) ажратиладиган Кун (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақт бўлди. 18. У Кунда Сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар! 19. Осмон ҳам очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди! 20. Тоғлар ҳам (жойларидан) жилдирилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди! 21-22. Албатта туғёнга тушгувчиларнинг борар жойлари бўлган жаҳаннам (ўзига қулаб тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди. 23. Улар у жойда узоқ замонлар (яъни абадул-абад) қолгувчидирлар! 24. Улар у жойда (жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон ичимликни топмаслар! 25. Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)! 26. (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир! 27. Чунки улар (Қиёмат кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир. 28. Улар бизнинг оятларимизни бутунлай ёлғон дер эдилар! 29. Ҳолбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйгандирмиз! 30. Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз!
Қиёмат кунининг сифати, аломати ва азоби турлари
Аллоҳ таоло дунёни хароб қилиб, бошқа оламни барпо қилиши, инсонни қайта тирилтириши ва ундаги умумий қудрати ва хабардорлигини исботлагандан кейин ажрим бўлган Қиёмат куни ҳақида хабар беради. У маълум вақтга белгилаб қўйилгандир. Ўша белгиланган кундан зиёда ҳам бўлиб кетмайди камайиб ҳам кетмайди. Уни таъйинланган вақтини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Сўнгра ана шу кунни аломатлари ҳақида зикр қилади. Мазкур аломатлардан; Сурни чалиниши, осмонни парчаланиб кетиши, тоғларни ўз ўрнидан қўзғолиб, ҳавода чанг-тўзон каби учиб юришидир. Сўнгра жаҳаннам туғёнга кетувчиларни кутиб турганини баён қилади. Туғёнга кетувчилар кофир ва Аллоҳнинг оятларини ёлғонга тутувчи кимсалардир. Аллоҳ ана шундай кимсаларни барча амалларини ҳисоблаб туриб албатта қилган амаллари сабабли жазога гирифтор этади.
Тафсир ва баён
Албатта (ҳақ билан ботил, яхши билан ёмон) ажратиладиган Кун (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақт бўлди.
Яъни, Қиёмат куни аввалгию охиргиларни тўпланиши учун ваъда қилинган Кундир. Ана ўша кунда ваъда қилинган савоб ва иқобга етишадилар. Бу кунни «Ажрим» деб аталишига сабаб, чунки Аллоҳ Ўз ҳукми билан халойиқи орасида ажрим қилади. Сўнгра Аллоҳ бу кунни учта аломати ҳақида зикр қилади.
1. У Кунда Сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар!
Яъни, ўша кунда исрофил алайҳиссалом сур чалиб, халойиқ қабрларингиздан тўп-тўп ва жамоат-жамоат бўлиб келинглар дейди. Шундан кейин барча уммат ўз расуллари билан келади. Аллоҳ бу ҳақда Исро сурасининг 71-оятида хабар беради.
«Биз барча одамларни ўз имомлари ила чақирадиган кунни (эсла)».
2. Осмон ҳам очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди!
Яъни, дарз кетиб, ёрилиб фаришталар тушиши учун кўпгина эшиклар ва йўллар очилади. Бу каби оятлар кўпдир.
«Осмон ёрилган вақтда» (Иншиқоқ-1) «Осмон ёрилганида» (Инфитор-1) «Булутли осмон ёрилиб, (барча) фаришталар (ер юзига) туширилган (қиёмат) кунини (эсланг)!» (Фурқон-25)
Яъни коинот низоми ўзгариб, бўлаклари орасидаги мутаносиблик кетиб қолади.
3. Тоғлар ҳам (жойларидан) жилдирилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди!
Яъни, тоғлар ўз ўрнидан ажраб, ҳавода ҳар томонга сочилиб, чанг тўзонга айланади. Уни кўрган киши сароб, деб гумон қилади. Аввал бир-бирига урилади. Аллоҳ бу ҳақда:
«Ва еру тоғлар (ўз жойларидан) кўтарилиб, (бир-бирларига) бир бор урилиб (чилпарчин бўлганида)», деб айтган. (Ҳаққа сураси, 14-оят).
