loader

062. Жумъа сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 11 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Тасбех. айтур нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур, (ул Худоғаки) подшоҳдур, покдур, ғолибдур, х.икматликдур! 2. УлдУР ул зотики юборди ўқимаганларға бир пайғамбарни, ўқиб эшитдирур аларға Анинг оятларини ва тоза қилур аларни ва таълим берур аларға Китобни ва доноликни ва таҳқиқ, алар эрдилар аввал гумроҳликда.
"Уммийин" деб ўқимаган араб жамоаларин айтилурки, аларда илм ва ҳунар йўқ эрди, зоҳирий ўқиш ва ёзиш ҳам аларда ниҳоятда кам эрди. Аларнинг жаҳолат ва ваҳшийликлари дунёда зарбулмасал эрди. Худони тамоман унутган эрдилар. Бутпарастлик ва ваҳмпарастлик ва ҳар хил фисқу фужур номини миллати Иброҳимий қўйиб олган эрдилар. Қарийб тамом қавм гумроҳликда саргардон эрди; ногоҳ Парвардиюр ул қавм орасидин бир забардаст пайғамбар пайдо қилдики, ул жанобнинг имтиёзий лақаблари набийи умумий эрди, лекин бовужуди умумий бўлиб туриб, ўз қавмлариға ҳаммадин муборак улуғ Китобни ўқиб эшитдирур эрдилар ва ажибва ғариб илмлар ва саодат ҳикматларин таълим берур эрдилар. Ўз ҳавмларин шундоқ доно, ҳаким ва шойиста қилур эрдиларки, дунёнингҳар нечук олим, ориф, ҳаким ва донолари аларнингҳузурларида шогирдлик тизин чўкур эрдилар.
3. Ва (юборди шул расулни) бошқа тоифаларға ҳамки, ҳануз буларга қушилмадилар. Улдур ғолиб, х,икматлик зот!
4. Бу нарса Худонинг фазлидур, берур ани кимға хо^ласа. Ва Худо буюк фазл соҳибидур.
Шул расули мақбулнинг сўнггидин келувчи тоифалар учун ҳам юборилгандурт, мабдаъи ва маод ва осмоний шариатлардин мукаммал дуруст илмлари бўлмаган сабабидин аларни ҳам уммий (саводсизлар) дейилса жоиздур. Чунончи, Форс, Рум, Хитой, Ҳиндистон, Туркистон ва бошқа ерликларки, алар ҳам сўнгдин Исломий биродарликка комил бўлишибкетгандурлар. Ҳадисда бордурки, карамлик саҳобалар "ва ҳам юборди шурасулни бошҳа тоифаларға ҳамки, ҳануз буларға қўшилмадилар" ибораси устида савол қилганларида ҳазрати саййиди олам ҳазрати Солмони Форсий елкалариға муборак қўлларин қўйиб туриб дедиларки, агар илм ё дин Сурайёға чиқиб кетса, бунингқавми форс эрлари ўшал ердин ҳам олиб келурлар. Жаноби Жалолиддин Суютий ва бошқа муҳаддислар бубашорати азиманингбуюктасдиғи ҳазрати Имоми Аъзам Абу Ҳанифадурлар деб таслим этибдурлар. Мусулмонлар учун лозимдурт, бу қадар буюк пайғамбарға уммат бўлғонликларин фикрин бажо қилсинлар.
5. Одамларики аларға Таврот юкланибдур, кейин алар ани кўтармабдурлар, аларнинг мисоли ул эшак кабидурки, кўтариб юрур бир мунча китобларни. Худонинг оятларн ёлғондур деганларнинг ^оллари ёмондур. Ва Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас?
Яъни, яҳудий жамоалариға Аллоҳ тарафидин Таврот иноят ҳилинюн ва анинг ҳидоятидин истифода қилмакка буюрилган эрди, Лекин алар анинг таьлимотидин баҳра олмадилар, анинг учун алар бир неча китоб юклаган эшак тби бўлиб ҳолдиларки, Худо карам қилган хазинадин маҳрумдурлар. Сийналарида илм хазинаси бўла туриб, амалға мувофиҳ бўлмағон олимлар ҳақида буюк бир танбиҳдур.
