Маккада нозил бўлғондур ва ул 45 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Қоф. Қасамдур Қуръони мажидға! (Ки, Мухаммад хақ пайғамбар!).
Чунки Қуръони мажидўз азмати ва жалолати ила ўтган китобларшнг ҳаммасин мансух аплади. Ўз зъжози, қуввати, асрори, ҳаққотйлиги ила тамоми оламни ўзиға бўйсундирди. Бпвужуди араб мушриклари ва бошқа мункирлар бут қабул этмасалар, инкор қилиш учун аларда ҳеч бир равшан далил йўқдур. Балки камоли жаҳолатларидин таажжуб қилурларки. аларнингўз хонадон ва жамоатларидин бир одам аларға пайғамбар бўлиб келибдур.
2. Балки, кофирлар таажжуб қилдилар шундинки, аларға уз жинсларидин қўрқнттувчи келибдур, бас, дедилар: "Бу ажиб бир нарсадур!
3. Оё, бизлар вақтики ўлиб кетсак ва тупроқ бўлиб кетсак хамми? Бу қайтиш ақлдин узоқдур!"
4. Таҳқиқ, Бизға маълумдурки, ер алардим нақадарларин олиб кетибдур ва Бизнинг қошимизда сақлагувчи Китоб мавжуддур.
Яъни, инсон ўлганда бадат, ва жони баробар тупроқ бўлиб кетмас, балки жони саломат турур ва баданин қисмлари ҳар тарафға тарҳаб кетур. Лекин Худоға маълум бўлур ва Анда шундоқ қудрат бордурки, баданнинг тамом ҳисмларин ҳар ердин жам қилур ва аввалги каби бир янги суратға келтириб, анга иккинчи марта жон сола олур ва ҳам бўлғон ва бўладирғон тамоми воқеалар "Лавҳ ул-маҳфуз" номли бир Китобда швжуддур.
5. Балки ёлғон дерлар ҳақ динни қачон келса аларға; бас, алар бир музтариб ҳолдадурлар.
Яъни, ёлғиз таажжубгина қилмаслар, балки ёлғон дерлар пайғамбарликни ва Қуръонни ва ўлгандин кейин тирилишни — ҳеч бирин тасдиқ этмаслар. Чунки ўзларики ҳақ динни қабул қилмадшар, анинг учун ҳайрат ва изтиробда ҳолгандурлар.
6. Оё, алар тепаларидаги осмонға боқмаслармики, Биз ани нечук яратдук ва нечук зийнат бердук ва йўқдур анда ҳеч ёриқлар?
7. Ва ерни тўшадук ва анга ўрнаштирдук тоғларни ва ундирдук анда бир қисм хушнамо нарсаларни,
8. токи ҳидоят ва насиҳат бўлсин ҳар бир Худоға қайтгувчи банда учун.
9. Ва тушурдук Биз осмондин баракотлик сувни ва ундирдук анинг ила боғларни ва ўриладиган донни
10. ва узун хурмо дарахтларинки, бош мевалари устма-устдур,
11. ризқ бўлсин деб бандаларға ва тиргиздук анинг ила ўлик мамлакатни.
Мана шундоқ бўлур ердии чиқмак ҳам!
12. Ёлғон дедилар булардин аввал Нуҳ қавми ва
қудуқ эгалари ва Самуд (қабиласи)
Қудуқ эгалари бир жамоа эрдиларки, анинг атрофида моллари ила сукунат қилур эр-дилар. Баъзилар пайғамбарларин номларин Ҳанзала ибн Сафвон дебдурлар ва баъзилари боимр.
13. ва Од (қабиласи) ва Фиръавн ва Лут биродарлари
14. ва Айка ахли ва Туббаъ қавми - хаммалари ёлғончи дедилар пайғамбарларни, кейин собит бўлди Манинг ваъдам (азобим).
"Туббаъ" калимаси Яман подшоҳларин лақабидур. Бу мақомдаги Туббаъ солиҳ бир инсон эрдики, Иброҳим алайҳиссалом динларин қабул ҳилибэрди.
15. Оё, Биз ожиз бўлиб қолдукми биринчи яратиш ила? Балки булар шакдадурлар янги яратиш ҳақинда.
16. Ва таҳқиқ, Биз яратдук инсонни ва билурмиз ул нарсаники, анинг нафси хаёл қилур; ва Биз анга яқинроқдурмиз жон томиридин хам.
17. Ёд қилурлар икки ёд қилувчи фариштаки, ўнгда ва чапда ўлтириб.
18. Сўзламас ҳеч бир сўзни, магар анинг қошида бир сақловчи ҳозир турур.
Яъни, икки адад фаришта Худонинг ҳукми ила ҳамиша ани муроқиба этур (кузатиб турур). Ҳар нечук сўз оғиздин чиқса, ани ёзиб олурлар; яхши сўз оғиздин чиқса, ани ёзиб олурлар; яхши сўз бўлса ўнг қўл фариштаси ёзур, ёмон сўз бўлса чап қўл фариштаси ёзур. Ёзиб олган нарсаларин ёдларида сақлайдилар, талаб вш^пада баён *уш1б берадилар. Бу фаришталар инсоннинг қайси бир ерида турурлар ва сўзлардин бошқа нарсаларни ҳан ёзурларми? Анинг тафсили ҳадис ттобларида навжуддур.