Сўнгра титилган жун каби бўлади. Аллоҳ бу ҳақда:
«Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур!» (Қориъа-5-оят)
Сўнгра титилиб чанг тўзонга айланади. Аллоҳ бу ҳақда:
«Ер (қаттиқ) ларзага келган, тоғлар титилиб, чанг-тўзонга айланган вақтда» (Воқеъа-4-6)
Сўнгра шамол билан тўзғиб кетади. Аллоҳ бу ҳақда:
«(Эй Муҳаммад), улар сиздан тоғлар (қиёмат кунида қандай ҳолда бўлиши) ҳақида сўрайдилар. Бас, айтинг: «Парвардигорим уларни (қум каби) сочиб юборур» (Тоҳо-105).
«Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар» (Намл-88)
Сўнгра Аллоҳ таоло бадбахт, адашган ва ёлғончилар йўлиқадиган нарсани зикр қилиб;
«Албатта туғёнга тушгувчиларнинг борар жойлари бўлган жаҳаннам (ўзига қулаб тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди. Улар у жойда узоқ замонлар (яъни абадул-абад) қолгувчидирлар!»
Яъни, жаҳаннам олови Аллоҳни ҳукми ва қазосида бўлиб, туғёнга кетган, золим ва мутукаббирларни кутиб турибди. Ана ўшалар Пайғамбарларга мухолиф бўлиб осий бўлган кимсалардир. Ўша макон уларни борар жойларидир. У маконда замон бўйлаб яъни абадул абад қолурлар. Оят лафзидаги «Аъқоб» сўзи орқами-орқа келувчи узоқ муддат ва пайтни англатади. Мана шу ҳолатда абадий давом этади.
Бу оят жаҳаннамни махлуқ эканига далилдир. Чунки у кўз тутиб кутиб турмоқда. Шуни сингари жаннат ҳам шундай кутиб турибди. Демак унда фарқ йўқ.
Улар у жойда (жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон ичимликни топмаслар! Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)! (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир!
Яъни жаҳаннамда ёки узоқ муддат турадиган жойда иссиқликда фойда берувчи совуқлик тотиб кўришмайди. Ҳамда чанқоқликда фойда берувчи ичимлик ҳам ичишмайди фақатгина ичиш учун қаттиқ қайнаган сув ёки дўзах аҳлидан оқиб чиқувчи йирингни ичишади холос. Бу азоб ўша қилишган гуноҳларига тури ва миқдори жиҳатидан мувофиқдир. Чунки ширкдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ, дўзах (олови)дан кўра каттароқ азоб йўқдир. Уларнинг амаллари ёмондир. Демак ўша гуноҳ мислидек азобга гирифтор бўлишади.
(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир) (Шўро сураси, 40-оят)
Буни шарҳидан кейин мулоҳаза қилинадики, кофирларнинг ҳар турлик уқубатлари ҳақ ва одил жазо бўлиб, амалларига мувофиқдир.
Сўнгра Аллоҳ уларни қилмишлари турини санаб:
Чунки улар (Қиёмат кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир. 28. Улар бизнинг оятларимизни бутунлай ёлғон дер эдилар!
Яъни улар ёмон амал ва мункир қабоҳат ишларини эътироф этишади. Чунки улар савоб умид қилишмаган, ҳисобдан қўрқишмаган ва қайта тирилишга иймон келтиришмаган эди.
Ана ўша кофирлар Аллоҳ ваҳдониятига, нубувватга, қайта тирилишга далолат қилувчи Қуръон оятларини ёлғонга чиқаришар эди. Мана шу нарса ақидалари фасод эканига ишора бўлиб, улар ҳатто ҳақни инкор қилиб пайғамбарларни ёлғонга чиқардилар.