6. Сиз денг: "Эй яҳудийлар бўлғон жамоа! Агар сизлар даъво қилсангазларки, Худонинг дўстларидурсизлар бошқа одамларнинг эмас, бас, таманно қилинглар ўлимни, агар рост бўлсангизлар.'"
7. Ва алар ани ҳаргиз таманно қилмаслар қўллари илгари юборган амаллари сабабидин. Ва Аллоҳ таоло яхши билур золимларни?
8. Сиз денг: "Албатга ул ўлимки, сизлар андин қочурсизлар — сизларға йўлиқгувчидур, кейин қайтарилурсизлар ғайб ва ҳозирии
билгувчи Зот ҳузурида. Кейин Ул хабар берур сизларға ҳамма ишларингдин".
Бечора яхудийлар бу қадар ҳамоқат ва жаҳолатларда бўлиб туриб, яна бизлартна Худонинг хос дўстларидурмиз, жаннат бизнинг махсус маконимиздур, дер эрдилар. Агар бу даъволарида рост бўлсалар, Аллоҳ ҳузуриға бормоққа жон-диллари ила толиб бўлур эрдилар. Ва ўлмакни ҳамиша орзу қилур эрдилар. Лекин алар бундоқ қилмадилар, чунки қилмиш ёмон амаллари кўпдур, андин қўрқурлар. Қўрқиб ҳам қутила олмаслар, ўлмай қолурларми? Албатта ўлурлар, Худо даргоҳиға бориб жазоларин тортурлар.
9. Эй мусулмонлар! Қачон азон айтилса намоз (жумъа) учун жумъа куни, бас, тез юринг Худонинг ёдиға ва қўйиб қўйинглар олди-сотдини, бу нарса ҳаммадин сизлар учун агар билсангизлар.
10. Кейин қачон намоз ўқилиб бўлса, ул ҳолда тарқалинглар ер юзиға ва талаб галинглар Худонинг фазлин ва ёд қилинглар Худони кўп, токи сизлар нажот топинглар!
Бу оягдаги азондин нурод имом қошида бўладирган иккинчи азон бўлса ҳам, байъи ва шарронинг хиром бўлишида биринчи азоннинг ҳукми ҳам иккинчи азон кабидур. Ва зикриллоҳдин нурод хутбадур. Ва намоз ҳам анинг умумйға дохилдур. Шундоқ вақтда борилсинки, хутба эшита олсин, ё айюҳаллазина оману бу ерда умумий бўлса ҳам бундин баъзи махсусдур. Чунки умумий уммат ила баъзи мусулмонларға жумъа намози фарз эмасдур. Чунончи, мусофир, бемор ва бошқаларт.
11. Қачон кўрсалар мусулмонлар бир тижоратни ё бир томошани, тарқалурлар анинг тарафиға ва қўйиб кетурлар сизларни турган ҳолингизда. Сиз денг: "Ул нарсаки, Худо қошидадур, ҳаммадин томошадин ва тижоратдин". Ва Худо ҳаммадин яхши ризқ берувчидур.
Бир куни жумъа намозида саййиди олам пайғамбаримиз хутба ўқиб туриб эрдилар, ташқаридин бир савдогар гуруҳлари ғалла олиб келиб қолди. Ва эълон учун ноғора ҳам чалинди. Ул кунларда шаҳарда ғалла кам эрди, халқ бирдан масжиддин югуришиб чиқди, балки хаёл қилтндурш, хутба ҳам ом ва ваъз кабидур, андин туриб кетса бўлур. Намозни қайтиб келиб ўқимоқчи бўлғондурлар. Ё баъзи қавлға мувофиқ намоз ўқилиб бўлғондур, ул вақтда намоз хутбадин илтри бўладигандур, ҳар ҳолда хутбанинг ҳукми аларю наълум бўлмаюндур. Одамларнинг аксари чиқиб кетди.

Орқага Олдинга