19. Ва келиб қолди ўлим аччиғи ҳақ ила; бу ул нарсадурки, андин қочур эрдинг.
20. Ва дам урилур сурнайға; шулдур ваъда (азоб) куни!
21. Ва келур ҳар инсон, анинг ила бўлур ҳайдовчи ва гувоҳ.
Ҳар бир инсонш ҳиёматда икки фаришта қўлиға топширилур; бири ани адолат майдониға ҳайдар, иккинчиси кўлиға анинг номаи аъмолин олур.
22. (Дермиз ангаки), албатта сан бу кундин бехабар эрдинг, эмди кўтардук сандин пардаи ғафлатингни, бу кун кўзинг ўткирдур.
23. Ва дер анинг йўлдоши бўлғон (фаришта): "Будур манинг қошимдаги тайёрланган нарса".
Нома олиб борган фаришта Худою арз қилурки, бунингтамом ҳолати ҳозирдур.
24. Ташланглар жаҳаннамға ҳар бир ҳақга мухолиф кофирники,
25. яхшиликдин манъ қилгувчидур, ҳаддин ошгувчи, шакга солгувчидур,
26. шундоқ кишики, Худо ила бошқа бир маъбудни қарор берди: ани қатгиқ азобға олинглар!
27. Дер йўлдоши (бўлғон шайтон): "Эй Парвардигоримиз! Ман ани йўлдин оздирмадим ва лекин ўзи узоқ бир гумроҳликда эрди!"
28. (Парвардигор) дер: "Жанжал қилманглар Манинг қошимда; ҳолбуки, Ман бундин аввал юборгандурман сизларға ваъдаи азобни,
29. ўзгартирилмас ваъда Манинг қошимда ва Ман золим эмасман бандаларға!"
30. Ул куники, дермиз жаҳаннамға: "Оё, сан тўлдингми?" Ул дер: "Яна зиёда борми?"
Дўзах ул қадар кенгдурки, бу қадар халҳни ютиб туриб яна кофирлар ва нофармонларни талаб қилур.
31. Ва яқин келтирилур жаинатни Худодин қўрқувчи бандаларға, узоқ эмас.
32. (Ва дейилурки), будур ваъда қилинган нарсаларингиз ҳар бир Худоға қайтгувчи, адаб сақлагувчи учун,
33. кимики қўрқибдур Раҳмондин кўрмай ва келтирибдур қайтгувчи дил.
34. (Дермиз): "Киринглар жаннатға саломатлик ила, бу ҳамиша қоладурган кундур".
35. (Берилур) аларға ниманики хоҳларлар анда ва бордур Бизнинг қошимизда яиа зиёда.
Яъни, хоҳиш қилган ва диллари суйган ҳар бир ҳисм неъмат, дарахт аларға муҳайёдур ва андин зиёда аларнинг хоб хаёллариға келмаган инъомлар бордур. Ҳаммасидин улуғи Худованди карим дийдоридур.
36. Ва нақадар ҳалок этдук Биз булардин аввал ўтган умматлардинки, алар қувватда булардин зиёда эрдилар ва ахтардилар шаҳарларники, қочадурган жой бормикин! Яъни, азоби Илоҳий охиратғагина махсус эмасдур, балки дунёда ҳам нақадар саркаш қавмларни ҳар қисм азоблар ила ҳалок қилингандур. Алар кофирлардин қувватда зиёда эрдилар. Азоби Илоҳий келган соатда алар учун дунёшнгҳеч бир ерида паноҳ топилмас.
37. Албатта бу нарсада бордур насиҳат ул киши учунким, анинг дили бордур ва қулоқ солур эҳтимом қилган ҳолда!
38. Ва таҳқиқ, Биз яратдук осмонларни ва ерни ва ўрталарида
бор нарсаларни олти кунда ва етмади Бизға чарчаш.
39. Эмди сиз сабр қилинг аларнинг сўзлариға ва тасбеҳ айтинг Парвардигорингиз ҳамди ила кун чиқишдин аввал ва кун ботишдин
аввал
40. кечанинг баъзи вақтларида ва тасбеҳ айтинг Анга ва намоз сўнгларида ҳам. Бу вақтлар Аллоҳ таолонинг ёди учун ниҳоятда муносиб вақтлардур. Лозимдурш, инсон бу вақтларни ғанимат билиб, намоз ва зикр каби ибодатлар ила машғул бўлсин.
41. Ва эшитгил ул куники, чақиргувчи яқин ердин чақирур. Яқин ердин мурод Байтулмуҳаддасдаги тошдурт, анинг қошида сурнайға дам берилур ё ул кун овоз ҳаммаю яқин бир ердин келиб тургани маълум бўлур.
42. Ул куники эшитилур овозни бешубҳа: ана шул кундур (қабрдин) чиқур куни.
Яъни, аккинчи бор сурнайю дам урилур, анда ҳамма қабрдин бош кўтарур.
43. Таэдеиқ, Биз тиргизурмиз ва ўлдирурмиз ва Бизға бўлур қайтиш!
44. Ул куники, ер ёрилур алардин, алар югуришиб чиқарлар; ана шулдур ҳашар (тўплаш)ки, Бизға осондур!
45. Биз билурмиз алар нимани дерлар ва сиз эмассиз аларға зўрлик қилгувчи. Бас, сиз насиҳат қилинг Қуръон ила ул кишиғаки, Манинг ваъда азобимдин