Сўнгра Аллоҳ таоло уларни жамики амалларини санаб бориши ҳақида хабар бериб:
Ҳолбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйгандирмиз!
Яъни, Биз бандаларни жамики амалларини билиб ёзиб борамиз. Ҳамда Ҳафаза номли фаришталар ҳам мукаммал, ҳеч нарса қолдирмасдан шомил ҳолатда ёзиб боришади. Энди шунга қараб жазолаймиз. Агар яхши бўлса демак яхши деб ёзилади. Ёмон бўлса ёмон деб ёзилади.
Сўнгра ўша кофир кимсаларни азобланаётганда уларни масхалаш мақсадида:
Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз!
Яъни, дўзах аҳлига куфрликлари, оятларни ёлғонга тутишгани ва амаллари ёмонлиги сабабли уларга қарата; Ўзингиздаги аламли азобни тотиб кўринглар. Биз фақатгина азобни ўз жинсидан бўлган азоб билан зиёда қилурмиз, деб айтилади.
Абдуллоҳ ибн Амр: Дўзах аҳлига бундан кўра шиддатлироқ оят тушмаган. Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз!
Яъни, зиёда азобда абадий қолишади.
СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ
Ояти карималар қуйидаги нарсаларга кўрсатма беради.
1. Аллоҳ халойиқни орасини ажратадиган Қиёмат куни аввалгию охиргилар тўпланишига ваъда қилинган жой ва вақт бўлиб, Аллоҳ у кунда жазо ва савобни ваъда қилгандир.
2. Қиёматни бошланишида учта хатарли кўриниш содир бўлади.
У Исрофилни сурни чалишлари билан одамлар қабрларидан тўп-тўп бўлиб келишлари, осмон очиб ва ёрилиб гўёки эшикларга ўхшаб қолиши ҳамда тоғлар асл ўрнидан кўчиб учиб юриши.
3. Аллоҳ бадбахтларни ҳолатини хабарини бериб, улар зикрини бахтлилардан олдин зикр этмоқда. Чунки сурадаги сўз таҳдид устига бино қилинган. Жаҳаннам эса динда куфрликлари сабабли туғёнга кетиб ва дунёда зулм қилишгани сабабли интизор бўлиб кутиб туради.
4. Уларни дўзахда қарор топиш кайфиятлари:
Яъни улар жаҳаннам оловида абадул абад қолишади модомики замон айланиб турса. Демак замон ҳеч тўхтаб қолмайди. Ҳар гал бири ўтиб кетса иккинчиси келади.
5. Ана ўша туғёнга кетганлар жаҳаннамда ёки узоқ туриладиган маконда иссиқликни енгиллатувчи совуқни ёки чанқоқликни кетказувчи ичимликни татишмайди. Фақат татишадиган нарсалари қайноқ сув ва дўзах аҳлидан оқувчи йиринг бўлади холос.
6. Бу жазода зулм йўқ чунки у амалларига мувофиқ жазодир. Бунга сабаб улар амаллари ҳисоб қилинишидан қўрқишмас, қайта тирилишга ишонишмас ва пайғамбарлардан келган нарсани шиддат билан ёлғонга тутишар эди. Мана шу нарса Аллоҳнинг ваҳдониятига далолат қилувчи нарсалар, нубувват, қайта тирилиш, шариат ва Қуръонни ёлғонга тутишганига далилдир. У нозик ва адолатли жазодир. Чунки Аллоҳ уларни амалларини шундай бир илм билан биладики, ўша илм йўқ ҳам бўлиб кетмайди ўзгармайди ҳам. Амалларни санаб фаришталар билишлари учун лавҳул маҳфузда ёзиб қўйган. Шунингдек бандалар ишига вакил қилинган Ҳафаза фаришталар Аллоҳнинг амри билан барча нарсаларни ёзиб қўядилар.
Аллоҳ бу ҳақда: Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир. (Инфитор, 10-11)
Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб қўйгандирмиз! Деб айтиши Аллоҳ жузъий нарсаларни ҳам билишига далилдир.
7. Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз!
Аллоҳ таоло у дунёдаги бўладиган ишларга ишора қилиб, энг катта азобини зоҳир қилмоқда. Унинг ортидан жазони келтириши албатта иқоб уларни яхшиликларга куфр келтириш ва оятларни ёлғонга тутишгани сабаблидир.
Энди азобни зиёда бўлиши кундан кунга куфрликлари зиёда бўлгани учундир. Аллоҳ бу ҳақда:
«Аммо дилларида мараз бўлган кимсаларни эса динсизликларига яна динсизлик қўшур» (Тавба-125)
Ёки Азоб ўз жинсида давом этишидир. Чунки замон ўтиши билан зиёдалашаверади. Бундан мурод: Биз азобни уни хилофи бўлган (роҳат)га айлантирмаймиз. Албатта дўзах аҳлининг азоби тугамайдиган доимий азобдир. Чунки Аллоҳ кофирларнинг азобини абадий зиёда қилиб туради.
Бу оят азобни муболаға қилишда бир неча кўриниш билан намоён бўлади.
Биринчи: Оятнинг арабий лафзидаги «Фалан назийдакум» даги «Лан» калимаси инкорни таъкидлаш учун келган.
Иккинчи: «Чунки улар (Қиёмат кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир», деб уларни ғоибдан зикр қилмоқда. Аллоҳнинг «тотиб кўринглар» деб зикр қилиши оғзаки кўринишдадир. Бу ҳам зикр қилинганидек мукаммал азобга далолат қилади.
Учинчи: Аллоҳ таоло иқобнинг бир неча кўринишини санаб сўнгра амалларига мувофиқ жазо, деб ҳукм қилди. Сўнгра уларни шармандаликларини санаб, «тотиб кўринглар», деди. Гўёки Аллоҳ фатво бериб, далилларни қоим қилиб сўнгра ўша фатвони айни ўзини қайтарди. Бу ҳам азобдаги муболағага далолат қилади.
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازًا (31) حَدَائِقَ وَأَعْنَابًا (32) وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًا (33) وَكَأْسًا دِهَاقًا (34) لاَ يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلاَ كِذَّابًا (35) جَزَاءً مِنْ رَبِّكَ عَطَاءً حِسَابًا (36)
31. Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир.
32. Яна боғлар ва узумзорлар.
33. (Ёш ва ҳуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар.
34. Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир.
35. Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар.
36. (Бу) Парвардигорингиз томонидан (берилган) мукофот, етарли марҳаматдир.
Аллоҳ таоло дўзахдаги бадбахт кимсалар ҳолатидан баъзи нарсаларни зикр қилганидан кейин жаннат аҳли бўлмиш бахтиёр кимсалар эришадиган зафар ғалаба ва дўзахдан йироқлатиш ҳамда жаннатга киритиши хусусида ҳам зикр қилади. Ва яна баён қиладики, бундай бўлиши Аллоҳ томонидан бўлган фазли-карамидир. Бахтиёр ва бадбахт кимсаларни ҳолатини келтиришдан мақсад у ҳақда фикр юритиб қиёслаш учун бўлган имкониятдир. Ҳамда жаннатга олиб борувчи тоатни тарғиби ва дўзахга олиб борувчи Расулларни ёлғонга чиқариш, куфр келтириш ва маъсиятлардан қўрқитишдир. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Аллоҳ таоло кофирларни дўзах ваъийди ҳақида зикр қилса ортидан яхшиларга қилинган жаннат ваъдаси ҳақида сўз юритади.
Тафсир ва баён
Аллоҳ таоло бахтлилар ва уларга тайёрлаб қўйилган карамли неъмат ҳақида хабар бериб:
Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир. Яна боғлар ва узумзорлар. (Ёш ва ҳуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар. Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир.
Яъни, буйруқларга амал қилиб, қайтариқлардан ўзини сақлаб Раббиларидан тақво қилганлар, талаб қилишган нарсаларида зафар қозонган ва дўзахдан нажот топган кишилардир. Улар дарахтзор, мевазор, таъми лаззатли бўлган узумзорлардан наф олишади. Бундан ташқари бир хил ёшдаги хушқад ҳамда ноз-қарашма ва танноз бўлмаган ҳурлар, маст қилмайдиган тўла майкосалар бордир.
Оятнинг арабча лафзидаги «узумзор» сўзини боғларга ъатф қилиб хосни оммга боғланмоқда.
Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар.
Яъни жаннатда ботил сўзлар эшитишмайди ва бир-бирларига ёлғон ишлатишмайди. Аллоҳ бу ҳақда Тур сурасининг 23-оятида «У ерда на беҳуда-сергаплик ва на гуноҳ бўлар», деб айтган.
Бу эса нафслар роҳат оладиган тоза муҳит ва олий ахлоқий жой эканига далилдир. Дунё ҳолати эса буни акси бўлиб, мўмин кимса унда ҳис туйғулари жароҳатланиб, нафслари алам чекади. Жаннатда эса фойдадан холи бўлган лағв сўзлар, гуноҳ ва ёлғон ҳам бўлмайди. Балки жаннат тинчлик диёри бўлиб, у ердаги барча камчиликдан омонда бўлади.
(Бу) Парвардигорингиз томонидан (берилган) мукофот, етарли марҳаматдир.
Яъни Аллоҳ иймонлари ва солиҳ амалларига мувофиқ мукофотлаб, уларга фазли ва эҳсони билан яхшиликлар ато қилиб, кўплаб ўзида нарсаларни жамлаган мўл-кўл ва шомил нарсаларни беради. Бундан ташқари ҳасанотларни кўпайтириб, ёмонликларни каффорат қилишини ҳам ваъда қилган.
СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ
Аллоҳ буйруқларига мухолиф бўлишдан қўрққан муттақийларга беш нарсани ваъда қилмоқда:
1. Дўзах аҳли мубтало бўлган нарсадан халос, нажот ва омонда бўлиши.
2. Мўл-кўл бўлган боғу-роғ ёки ҳар турлик дарахтлару-мевалари бор бўстонлардан фойдаланиш хуқуқини қўлга киритиш. Бу ҳам озуқадаги эминлик яъни кафолатланишдир.
3. Бир хил ёшдаги ҳурлардан фойдаланиш. Бу ҳам жинсий ғаризани тўйдиришдаги кафолатдир.
4. Маст қилмайдиган ичкилик билан тўлдирилган майкосаларда шароб тановул қилиш. Аллоҳ Воқеъа сурасининг 19-оятида «У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар», деб айтган.
5. Жаннатда нафсий омонлик. Жаннат аҳли у ерда ботил сўз ҳам, шароб мажлисларида бир-бирларига ёлғон ҳам ишлатишмайди. Чунки дунёда шароб аҳли ичкилик ичишади ва ботил сўзларни гапиришади. Жаннат аҳли эса агар шароб ичишса, ақллари ҳам ўзгармайди лағв ҳам сўзлашмайди.
Жаннат аҳлига неъмат турлари санаб ўтилганидан кейин Раббоний мукофот билан мукофотланиши хабари берилади. Албатта Аллоҳ таоло уларга мукофот бериб кўпгина кифоя қилувчи мукаммал нарсалар ато этади.
رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الرَّحْمَنِ لاَ يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَابًا (37) يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلاَئِكَةُ صَفًّا لاَ يَتَكَلَّمُونَ إِلاَّ مَنْ أَذِنَ لَهُ الرَّحْمَنُ وَقَالَ صَوَابًا (38) ذَلِكَ الْيَوْمُ الْحَقُّ فَمَنْ شَاءَ اتَّخَذَ إِلَى رَبِّهِ مَآَبًا (39) إِنَّا أَنْذَرْنَاكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنْظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنْتُ تُرَابًا (40
37-38. У осмонлар ва ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш Меҳрибон зот томонидандир. Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас. Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган Кунда улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар. Улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур.
39. Бу ҳаққи-рост Кундир. Бас, ким хоҳласа, ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни тутур.
40. (Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам-(у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур.
Аллоҳ таоло кофирларга дўзах ваъийди ва тақводорларга жаннат ваъдаси сифатлаб берганидан кейин Қиёмат кунидаги раҳматини шомиллиги ва азамати ҳамда улуғлиги ҳақида хабар бериш билан якунлайди. Бу кун яъни Қиёмат куни шак-шубҳасиз ҳақ эканини баён этиш билан илова қилиб: Ана шу кунда одамлар икки фирқага бўлинади.
1. Аллоҳдан йироқ фирқа бўлиб, уларнинг жойи дўзахдадир.
2. Аллоҳга яқин фирқа бўлиб, уларга икром кўрсатилиб, савобга эриштирилиб, борар жойи жаннатгадир.
Сўнгра бўйин товловчи кофирларга таҳдид қилиб, куфрлари ва бўйин товлашлари оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантиради.
Тафсир ва баён
Аллоҳ таоло Ўзини азамати, Улуғлиги ва раҳмати барча нарсани ўраб олиши ҳақида хабар бериб:
У осмонлар ва ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш Меҳрибон зот томонидандир. Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
Яъни, иймон аҳлига чиройли мукофот, тўла-тўкис берилган нарсалар Азамат ва Улуғ сифатли Зот томонидан бўлиб, Ўша Зот еру-осмон ва унинг ўртасидаги нарсаларнинг тарбиякунандасидир. У шундай бир Раҳмон сифатли Зотки, Раҳмати барча нарсани қамраб олгандир.
У кунда фақат Олий ва Ҳайбатли Аллоҳ изни билангина гапиришга қодир бўлинади.
Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган Кунда улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар. Улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур.
Яъни, Аллоҳнинг азамати Қиёмат куни халойиқга зоҳир бўлиб кўринади. Ҳатто қадри, даражаси ва мартабаси баланд бўлган Жаброил алайҳиссалом ва жамики фаришталар ҳам ўша куни гапиришга қодир бўлишмайди. Лекин икки шарт билан гапиришлари мумкин.
Бири: Аллоҳ томонидан шафоатга изн берилса. Аллоҳ бу ҳақда: «Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас» (Бақара-255) «У Кун келганида, бирон жон гапирмас, магар Унинг (Аллоҳнинг) изни билангина гапирур» (Ҳуд-105) « У кунда оқлов фойда бермас, магар Раҳмон изн берган ва сўзидан У зот рози бўлган кишигагина (фойда берур)» (Тоҳо-109)
Иккинчиси: Тўғрисини айтмоқ. Яъни шафоат қилувчига изн берилса ҳақ ва рост нарсани айтади. Ана шу шафоатга сазовор бўлган шахс ҳам дунёда ҳам тўғри сўзларни яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб тавҳид келтирган бўлиши лозим.
Оятнинг араб лафзидаги «Руҳ»дан мақсад кўпчиликнинг фикрига қараганда Жаброил алайҳиссаломдирлар. Алло таоло бу ҳақда: «(Эй Муҳаммад), сиз (охират азобидан) огохлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин – Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди» (Шуаро-193-194).
Ибн Аббос (р.а.): «У фаришта халқ қилиниш жиҳатидан энг улканидир», деб айтдилар.
Ибн Масъуд (р.а.): У фаришта ер ва осмондан ҳам улкандир», дедилар.
Бу оят шунга далолат қиладики, албатта фаришталар ва Жаброил алайҳиссалом Қиёмат кунини азамати ва ҳайбати олдида қадри улкандир. Сўнгра Аллоҳ таоло Қиёмат ҳақ ва шак шубҳа йўқдир, деб хабар бериб:
Бу ҳаққи-рост Кундир. Бас, ким хоҳласа, ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни тутур.
Яъни, бу кунда фаришталар ана шу сифатда туради. У кун собит бўлиб шак-шубҳасиз воқеъ бўлади. Ким нажот топишни хоҳласа Роббисини савобига қайтадиган йўлни тутиб, ўша йўлга ва карамига яқинлашиб, иқобидан узоқ бўлади. Албатта бундай нарсага ҳақ иймон ва солиҳ амаллар орқалигина эришилади. Сўнгра Аллоҳ таоло кофирларга таҳдид қилиб, уларни ана шу кундан огоҳ этган ҳолда:
(Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам-(у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур.
Яъни, эй аҳли Макка ва сиз каби кофир кимсалар, биз сизларни яқин кунларда воқеъ бўлувчи азобдан огоҳлантириб қўрқитдик. Чунки ҳар бир келувчи нарса яқиндир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!» (Назиат-46)
Ана шу яқин фурсатларда содир бўладиган Қиёмат куни барча киши ҳаётлик пайтида қилган яхшилик ва ёмонликларига қарайди.
«Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган КУНни (эсланглар)!» (Оли Имрон-30)
Азоб ва қўрқинч турларини шиддатини ҳис қилган Убай ибн Халаф, Уқба ибн Абу Муҳийт, Абу Жаҳл ва Абу Салама ибн Абдуласад ал-Махзумий каби кофир кимсалар: «Кошки тупроқга айланиб қолсам, кошки инсон бўлиб қайта тирилмасам, кошки бир-бирларидан қасос олиб тупроққа айланиб кетадиган ҳайвонларга ўхшаб қолсам», деб айтишади.
Бу маънони англатувчи кўплаб ҳадис ва асарлар ворид бўлган.
Ибн Касир зикр қилганларидек, шохсиз ҳайвонларга шохли ҳайвонлардан қасос олиб берилади. Кейин тупроққа айлантириб юборилади. Кофир кимса эса азобдан қутулиш учун ана шу ҳолатда бўлиб қолишни орзу этади.
Охирги икки оят Қиёмат куни одамлар икки тоифага ажралишларини англатади.
1. Мўминлар гуруҳи бўлиб, Аллоҳнинг савоби, карами ва розилигидир.
2. Кофирлар гуруҳи бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан узоқ кўрнамаклар ва ҳар алвон азобларга гирифтор бўлувчи кимсалардир.
СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ
Оятлар қуйидаги нарсаларга далолат қилади:
1. Аллоҳ таолонинг дунё ва охиратда икки буюк сифати бордир.
Биринчиси: Буюклик, улуғлик сифати бўлиб, еру-осмон Раббисидир. Иккинчиси: Барча нарсани ўзида қамраган раҳмати бўлиб, Раҳмон ва Раҳим сифатидир.
2. Аллоҳнинг азамати шу нарсани тақозо этадики, бирор киши Қиёмат куни хитоб қилишга қодир эмас, фақатгина шафоатга изн берилганларгина қодир бўлишади.
3. Жаброил алайҳиссалом ва фаришталар Қиёмат бўлаётган ўринда Роббиларини улуғлаб, хавф қилган ҳолда гапира олишмайди. Шундоқ бўлганидан кейин бошқаларни ҳоли нима бўлар экан?
4. Албатта Қиёмат куни шак-шубҳасиз воқеъ бўлувчидир. Бахтли кимса Роббиси томон қайтувчи йўл бўлган иймон ва солиҳ амалларни маҳкам ушлаган кимсадир.
5. Албатта Қиёмат куни ва ундаги азоблар яқин кунларда воқеъ бўлувчидир. Чунки ҳар бир келувчи нарса яқиндир. Ана шу кунда барча инсонлар қилган яхшиликларию ёмонликларини топишади.
6. Кофир кимса Қиёмат куни ҳар турлик азобларни кўриб бирор нарсадан масъул бўлишдан қочиб тупроқ ёки ҳайвонга айланиб қолишни орзу қилади.